Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет201/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
21.4. Автотранспорт корхоналарида молиявий натижалар 
кўрсаткичларини молиявий ҳисоботда акс эттиришнинг
хусусиятлари 
 
Автотранспорт корхоналари молиявий натижаларини ифодаловчи 
кўрсаткичлар улар томонидан тузиладиган «Молиявий натижалар тўғрисида 
ҳисобот» (2-шакл)да ўз аксини топади. Ушбу ҳисоботни тузишга асос бўлиб 
автотранспорт корхоналарининг барча турдаги даромадлари ва харажатлари, 
фойда ҳамда фойданинг ишлатилиши ҳисоби учун мўлжалланган 
вақтинчалик (транзит) счётларнинг маълумотлари ҳисобланади.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг алоҳида сатрлари 
қуйидаги тартибда шакллантирилади. 
010-сатр «Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни сотишдан 
тушган соф тушум»да АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)лардан тушган соф тушум акс эттирилади. Бу сатрни тўлғазишга 
асос бўлиб АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан 
олинган даромадлар ҳисоби учун мўлжалланган 9030 счётнинг кредит 
обороти суммаси ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич ҳисоботнинг «Даромадлар» 
устунчасида кўрсатилади. 
020-сатр «Сотилган маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларнинг 
таннархи»да АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг 
сотиш таннархи акс эттирилади. Бу сатрни тўлғазишга асос бўлиб АТВлар 
ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархи ҳисоби учун 
мўлжалланган 9130 счётнинг дебет обороти суммаси ҳисобланади. Ушбу 
кўрсаткич ҳисоботнинг «Харажатлар» устунчасида кўрсатилади. 
030-сатр «Маҳсулот (товарлариш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи 
фойдаси (зарари)да ҳисоботнинг 010 ва 020-сатрларида кўрсатилган
суммаларнинг фарқи ёзилади. Бунда, ижобий фарқ АТВлар ёрдамида 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган фойдани кўрсатади ва у 
«Даромадлар» устунчасига ёзилади. Салбий фарқ эса АТВлар ёрдамида 


327
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан кўрилган зарарни ифодалайди 
ва у ҳисоботнинг «Харажатлар» устунчасига ёзилади


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет