Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет229/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
Жами товар 
қиймати 
5200000 
5200000 
 
Юқоридаги ёзувлардан кўриниб турибдики, таъминотчилардан келиб 
тушган товарларнинг сотиб олиш ва омборларга кирим қилиш қиймати ҳар 
иккала усулда ҳам бир хил суммани, яъни 5200000 сўмни ташкил қилади.
Товарларни омборга кирими қилинишида сон ва сифат жиҳатдан 
четланишлар аниқланганда уларнинг ҳақиқатда қабул қилинган суммасига 
юқорида келтирилган (1) ёзув берилади. Товар ҳужжатларидан четланишлар 
суммасига таъминотчиларга даъво билдирилади. Даъво суммасига 21-сон 
БҲМС га мувофиқ даъво хатига асосан қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар»
Кредит 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 
6990 «Бошқа кредиторлик қарзлар»,
1520 «Товар –моддий бойликларни сотиб олиниши».
Кирим қилинган товарлар турли сабабларга кўра таъминотчиларга 
қайтарилганда юқорида келтирилган (1) ёзув қизил ранг билан берилиши 
(сторно қилиниши) ёки ушбу ёзув тескари берилиши мумкин, яъни: 
Дебет  6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 
1520 «Товар –моддий бойликларни сотиб олиниши» 
Кредит 2910 «Омбордаги товарлар». 
Қайтарилган товарлар бўйича сотиб олишда қилинган қўшимча 
харажатлар (транспорт, брокерлик, божхона тўловлари) бўйича хизмат 
кўрсатган ташкилотларга уларнинг айби бўлмаганда даъво билдириб 
бўлмаслик мумкин. Шунинг учун қайтарилган товарларга тўғри келадиган 
сотиб олишга тегишли бўлган қўшимча харажатлар зарар сифатида 9430 
«Бошқа операцион ҳаражатлар» счётига олиб борилиши лозим, яъни: 
Дебет 9430 «Бошқа операцион ҳаражатлар» 
Кредит 1520 «Товарларни сотиб олишга доир қўшимча ҳаражатлар» 
Сотиб олишга доир қўшимча харажатлар бўйича даъво билдирилганда 
қуйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади: 
Дебет  4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» 
Кредит 1520 «Товарни сотиб олинишига доир қўшимча ҳаражатлар» 
Улгуржи савдо корхоналарига товарлар таъминотчилардан ташқари 
бошқа манбалардан ҳам келиб тушуши мумкин, масалан, савдо 


374
корхоналарининг ишлаб чиқариш цехларидан, шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларидан (агар улгуржи савдо корхонаси бош корхона ҳисобланса), 
таъсисчилардан, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул 
ва қарзга олиниши мумкин. Ушбу операциялар счётларда қуйидагича акс 
эттирилади. 
1. Хусусий ишлаб чиқариш цехларидан кирим қилинган товарларнинг 
ишлаб чиқариш таннархидаги қийматига
Дебет  2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит  2010 «Асосий ишлаб чмиқариш» 
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш». 
2. Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан сотиб олиш баҳоларидаги 
қийматига
Дебет 2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит  6110 «Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар» 
6120 «Шуъба ва қарам хўжаликларга тўланадиган счётлар». 
3. Таъсисчилардан келиб тушган товарларнинг келишув баҳоларидаги 
қийматига
Дебет 2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадаллар бўйича 
қарзлари». 
4. Хорижий таъсисчилардан таъсис бадали сифатида келиб тушган 
товарлар бўйича 
а) корхона рўйхатдан ўтган санадаги курс бўйича ҳисобланган кирим 
баҳосидаги қийматга: 
Дебет 2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадаллар бўйича 
қарзлари». 
б) Келиб тушиш ва таъсис саналари ўртасида вужудга келган курс 
фарқлари суммасига:
Дебет  2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқлари». 
5. Бепул олинган товарларнинг келиб тушиш баҳосидаги қийматига
Дебет 2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит 8530 «Бепул олинган мулк». 
6. Қарзга олинган товарларни келишув баҳолардаги қийматига
Дебет  2910 «Омбордаги товарлар»
Кредит 6820 «Қисқа муддатли қарзлар». 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет