Таҳлил вазифаси ва ахборот манбаи



бет1/9
Дата03.01.2022
өлшемі152.5 Kb.
#451997
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Debitorlik va kreditorlik qarzlar tahlili


www.arxiv.uz

Режа:



  1. Таҳлил вазифаси ва ахборот манбаи

  2. Бухгалтерия баланси бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг вужудга келиш сабаблар.

  3. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари балансини тузиш. Муддати узайтирилган қарзларнинг вужудга келиш сабаблари.

  4. Дебиторлик қарзларининг умумий хажми, таркиби ва вужудга келиш муддати бўйича таҳлили.

  5. Кредиторлик карзларининг умумий хажми, таркиби ва ташкил топиш муддати буйича таҳлили.

  6. Қарзларни камайтириш йўллари.


Таҳлил вазифаси ва ахборот манбаи

Корхоналар ўртасида буладиган, шунингдек, кредит ташкилотлари ва назорат ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб китобларда туловлар буйича кечиктирилган вакт буйича фаркланишлар келиб чикади. Бунда корхона томонидан туланиши лозим булган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари, олиниши лозим булган мажбуриятлар эса дебиторлик мажбуриятлар ҳисобланади. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари куйидагича шарх бериш мумкин. Карши тамонга туланиши лозим булган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари, карши тамондан олиниши лозим булган мажбуриятлар дебиторлик мажбуриятлари дейилади.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисоб китобларнинг доимий йулдоши ҳисобланади. Лекин уларнинг тулов муддатининг ошиб кетиши корхоналар молиявий ахволига катта тасир утказади.Шу максадда корхоналар фаолиятини юритишда дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини тўғри бошкариш масаласига алоҳида ахамият берилади.

Муддати утган дебиторлик мажбуриятларининг олдини олиш бевосита давлат назариаги ва этиборидаги масала хам ҳисобланади. Негаки корхоналар ва ташкилотлар уртасида буладиган узаро муносабатларда мажбуриятларни тартиблаш асосида давлат накд пул муомаласини бошкариш ва иктисодий тадбирлар режасини тузиб чикиш чора тадбирлари белгиланади.

Таҳлил этишда корхоналарнинг муайн даврга булган узаро дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ҳолатига, таркибига, ташкил топиш муддатларига, юзага чикиш сабабаларига, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларнинг окланувчанлигига, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари буйича даргумон карзаларнинг юзага чикишига бахо берилади.

Таҳлил учун зарур булган маълумотлар корхона баланси (1-шакл) хамда корхона ва ташкилотлар тамонидан тузиладиган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотномадан (2а-шакл) олинади. Шунингдек бухгалтерия ҳисобининг аналитик счетлари 45,60, 61, 62, 63, 65, 67, 68, 69, 70, 71, 73, 76, 78 -счет маълумотларидан фойдаланилади.

Таҳлил этишнинг асосий максади дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг айланиш даврини тезлаштириш асосида корхона молиявий ҳолатини яхшилаш юзасидан ҳолатни бахолаш ва чора тадбирлар белгилашдан иборат.





Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет