Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет26/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 


46 
Кўриниши, жисми ва номланишига кўра қурилиш ташкилотларида
ишлатиладиган материалларни кўплаб турларга ажратиш мумкин, масалан, 
темир ва ёғоч материаллари, шиша материаллар, суюқ ва қаттиқ жисмли 
материаллар ва бошқалар. 
Сақлаш усулига кўра қурилиш ташкилотларида материалларни очиқ ва 
ёпиқ усулларда сақланадиган материалларга бўлиш мумкин. Масалан, ғишт, 
темир, труба, тош ва шу каби материаллар очиқ кўринишда турли 
майдончаларда сақланади. Цемент, оҳак, гипс, лак, бўёқлар ва бошқа шу каби 
материаллар ёмғир ва қор тегмайдиган, намиқмайдиган жойларда, 
шунингдек махсус сақлаш мосламаларида (цистерна, бочка ва бошқаларда) 
сақланади.
Сақлаш муддатига кўра қурилиш материаллари муддати чегараланган 
ва муддати чегараланмаган турларга бўлинади. Масалан, цемент, оҳақ, гипс, 
бўёқлар ва шу каби айрим материаллар маълум муддатлардан кейин ўз 
сифатини йўқотади. Шу боис улар белгиланган муддатгача сақланиши лозим. 
Кўпчилик қурилиш материаллари ўз сифатини узоқ муддатларда 
йўқотмайди, масалан мармар, гранит, темир-терсаклар, ёғоч, болар ва шу 
кабилар. Бироқ, моддий жавобгар шахслар ушбу материалларнинг сифатига 
салбий таъсир кўрсатадиган, масалан занглаш, эрозия, қуриб қолиш, 
намиқиш, шишиб кетиш, ёрилиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари 
лозим.
Кимга тегишлишига кўра қурилиш ишларида ишлатилаётган 
материалларни 
пудратчи 
қурилиш 
ташкилотнинг 
ва 
буюртмачи 
ташкилотнинг материалларига бўлиш мумкин. Биринчи турдаги материаллар 
асосида бажарилган ишлар пудратчи ташкилотнинг ўз материаллари асосида 
бажарилган ҳисобланса, иккинчи турдаги ишлар эса буюртмачилар 
материаллари асосида бажарилган ишлар ҳисобланади. Ҳар иккала ҳолатда 
ҳам сарфланган материаллар қурилиш объектининг қийматига (таннархига) 
киритилади. Агар қурилиш ишлари буюртмачиларнинг берган материаллари 
асосида бажарилган бўлса, у ҳолда уларнинг қиймати ўзаро ҳисоб-китоблар 
суммасига киртилмайди. 
Ишлаб чиқилганлигига кўра қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган 
материаллар ўзи ишлаб чиққан ва ўзи ишлаб чиқмаган материалларга 
бўлинади. Чунончи, қурилиш ташкилотининг ёрдамчи ишлаб чиқариш 
бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган ва қурилиш объектларида 
ишлатилган ғишт, блок, эшик, рамка, турли мослама ва конструкциялар ўз 
ишлаб чиқаришидан олинган қурилиш материаллари ҳисобланади. Сотиб 
олинган, буюртмачилардан, таъсисчилардан ва бошқа ташқи шахслардан 
келиб тушган материаллар ўзи ишлаб чиқмаган материаллар ҳисобланади. 
Вужудга келтирган мамлакатига кўра қурилиш ташкилотларида 
ишлатиладиган материаллар маҳаллий материаллар ва хриждан келтирилган 
материалларга бўлинади. 
Материаллар ҳисобини тўғри юритишнинг муҳим шартларидан бири 
бўлиб улар қийматини тўғри баҳолаш ҳисобланади. Республикамизнинг 4-
сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га мувофиқ қурилиш ташкилотларида 


47 
материалларнинг ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг таннархи ҳисобланади. 
Қурилиш материалларининг таннархи уларнинг келиб тушиш манбасига кўра 
турли 
элементлардан 
ташкил 
топади. 
Чунончи, 
сотиб 
олинган 
материалларнинг таннархи ўз ичига уларнинг сотиб олиш баҳоларидаги 
қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча қўшимча харажатлар (ташиб 
келтириш, божхона тўловлари, сертикатлаш, брокерларнинг хизмат ҳақлари 
ва бошқалар)ни олади. Сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғи 
(ҚҚС) суммасини материаллар қийматига қўшиш ёки қўшмаслик қурилиш 
ташкилотининг бу солиқнинг тўловчиси ёки тўловчиси эмаслигига боғлиқ. 
ҚҚС тўловчи қурилиш ташкилотларида таъминотчиларга (божхонага) 
тўланган ҚҚС суммаси материаллар қийматига киритилмайди, балки 
бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини топишда камайтиришга олиб 
борилади. Ихчамлаштирилган солиқ режимида фаолият кўрсатаётган 
қурилиш ташкилотларида сотиб олишда таъминотчиларга (божхонага) 
тўланган ҚҚС суммаси бевосита материаллар қийматига (таннархига) 
киритилади. 
Ўз ишлаб чиқаришидан олинган материаллар таннархи уларни ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ барча моддий, меҳнат ва бошқа харажатлардан 
ташкил топади. Бунда бир бирлик материалнинг ўртача таннархи
калькуляция қилиш йўли билан қурилиш материалларини ишлаб чиқишга 
сарфланган харажатларнинг жами суммасини жами ишлаб чиқилган 
материалларнинг миқдорига бўлиш орқали топилади. 
Таъсисчилардан олинган ҳамда беғараз (бепул) келиб тушган 
материалларнинг таннархи деганда уларнинг шартномаларда кўрсатилган 
баҳолардаги қиймати тушунилади.
Турли манбалардан олинган материаллар омборларда ва қурилиш 
майдончаларида ФИФО, АВЭКО ёки бир ўзини идентификациялаш 
усулларидан бири асосида ҳисобланган қиймати (таннархи) бўйича ҳисобдан 
чиқариб борилади. 
ФИФО усулда қурилиш материалларининг чиқими (қурилиш ишларига 
сарфи ва бошқа чиқимлари) уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигидаги 
қиймати (таннархи) бўйича амалга оширилади. Масалан, 20__ йил 1 май 
ҳолатига омборда 10 тонна ҳар бир тоннасининг кирим баҳоси 80000 сўм 
бўлган жами 800000 сўмлик цемент мавжуд бўлган, май ойида уларнинг 
тушуми қуйидагича бўлган дейлик: 
Ҳужжат 
Миқдорит
Баҳоси 
Суммаси 
 
Сана 
125 
5 май 
30 
85000 
2550000 
142 
15 май 
20 
90000 
1800000 
Май ойида 55 тонна цемент қурилиш ишларига сарфланган бўлса, у 
ҳолда цементнинг қурилиш таннархига киритилган қиймати ФИФО усул 


48 
бўйича 4700000 сўмни ( 10*80000 + 30*85000 + 15*90000), 1 июн ҳолатига 
омборда қолган цементнинг қиймати 450000 сўмни (5*90000) ташкил этади. 
АВЭКО усулида материалларнинг бош қолдиғи ва кирими асосида 
уларнинг ўртача баҳоси аниқланади. Кейин ушбу ўртача баҳо сарфланган ва 
қолдиқ материалларга кўпайтирилиб, мос равишда уларнинг қурилиш 
қиймати (таннархи)га киритилган ҳамда қолдиқда қолган қисмларининг 
қиймати топилади. Юқоридаги маълумотларга кўра 1 тонна цементнинг 
АВЭКО усул бўйича ўртача баҳоси 85833,33 сўмни 
[
( 800000 + 2550000 + 
1800000) : (10 + 30 + 20)
]
, қурилишга сарфланган цементнинг қиймати
4720833 сўмни (55*85833,33), ой охирида қолган цементнинг қиймати эса 
429167 сўмни (5*85833,33)ни ташкил қилади.
Материаллар қийматини баҳолашнинг бир ўзини идентификация қилиш 
усули, одатда, якка (индивидуал) тарзда яратилган ва ўз аналогига эга 
бўлмаган материалларга (мосламалар, конструкцияларга) тааллуқлидир. 
Бундай материаллар қайси баҳоларда олинган бўлса, ўша баҳоларда ҳисобдан 
чиқарилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет