Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет28/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
Бошланғич ҳужжат номи 
Тузувчи 
шахслар 
Фойдаланув-
чилар 
Тақдим этиш 
муддати 
 

Ишончнома 
Бухгалтерия 
Бухгалтерия, 
Таъминот бўлими 
Олингандан сўнг 
10 кун ичида

Материалларни қабул қилиш 
далолатномаси (М -7 шакл) 
Омбор мудири 
Бухгалтерия, 
Таъминот бўлими 
Жорий ойнинг 
охирги куни 

Омборга кирим қилиш ордери 
(М-4 шакл) 
Омбор мудири 
Бухгалтерия, 
Таъминот бўлими 
Жорий ойнинг 
охирги куни 

Лимит-забор варақаси 
(М-8 шакл) 
Омбор мудири 
Бухгалтерия, 
участка 
бошлиқлари, 
мастерлар
Жорий ойнинг 
охирги куни 

Талабнома ( М- 11 шакл) 
Участка 
бошлиқлари, 
мастерлар 
Бухгалтерия 
участка 
бошлиқлари, 
мастерлар 
Ҳар куни 

Ички алмашув накладнойи 
(М-15 шакл) 
Омбор 
мудирлари 
Бухгалтерия, 
бошқа 
бўлинмалар 
Ҳар куни 

Счёт-фактура
Сотиш бўлими 
Бухгалтерия, 
бошқа 
бўлинмалар 
Ҳар куни 

Инвентарларни ҳисобдан 
чиқариш тўғрисида 
далолатнома
Участка 
бошлиқлари, 
мастерлар 
Бухгалтерия, 
бошқа 
бўлинмалар 
Жорий ойнинг 
охирги куни

Материаллар ҳаракати 
тўғрисида ҳисобот (М-19) 
Омбор 
мудирлари 
Бухгалтерия, 
бошқа 
бўлинмалар 
Жорий ойнинг 
охирги куни 
10 
Қурилишда асосий 
материаллар сарфи тўғрисида 
ҳисобот (М-29) 
Участка 
бошлиқлари, 
мастерлар 
Бухгалтерия, 
бошқа 
бўлинмалар 
Жорий ойнинг 
охирги куни 
Материалларнинг буюртмачилардан, бош пудратчи ва субпудратчи 
ташкилотлардан олиниши ҳам юқорида келтирилган тартибга ўхшаш тарзда 
ҳужжатлаштирилади. Қурилиш материалларини таъсисчилардан кирим 
қилиниши таъсис шартномаси, баҳолар келишуви баённомасига мувофиқ 
тузилган счёт-фактуралар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар асосида 
амалга оширилади. 
Қурилиш ташкилотида келиб тушган материаллар раҳбарнинг 
фармойишига кўра омборларга ёки бевосита қурилиш майдончаларидаги 
махсус жойларга миқдор ва сифат жиҳатдан қабул қилинади. Ташиб 
келтиришда турли қўшимча харажатлар қилинган материаллар бўйича 
қурилиш ташкилоти бухгалтерияси махсус «Кирим далолатномаси»ни 
тузади. Ушбу ҳужжат материалларни сотиб олиш қиймати (таннархи) бўйича 
ҳисобга олиш учун асос бўлади.


50 
Қурилиш ташкилотларида келиб тушган материалларнинг омбор ҳисоби 
партион, навли ёки қолдиқ усуллар бўйича олиб борилади. Бунинг учун мос 
равишдаги партион карталар, карточкалар ёки китоблар очилади. Ушбу 
омбор ҳисоби регистрларига кирим қилинган материалларнинг миқдори, 
нархи, суммаси ва бошқа белгилари тўғрисидаги маълумотлар счёт-
фактуралар ва кирим далолатномалари асосида ёзилади. 
Омборлардан материаллар қурилиш майдончаларига талабномалар, ички 
наклоднойлар, лимит-забор қайдномалари асосида берилади. Бу ҳужжатлар 
икки нусхада тузилади ҳамда масъул ходимлар (бош инженер, ҳисобчи), 
шунингдек материалларни берган ва олган моддий жавобгар шахслар 
томонидан имзоланади. 
Қурилиш майдончаларида омборлардан олинган материаллар учун 
моддий жавобгар шахслар бўлиб мастерлар, прораблар ёки бригадирлар 
ҳисобланади. Ушбу моддий жавобгар шахслар бўйнидаги материалларнинг 
қурилиш ишларига сарфланиши махсус ҳисобот (М-29 шакл) билан 
расмийлаштирилади. Ишлатилмаган материаллар қурилиш майдончаларидан 
омборларга ички накладнойлар билан қайтарилади.
Материалларнинг четга чиқиб кетиши (сотилиши, бепул берилиши, 
таъсис бадали сифатида киритилиши), шунингдек яроқсиз ҳолатга 
келганлиги учун ҳисобдан чиқарилиши фақат қурилиш ташкилоти 
раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади. Ушбу ҳолларда 
материалларнинг омбордан чиқиб кетиши счёт-фактуралар билан икки 
нусхада расмийлаштирилади.
Яроқсиз ҳолатга келган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши 
далолатномалар билан расмийлаштирилади. 
Материлларнинг омборлардан берилиши ва бошқа барча чиқимлари 
тўғрисидаги маълумотлар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида партион 
карталар, карточкалар ёки омбор китобига қайд этилади. 
Қурилиш ташкилотларида омбор мудирлари материалларнинг ҳолати ва 
ҳаракати бўйича ҳисоб сиёсатида белгиланган муддатларда материал 
ҳисоботларини тузадилар. 
Таъкидлаш жоизки, республикамизда қурилиш ташкилотлари учун 
материал ҳисоботининг яхлит шакли тасдиқланган эмас. Қурилиш 
ташкилотларида ҳозирги кунда ҳам собиқ совет тизими даврида ушбу 
мақсадлар учун тасдиқланган махсус ҳисобот шаклидан (М-19 шакл) 
фойдаланиб келинмоқда. Бироқ, қурилиш ташкилотлари амалиётида бу 
ҳисоботни айнан тасдиқланган шаклда тузилмаётганлигини, аксинча уни 
турли ўзгартирилган кўринишларда тузиш ҳолатларини учратиш мумкин. 
Чунончи, айрим қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисоботи фақат 
соний кўринишда, бошқаларда эса соний-суммовий кўринишда тузилмоқда.
Материаллар ҳисоботини (М-19 шакл) соний-суммовий кўринишда 
қуйидагича юритиш тавсия этилган (3.2-жадвал). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет