Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет35/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

5.Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси 
хусусиятлари ва уни натижаларининг
ҳисоби 
Қурилиш ташкилотларида материалларни инвентаризация қилиш, унинг 
натижаларини аниқлаш, ҳужжатли расмийлаштириш ва ҳисобга олиш
республикамизда қабул қилинган БҲМС 19 «Инвентаризацияни ташкил 
қилиш ва ўтқазиш»да келтирилган тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга 
оширилиши лозим.
Ушбу стандартга асосан қурилиш ташкилотларида товар-моддий 
бойликларнинг режали инвентаризацияси ҳар йили камида бир марта 
ўтқазилади. Моддий бойликларни ўғирлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари 
аниқланганда, фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда, шунингдек бошқа 
кутилмаган воқеалар содир бўлганда режадан ташқари инвентаризациялар 
ўтқазилиши мумкин.
Товар-моддий бойликлар инвентаризацияси қурилиш раҳбарининг 
буйруғи билан тасдиқланадиган доимий ва ишчи инвентаризация 
комиссиялари томонидан ўтқазилади. 
Инвентаризацияда моддий бойликларнинг мавжуд ҳолати уларни санаш, 
тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқланади. Санаш, 
тортиш, ўлчаш учун моддий бойликлар дастлаб бунга имкон бериш ҳолатига 
келтирилади. Чунончи: 

тахталар энининг ўлчов бирлигига (20мм, 30 мм, 40мм, 50 мм) қараб 
тахлаб чиқилади; 

боларлар уларнинг узунлиги ва диаметрига қараб гуруҳланади; 

михлар уларнинг узунлигига қараб гуруҳларга ажратилади; 

шифер ва тунукалар уларнинг эни ҳамда бўйининг размерига қараб 
ажратилади; 

ғиштлар квадрат ҳолатига келтирилган ҳолда тахланади; 


60 

ҳавзада сақланаётган цемент ҳавза юзасини аниқлаш учун бир текисга 
келтирилади; 

трубалар ва арматуралар диаметрига қараб сараланади; 

қум ва шағал уларни кубометр ҳолда ўлчаш ҳолатига келтирилади; 

қурилиш майдончаларида ишлатилаётган ҳар хил вақтинчалик нотитул 
мосламалар (қолиплар, конструкциялар, йўлкалар, деворлар, ювиниш ва 
санитария хоналари) уларнинг ўлчамлари, баҳоланган қийматига қараб 
гуруҳларга ажратилади; 

буюртмачига тегишли бўлган материаллар ва ўрнатишга мўлжалланган 
ускуналар алоҳида жойларга тахланади. 
Худди шу тарзда бошқа материаллар ҳам уларнинг реал миқдорини 
аниқлашга имкон берувчи ҳолатга келтирилади. 
Инвентаризация комиссияси аъзоси материал бойликларнинг аниқланган 
реал миқдорини инвентаризация варақларига (Инв-3 шакл) ёзиб боради. 
Инвентаризация варақларининг ҳар бир бети комиссия аъзолари томонидан 
имзоланади. Инвентаризация якунлангач, бухгалтерияда инвентаризация 
варақалари маълумотлари ва материаллар ҳисоби карточкалари ёки 
китоблари маълумотлари таққосланиб, инвентаризация натижалари 
аниқланади. Бундай таққослаш натижалари «Таққослаш қайдномаси» (Инв-
19 шакл) билан расмийлаштирилади. Ушбу қайдномага бухгалтер ва моддий 
жавобгар шахс имзо қўяди, у раҳбар томонидан тасдиқланади. 
Тасдиқланган таққослаш қайдномаси маълумотлари инвентаризация 
натижаларини ҳисобга олишга асос бўлиб ҳисобланади. 
Бир хил номдаги, лекин қиймати бўйича ўзаро фарқ қиладиган 
материаллар, конструкциялар, мослама ва буюмлар бўйича раҳбарнинг 
рухсати билан камомадларни ортиқчалар билан қопланишига рухсат этилади. 
Бунда ҳисобда материалларнинг фақат қийматлари бўйича фарқ камомад ёки 
ортиқча сифатида акс эттирилади. 
Инвентаризацияда материаллар бўйича аниқланган ортиқчалар қурилиш 
ташкилотининг фойдасига олиб борилади ва улар ҳисобда қуйидагича акс 
эттирилади: 
Дебет 1000 «Материаллар ҳисоби счётлари» (мос счётлар) 
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар». 
Материаллар бўйича аниқланган камомадлар ҳисобда қуйидагича акс 
эттирилади: 
(1)
 
аниқланган камомаднинг умумий суммасига
Дебет 5910 «Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар» 
Кредит 1000«Материаллар ҳисоби счётлари» (мос счётлар). 
(2)
моддий жавобгар шахс бўйнига олиб борилган камомад суммасига: 
Дебет 4730 «Моддий зарарларни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» 
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар» 
(3)
корхона зарарига олиб борилган камомад суммасига: 
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» 
Кредит 5910 «Камомадлар ва бойликларнинг бузилишидан йўқотишлар. 


61 
Инвентаризация аниқланган камомадлар моддий жавобгар шахслардан 
нақд пул ёки уларнинг иш ҳақларидан ушлаб қолиш йўли билан ундириб 
олинади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
 
Асосий қурилиш материаллари – бу объектларни қуриш, монтаж 
қилиш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш 
каби ишларни бажаришда бош ролни ўйновчи қурилиш материаллари. 
Ёрдамчи қурилиш материаллари – бу қурилиш ишларида бош ролни 
ўйнамайдиган, лекин уларнинг бажарилишида қўшимча тарзда ишлатила-
диган қурилиш материаллари.
Қурилиш материаллари таннархи – бу уларнинг сотиб олиш 
баҳоларидаги қийматини ҳамда сотиб олишга доир барча қўшимча 
харажатлар 
(ташиб 
келтириш, 
божхона 
тўловлари, 
сертикатлаш, 
брокерларнинг хизмат ҳақлари ва бошқалар)ни ўзида мужассамлаштирган 
қиймати
4
.
Қийматдан четланиш - қурилиш материалларининг харид қиймати ва 
ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ. 
Талабнома – бу
қурилиш материалларини омборлардан қурилиш 
майдончаларига етказиб беришда прораб, мастер ёки бригадир томонидан 
тузиладиган бошланғич ҳужжат бўлиб, унда керакли материалнинг номи, 
маркаси, миқдори кўрсатилади. 
Лимит-забор варағи - бу
қурилиш материалларини омборлардан 
қурилиш майдончаларига етказиб беришда маълум муддатга (5 кунга, 10 
кунга, 1 ойга) очилган бошланғич ҳужжат бўлиб, унда керакли материалнинг 
номи, маркаси, миқдори берилган кунлар бўйича кўрсатилади ҳамда ҳисобот 
давр охирида жамланади. 
Қурилиш материаллари сарфи тўғрисида ҳисобот – бу сарфланган 
материаллар қийматини бажарилган қурилиш ишларининг ҳақиқий 
таннархига киритишга, материаллар сарфи ҳисобини юритишга асос бўлувчи 
моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер ёки бригадир) томонидан 
тузиладиган ҳамда раҳбар томонидан тасдиқланадиган ҳисобот. 
Инвентаризациябу моддий бойликларнинг мавжуд ҳолатини уларни 
санаш, тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш. 
Материаллар ҳисоби - бу қурилиш материаллари кирими ва чиқими, 
шунингдек уларнинг давр боши ва охирига бўлган ҳолатини соний ва 
суммовий кўринишда тегишли регистрларда юритиш тизими.  


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет