Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет31/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
3.4.Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ва 
аналитик ҳисоби 
 
Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ҳисоби 21-сон 
БҲМСга мувофиқ 1000 «Материаллар ҳисоби счётлари» тизимида 
очиладиган қуйидаги счётларда юритилиши лозим: 
1010 «Хом-ашё ва материаллар»; 
1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар» 
1030 «Ёқилғи»; 
1040 «Эҳтиёт қисмлар»; 
1050 «Қурилиш материаллари»; 
1060 «Идиш ва идишбоп материаллар»; 
1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»; 
1080 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари»; 
1090 «Бошқа материаллар» 
Ушбу актив счётларнинг дебетида материал бойликларнинг ҳисобот 
давр бошидаги қолдиғи ва ҳисобот даврида турли манбалардан кирим 
қилиниши ва бошқа сабаблар эвазига кўпайиши, кредитида эса уларнинг 
қурилиш ишларига сарфланиши ва бошқа турли чиқимлари (сотилиши, бепул 
берилиши ва шу кабилар) эвазига камайиши акс эттирилади. 
Материал бойликларнинг кирими ва чиқими юқорида номлари зикр 
этилган счётларда ҳисоб баҳосида акс эттирилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб 
уларнинг сотиб олиш қиймати (ҳақиқий таннархи), режа таннархи, ўртача 
баҳо ва бошқалар ҳисобланади. Материаллар бўйича танлаб олинган ҳисоб 
баҳосининг аниқ тури қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Қурилиш ташкилотлари материаллар киримини иккита усулда олиб 
боришлари мумкин: (1) бевосита усул; (2) билвосита усул. 
Материаллар ҳисобининг бевосита усулида уларнинг барча 
манбалардан кирим қилиниши материаллар ҳисоби счётларининг (1010-1090 
счётлар) дебетида тўғридан-тўғри акс эттирилади. Ушбу усулда 
материалларнинг турли манбалардан келиб тушиши ва улар киримини 1010-
1090 счётларда акс эттириш тартиби 3.3-жадвалда келтирилган. 
 
 
 
 


55 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет