Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет59/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
6.3. Қурилиш ишларини бажаришда бош пудратчи ва 
субпудратчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 
 
Қурилиш ишлари икки томонламали ҳамда кўп томонламали (уч ва 
ундан кўп томонлар иштирокидаги) шартномалар асосида амалга 
оширилиши мумкин. Икки томонламали шартномада, одатда, пудратчи ва 


90 
буюртмачи иштирок этади. Кўп томонламали шартномаларда эса бош 
пудратчи, субпудратчилар ва буюртмачи иштирок этади. 
Иккинчи турдаги шартнома шартларига кўра пудратчи қурилиш 
ишларининг алоҳида таркибий қисмларини субпудратчиларни жалб қилиш 
йўли билан бажариш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Бу ҳолда субпудратчини 
жалб этган пудратчи ташкилот бош пудратчи ҳисобланади. Бош пудратчи
қурилиш ишлари учун буюртмачи олдида яхлит тарзда масъул ва жавобгар 
ҳисобланади. Буюртмачи шартнома шартига кўра ўз талабларини фақат бош 
пудратчига қўяди. Бош пудратчи, ўз навбатида, тузилган субпудрат 
шартномаларига кўра талабларини субпудратчилар олдига қўяди. Алоҳида 
ишларни бажариш бўйича субпудратчилар буюртмачининг ўзи томонидан 
танланган ҳолларда, одатда, бош пудратчи субпудратчилар томонидан 
бажарилган ишлар учун буюртмачи олдида жавобгар ҳисобланмайди.
Кўп томонламали шартномаларда мос равишда бош пудратчи ва 
субпудратчиларнинг буюртмачи билан ҳисоб-китоблари ҳам турлича 
белгиланиши ҳамда амалга оширилиши мумкин. Жумладан, буюртмачи бош 
пудратчи ва субпудратчилар билан ҳисоб-китобларни алоҳида-алоҳида 
амалга ошириши ёки субпудратчилар билан бўладиган барча ҳисоб-китоблар 
фақат бош пудратчи орқали бажарилиши мумкин. 
Бош пудратчининг субпудратчилар билан ҳисоб-китоблари уларнинг 
яхлит бир тизимга кириш ёки кирмаслигига ҳам боғлиқ. Яхлит бир тизимни 
ташкил қилувчи бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар ўртасида 
бажариб берилган ишлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бош пудратчида 6100 
«Ажратилган 
бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик жамиятларига 
тўланадиган счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда ҳисобга 
олинади. Бир тизимни ташкил этмайдиган бош пудратчи ҳамда субпудратчи 
ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳисоби бош пудратчи 
ташкилотда 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 
счётида олиб борилади. 
Бош пудратчи субпудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишларни 
«Бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома» (КС-2 шакл) ва
«Бажарилган иш қиймати ва харажатлар тўғрисида маълумотнома» (КС- 3 
шакл) асосида қабул қилиб олади. Ушбу ҳужжатлар асосида субпудратчи 
ташкилот томонидан бажарилган ишлар бош пудратчида қуйидаги ёзувлар 
билан тугалланмаган қурилиш таннархига киритилади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,
6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик
жамиятларига тўланадиган счётлар» 
Субпудратчига бажарилган иш учун тўловнинг ўтказиб берилиши бош 
пудратчида қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: 
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 
6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик
жамиятларига тўланадиган счётлар»  
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»


91 
Бош пудратчида субпудратчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг 
аналитик китоби 6-с журнал-ордерда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида 
юритилади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
 
Қурилиш ишларидан олинган даромад - бу қурилиш ташкилоти
томонидан бажарилган ва буюртмачиларга топширилган қурилиш 
ишларининг гувоҳлик берувчи тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган 
қиймати (ҚҚСсиз). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет