85
6-БОБ
. ҚУРИЛИШ
ИШЛАРИНИ
БАЖАРИШДАН
ОЛИНГАН
ДАРОМАДЛАР
ВА
УЛАРГА
ДОИР
ҲИСОБ
-КИТОБЛАРНИНГ
ҲИСОБИ
6.1. Қурилиш
ишларини
бажаришдан
олинган
даромадларнинг
ҳисоби
Қурилиш ишларини бажаришдан олинадиган
даромадлар қурилиш
ташкилотларида фойда олишнинг асосий манбаларидан бири бўлиб
ҳисобланади. Республикамизнинг 2-сон БҲМС «Асосий хўжалик
фаолиятидан олинган даромадлар»га мувофиқ қурилиш ишларидан олинган
даромадларни тан олиш ва бухгалтерия ҳисобида
акс эттириш учун улар
қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
биринчидан
, қурилиш ташкилоти томонидан даромадга эгалик қилиш
ҳуқуқи бажарилган қурилиш ишларининг буюртмачиларга топширилган-
лигига гувоҳлик берувчи тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши;
иккинчидан
, олинадиган даромаднинг суммаси аниқ бўлиши;
учинчидан
, бажарилган ишлардан келиб тушган ёки
келиб тушадиган
тушум қурилиш ташкилотининг активларини кўпайишига ёки унинг
мажбуриятларини камайишига олиб келишига тўлиқ ишонч бўлиши;
тўртинчидан
, буюртмачи қабул қилиб
олган қурилиш иши учун
пудратчи олдидаги мажбурияти суммасини сўзсиз тасдиқлаши.
Қурилиш ташкилотларида қурилиш ишларини бажаришдан олинган
даромадларни тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб «Бажарилган
ишлар
(қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счёт-фактура»
ҳисобланади. Ушбу ҳужжат пудратчи ва буюртмачи томонидан
имзолангандан сўнг расмий кучга эга бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: