20
машина ва механизмлар ҳамда техник
воситаларнинг фойдаланиш
муддатлари ва меҳнат унумдорлигини оширишга имкон берувчи қисмларини
алмаштириш.
Ободонлаштириш
- бу пудрат шартномасига кўра буюртмачиларга
уларда фойдаланишда бўлган ер майдончаларининг кўринишини яхшилаш,
ер ости ўтказмаларини қуриш, транспорт воситаларини тўхтаб туриш
жойларини ташкил қилиш, ер майдончаларини темир панжаралар билан
ўраш, юриш йўлкаларини қуриш каби ишлар.
Таъмирлаш – бу пудрат шартномасига кўра буюртмачиларга асосий,
ёрдамчи ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган
объектларни техник-ишлаб
чиқариш ҳолатини ишчи ҳолатда ушлаб туриш, уларнинг техник-иқтисодий
даражасини сақлаш мақсадларида бажарилган ишлар.
Қурилиш ташкилоти - бу ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида
юритувчи юридик шахс.
Бош пудратчи ташкилот – бу буюртмачи билан қурилиш, қурилиш-
монтаж ва бошқа ишларни олиб бориш бўйича асосий шартномани тузган
ҳамда унинг бажарилишини тўлиқ ўз зиммасига олган қурилиш ташкилоти.
Субпудратчи
ташкилот – бу бош пудратчининг буюртмачига бажариб
бериши лозим бўлган қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларнинг бир
қисмини бош пудратчи билан тузилган шартномага асосан бажариб берувчи
ташкилот.
Буюртмачи
– бу бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар томонидан
шартномалар
асосида бажариладиган қурилиш, қурилиш-монтаж,
кенгайтириш, реконструкция, модернизация, ободонлаштириш, таъмирлаш
ва бошқа ишларнинг харидори.
Пудрат
шартномаси - бу бош пудратчи ва буюртмачи ўртасида
қурилиш, қурилиш-монтаж, кенгайтириш, реконструкция, модернизация,
ободонлаштириш, таъмирлаш ва бошқа ишларни бажариш шартлари,
талаблари, ўзаро ҳисоб-китоблар ва жиҳатларни ўзида мужассамлаштирувчи
юридик ҳужжат.
Инжиниринг компанияси
– давлатнинг
худудий бошқарув органлари
хузурида
давлат
бюджетидан
марказлаштирилган
тарзда
молиялаштириладиган
қурилиш
объектлари
(мактаблар,
лицейлар,
коллежлар, ҳарбий қисмлар, шифохоналар ва бошқалар) бўйича пудрат
шартномаларини тузишда «ягона буюртмачи хизмати» функциясини
бажарувчи махсус давлат ташкилоти.
Тендер
(танлов
) – бу «ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг
компаниялари орқали давлат бюджетидан марказлаштирилган тарзда
молиялаштириладиган
қурилиш
объектлари
(мактаблар,
лицейлар,
коллежлар, ҳарбий қисмлар, шифохоналар ва бошқалар)ни қуриш,
реконструкция ва модернизация қилиш, кенгайтириш, таъмирлаш каби
ишларни бажариш борасида пудрат ташкилотларни аниқлаш учун
ўтказиладиган танлов савдолари.
21
Оферта қурилиш лойиҳаси
- инжиниринг компанияларига танлов
савдосида қатнашиш бўйича таклифларни ўзида мужассамлаштирувчи
танлов ҳужжати.
Қурилиш
сметаси
- бу қурилиш ишларини бажаришга кетадиган сарф-
харажатларни ўзида ифода этувчи ҳужжат
Қурилиш ҳисоби
- бу макон ва замонда юз берган ва бераётган
қурилиш ишларини миқдор жиҳатдан ўлчаш ва сифат жиҳатдан тавсифлаш
воситаси.
Қурилиш ташкилотининг ҳисоб сиёсати
- бу
қурилиш ташкилоти
раҳбарияти томонидан танлаб олинган бухгалтерия ҳисобининг ташкилий
шакли, хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, активлар, мажмуриятлар ва
хусусий капитал элементларини тан олиш мезонлари, улар ҳисобини
юритишга асос бўлувчи ҳужжатлар тизими, ишчи счётлар режаси, бошланғич
ҳужжатлар
айланиши,
архив
иши,
товар-моддий
бойликларни
инвентаризациясини ўтказиш жадвали, ҳисобни юритишга доир бошқа
тартиб-қоидаларни ўзида мужассамлаштирган ички меъёрий ҳужжат.
Достарыңызбен бөлісу: