Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет10/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


23 
2-бобҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР 
ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
 
2.1.Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларнинг таснифи,
тавсифи ва баҳоланиши 
 
Қурилиш ишларини турли меҳнат қуроллари ҳамда воситаларисиз 
амалга ошириб бўлмайди. Чунончи, ер ости ва устидаги, турли чуқурлик ва 
баландликлардаги ишларни бажариш учун қурилиш ташкилотларига
ҳаракатланувчи кранлар, бульдозерлар, экскаваторлар, бетон қориш 
машиналари, бўёқ ва оҳак пуркагич аппаратлар, электр ранда ва арралар 
ҳамда бошқа шу каби махсус техника, машина ва механизмлар керак бўлади. 
Бундан ташқари, қурилишга керакли бўлган кўп миқдордаги материалларни 
тайёрлаш, сақлаш ва уларни қурилиш майдончаларига ўз вақтида етказиб 
бериш турли таъминот, ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнларнинг 
бажарилишини таъминловчи бинолар, иншоатлар, транспорт ва бошқа 
меҳнат воситаларига эга бўлишликни тақозо этади. Буларнинг барчаси 
қурилиш ташкилотларида асосий воситаларни муҳим аҳамиятга эга 
эканлигидан дарак беради. Бу, ўз навбатида, қурилиш ташкилотларида 
асосий воситалар ҳолати ва ҳаракати, улардан самарали фойдаланиш, меҳнат 
қуроллари ва воситаларининг эскириши ва янгиланиши устидан узликсиз 
назоратни ўрнатиш, шунингдек улар ҳисобини ўз вақтида ва тўғри юритиш 
талабини қўяди. 
Қурилиш 
ташкилотларида 
ишлатиладиган 
асосий 
воситаларни 
бухгалтерия ҳисоби объекти сифатида турлича таснифлаш мумкин (2.1-
жадвал). 
Ишлаб чиқаришдаги иштирокига кўра қурилиш ташкилотларининг 
барча асосий воситаларини ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий 
воситаларига ажратиш мумкин. Ишлаб чиқариш асосий воситалари бўлиб, 
чунончи, бевосита қурилиш ишларини олиб боришда иштирок этадиган 
меҳнат қуроллари ва воситалари, масалан махсус қурилиш машиналари ва 
механизмлар, техника, транспорт воситалари, бино ва иншоатлар 
ҳисобланади. Ноишлаб чиқариш асосий воситаларига маъмурият биноси, 
офис мебеллари, компьютерлар, бошқарувга хизмат қиладиган транспорт 
воситалари, 
шунингдек 
бошқа 
ижтимоий-маданий 
мақсадларда 
фойдаланилаётган объектлар киради. 
Ишлаб чиқаришни боришига таъсир кўрсатувчанлигига кўра 
қурилиш ташкилотларининг барча асосий воситалари ишлаб чиқаришга фаол 
ва нофаол таъсир кўрсатадиган асосий воситаларга бўлинади. Махсус 
қурилиш машиналари ва механизмлари, транспорт воситалари, айрим 
хўжалик инвентарлари ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатадиган асосий 
воситалар ҳисобланади. Бино ва иншоатлар, мебел ва айрим жиҳозлар ишлаб 
чиқаришга бевосита фаол таъсир кўрсатмайдиган асосий воситаларга киради. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет