(2а- шакл)
Ушбу маълумотноманинг асосий мақсади – қурилиш ташкилотининг
ҳисобот даври охирига бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари
тўғрисида маълумотларни турли белгилари бўйича гуруҳлаб кўрсатиш.
Маълумотнома 12 та устунчадан иборот. Унинг 2- устунида дебиторлар ва
кредиторларнинг номи, 3-устунчада жами умумий қарзлар, 4-устунчада
жами қарзлардан муддати ўтгани кўрсатилади. Маълумотноманинг 5-12 –
устунчалари қурилиш ташкилотига тааллуқли бўлмаган сабаблар бўйича
вужудга келган қарзлар тўғрисида ахборотларни беришга мўлжалланган,
жумладан:
5- ва 6- устунчаларда бундай қарзларнинг мос равишда жами ва муддати
ўтган суммаси;
7- ва 8- устунчаларда хукумат қарорига асосан олдиндан хақ тўламай
бажарилган қурилиш ишлари бўйича қарзларнинг мос равишда жами ва
муддати ўтган суммаси;
9-ва 10- устунчаларда давлат ресурслари ва жамғармаларидан кўзга
тутилган хом-ашё ва материаллар бўйича ўтқазилган банк тўловларининг
мос равишда жами ва муддати ўтган суммаси;
11- устунчада хукумат қарори бўйича кечиктирилган қарзлар;
12-устунчада қонун ҳужжатларига мувофиқ билдирилган даъволар
бўйича суд жараёнида кўриб чиқилаётган ёки хўжалик суди томонидан
кредиторлардан ундириш тўғрисида қарор чиққан қарзлар суммаси
кўрсатилади.
Маълумотномада кўрсатилган дебиторлик қарзларнинг умумий суммаси
бухгалтерия балансининг 110 ва 210- сатрларидаги суммаларига (алоҳида
бўлинмаларнинг қарзларидан ташқари), шунингдек кредиторлик қарзларнинг
умумий суммаси бухгалтерия балансининг 491 ва 601-сатрларидаги
суммаларига мос келиши шарт.
Молиявий
ҳисоботга
ёзилган
тушунтириш
хатида
қурилиш
ташкилотининг ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларнинг сабаблари, молиявий-
хўжалик фаолиятида мавжуд салбий жиҳатлар, жумладан хўжалик
фаолиятини зарар билан якунлашга олиб келган сабаблар очиб берилади.
Бундай тушунтиришлар молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини қўшимча
маълумотлар билан таъминлашда, шунингдек ҳисобот асосида тўғри
бошқарув қарорлар қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этади.
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Достарыңызбен бөлісу: |