125
маълумотлар барча асосий воситалар бўйича жамлаб кўрсатилади.
Ҳисоботнинг 171- 172-сатрларида
қурилиш ташкилотлари асосий
воситаларининг ҳолати ва харакатига доир маълумотлар ишлаб чиқаришдаги
иштирокига кўра гуруҳланиб кўрсатилади.
Ҳисоботда асосий воситаларга сарфланган кейингм инвестициялар, шу
жумладан тугалланмаган қурилиш тўғрисидаги ахборотлар ҳам маълумот
тариқасида келтирилади (180,181,182,183,190-сатрлар).
Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисоботни тузишга асос бўлиб
0100 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари», 0200 «Асосий воситаларнинг
эскириши ҳисоби счётлари», 0300 «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича
олинган асосий воситалар ҳисоби счётлари», 0800 «Капитал қуйилмалар
ҳисоби счётлари»ининг маълумотлари ҳисобланади.
Пул
оқимлари
тўғрисида
ҳисобот
(4-шакл
)
Ҳисоботнинг асосий мақсади бўлиб қурилиш ташкилоти ҳисобот
даврида юз берган пул оқимлари (кирим ва чиқим),
шунингдек пул
маблағларининг давр боши ва охиридаги ҳолати тўғрисида йиғма
маълумотларни акс эттириш ҳисобланади.
Пул оқ имлари тўғрисида ҳисобот икки бўлимдан иборат. Унинг
биринчи бўлимида миллий валютадаги пул маблағларининг ҳолати ва
ҳаракати, иккинчи бўлимида эса чет эл валютасидаги пул маблағларининг
ҳолати ва ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг расмй
эълон қилган курси бўйича миллий валютада акс эттирилади.
Ҳисоботда пул оқимларини акс эттирувчи кўрсаткичлар қурилиш
ташкилоти пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги фаолият
турлари бўйича ифода этади:
1.
Асосий
(операцион
) фаолият бўйича
. Бу бўлимда бажарилган
қурилиш ишлари, сотилган тайёр маҳсулот
учун тушумлар, товар-моддий
бойликлар, иш ва хизматлар учун таъминотчи ва пудратчиларга тўланган
тўловлар, ходимлар номидан тўланган даромад солиғи ва бошқа тўловлар,
ижтимоий суғурта бўйича тўловлар, шунингдек асосий фаолиятга доир
бошқа турдаги тўланган пул маблағлари мос равишда кирим ва чиқим
устунчаларида (010-050 сатрлар) акс эттирилади. Чет эл валютасидаги асосий
фаолиятга доир пул маблағларининг кирим ва чиқими маълумотноманинг
261, 262, 264, 271, 273-устунчаларида кўрсатилади.
Достарыңызбен бөлісу: