10-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ
ВОСИТАЛАР ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
10.1. Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларнинг таснифи,
тавсифи ва баҳоланиши
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларни таснифлаш,
тавсифлаш, баҳолаш ҳамда ҳисобини юритиш халқ хўжалигининг барча
тармоқлари учун белгиланган умумий тартибларга асосланади. Шу билан
бирга асосий воситаларнинг ўзига хос таркиби, уларнинг мақсади,
ишлатилиши ва бошқа жиҳатлари улар ҳисобида айрим ўзига хос
хусусиятлар мавжудлигидан дарак беради. Бу хусусиятлар қишлоқ хўжалик
корхоналарида асосий воситалар ҳисобига ўзига хос вазифаларни ҳам
юклайди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳисобининг
вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
•
асосий воситаларни бошқарув, назорат, ҳисоб ва ҳисобот талабларидан
келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратиш, ҳар бир гуруҳга бўйича унга
кирувчи асосий воситалар таркибини аниқ белгилаш;
•
кирим қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, тикланган
қиймати ва қолдиқ қийматини аниқ ҳисоб-китоб қилиш;
•
асосий воситалар характига доир операцияларни тўғри ва ўз вақтида
тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
•
асосий воситалар эскириши, уларга доир кейинги сарфларни мазмун ва
моҳиятидан келиб чиқиб тегишли счётларда ҳисобга олиш;
•
асосий воситалар ҳолати ва ҳаракатини ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс
эттиришг;
•
асосий воситаларнинг мавжудлиги ва бутлигини таъминлаш, самарали
фойдаланишни назорат қилиш мақсадида уларни белгиланган муддатларда
инвентаризация қилиш;
•
яроқсиз ҳолга келган, самара бермайдиган асосий воситаларни ўз
вақтида ҳисобдан чиқариш ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида барча асосий воситаларни қуйидаги
турларга ажратиш мумкин:
Достарыңызбен бөлісу: |