379
Омборлардаги товар ва тараларни инвентаризация қилишдан олдин
инвентаризация комиссияси қуйидаги ишларни амалга оширади:
•
товарлар ва таралар жойлашган бинолардаги қўшимча кириш ва чиқиш
эшикларини пломбалайди;
•
барча тортиш ва ўлчаш асбобларининг созлигини текширади;
•
товар ва тараларни санаш, ўлчаш осон бўлиш учун уларни номи, нави,
размери ва бошқа белгилари бўйича алоҳида гуруҳларга ва жойларга
ажратади;
•
таъминотчиларнинг тара ва бошқа ўров материалларида келтирилган
ва очилмаган (бузилмаган) ҳолда турган товарлар алоҳида жойларга
тахланади.
•
ўзга юридик шахсларнинг маъсул сақлашда бўлган
товар-моддий
бойликларнинг рўйхати олинади ва улар текшириш учун алоҳида жойга
тахланади;
Бир нечта омборларда сақланаётган товар-моддий бойликлар маълум
кетма-кетликда инвентаризация қилинади. Бир хонадан иккинчисига
ўтилганда текширишдан ўтказилган хона қулфланиши ва инвентаризация
тугагунча пломбаланиши лозим.
Товар ва тараларнинг инвентаризацияси ўлчаш, тортиш,
санаш орқали
амалга оширилади. Аниқланган натижалар белгиланган шаклдаги
«Инвентаризация рўйхати»ги комиссия аъзоларидан бири томонидан ёзиб
борилади. Товарларни ўлчаш, тортиш, санаш фақат омбор мудири ёки
моддий жавобгар шахслар бригадаси аъзоси иштирокида амалга оширилиши
лозим. Инвентаризация рўйхатида ҳар бир товар бўйича унинг номенклатура
рақами, артикули, нави, баҳоси, сони кўрсатилади, рўйхатнинг ҳар бир
бетининг охирида унга ёзилган товар-моддий бойликлар тартиб рақамининг
бош ва охирги сони кўрсатилади, шунингдек комиссия аъзолари ўз
имзоларини қўядилар.
Инвентаризация ўтказилаётган вақтда келиб тушган товар-моддий
бойликлар моддий жавобгар шахс томонидан
инвентаризация комиссияси
иштирокида қабул қилинади ва улар бўйича алоҳида «Инвентаризация
ўтқазиш вақтида келиб тушган товар-моддий бойликлар» номли
инвентаризация рўйхати тузилади .
Инвентаризация ўтқазиш вақтида раҳбарнинг ёзма рухсати билан
омбордан чиқарилган товарлар бўйича комиссия томонидан алоҳида
«Инвентаризация ўтказиш вақтида омбордан чиқарилган товар-моддий
бойликлар» номли инвентаризация рўйхати тузилади.
Омборларда маъсул сақланаётган ўзга юридик шахсларнинг товар-
моддий бойликлари бўйича алоҳида «Маъсул
сақлашдаги товар-моддий
бойликлар» номли инвентаризация рўйхати тузилади Моддий жавобгар
шахсларнинг бўйнида бўлган, лекинда бошқа жойларга маъсул сақлашга
берилган товарлар бўйича ҳам алоҳида рўйхат тузилади Ушбу рўйхатга
маълумотлар чиқим ҳужжати асосида киритилади. Комиссия товарлар
маъсул сақланаётган жойдаги корхонадан ушбу товарлар бўйича алоҳида
380
инвентаризация рўйхатини талаб қилиб олади ва ундаги маълумотларни
ўзлари тузган инвентаризация рўйхати маълумотлари билан таққослайди.
Инвентаризация варақалари
икки нусхада тузилади, моддий жавобгар
шахслар алмашилаётганда ёки ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари,
аудиторлик ташкилотлари иштирокидаги ҳолларда эса уч нусхада тузилади.
Қайта баҳолаш мақсадида ўтқазилган инвентаризация натижалари
комиисия
томонидан
«Қайта
баҳолаш
далолатномаси»
билан
расмийлаштирилади
Инвентаризация комиссияси томонидан тўлиқ расмийлаштирилган ва
бухгалтерияга тақдим этилган инвентаризация рўйхати
маълумотлари
бухгалтерияда ҳисоб маълумотлари билан таққосланади ва инвентаризация
натижалари аниқланади. Бунинг учун махсус «Таққослама қайднома»
тузилади, унга ҳар бир четланиш аниқланган товар ва тара бўйича қуйидаги
маълумотлар ёзилади: товарнинг номи, нави, артикули, ўлчов бирлиги,
баҳоси, ҳақиқий сони ва суммаси, ҳисобдаги сони ва суммаси, камомад ёки
ортиқчанинг сони ва суммаси. Ушбу қайднома комиссия раиси, бош ҳисобчи,
омбор мудири томонидан имзоланади ва корхона раҳбарига тасдиқлаш учун
тақдим этилади
Раҳбарнинг қарори инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисобида
акс эттиришга асос бўлади.
Инвентаризация натижалари ҳисобда қуйидаги ёзувлар
билан акс
эттирилади (24.7-жадвал).
Достарыңызбен бөлісу: