Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет1/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ



 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
К
.БУРАЗОВ, С.ВВАХИДОВ
БОШҚА
 ТАРМОҚЛАРДА 
БУХГАЛТЕРИЯ
 ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ
- 2010 
 
 


2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
 
 
К.Б.УРАЗОВС.ВВАХИДОВ 
 
БОШҚА
 ТАРМОҚЛАРДА 
БУХГАЛТЕРИЯ
 ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ
 
 
ДАРСЛИК
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТОШКЕНТ
- 2010 


3
 
К.Б.УразовС.В.ВахидовБошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг 
хусусиятлари. Дарслик, 2010 – 445 б. 
 
 
 
Тақризчилар - и.ф.д., профессор М.Қ. Пардаев (СамИСИ) 
и.ф.д., профессор З.Т.Маматов (ТМИ)
 
 
 
 
Олий ўқув юртлариаро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини 
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан дарслик сифатида тавсия этилган. 
 
 
 
Дарсликда иқтисодиётнинг қурилиш, қишлоқ хўжалиги, автотранспорт, 
савдо, умумий овқатлантириш каби муҳим тармоқлари ва соҳаларида 
бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари ёритилган. Алоҳида эътибор ушбу 
тармоқ ва соҳага тегишли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг 
ташкилий-ҳуқуқий асосларига, уларда активлар, мажбуриятлар, даромадлар, 
харажатлар, якуний молиявий натижалар, солиқ ва тўловлар ҳисобини 
юритиш ҳамда молиявий ҳисобот шаклларини тузишдаги хусусиятларга 
қаратилган.
5340900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналишидаги талабалар 
учун мўлжалланган. Ундан, шунингдек, иқтисодиётга оид бошқа таълим 
йўналишларида ўқиётган талабалар, ўқитувчилар, илмий ходимлар, 
магистрлар, амалиётчи бухгалтерлар ва аудиторлар ҳам фойдаланишлари 
мумкин.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
© К.Б.УразовС.В.Вахидов, 2010. 


4
К И Р И Ш
 
Мамлакатимиз иқтисодиёти равнақида унинг ҳар бир тармоғи ва соҳаси 
ўз ўрнига эга. Чунончи, республикамизда 2009 йилда яратилган 48097,0 
млрд.сўмлик ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 46,1 фоизи товарлар ишлаб 
чиқариш соҳасига, 47,2 фоизи хизматлар кўрсатиш соҳасига, 6,7 фоизи эса 
маҳсулотлар ҳамда экспорт-импорт операцияларидан олинган соф 
солиқларга тўғри келди. 2009 йилда республикамизда ялпи ички 
маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш 9 фоизга кўпайди, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 5,7 фоизни ташкил 
этди, чакана савдо айланмаси 16,6 фоизга, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 
12,9 фоизга, иқтисодиётга инвестициялар киритиш 24,8 фоизга ошди
1

Иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳалари бир-биридан фарқли 
жиҳатларга эга. Ушбу фарқли жиҳатлар уларни бошқариш учун керакли 
бўлган ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва узатиш 
воситаси бўлган бухгалтерия ҳисобига ҳам ўз таъсирини ўтказиши табиий 
ҳол. Айнан шулар бошқа тамоқларда бухгалтерия ҳисобини махсус фан 
сифатида ўрганилиши ва ўқитилишини тақозо этади.
«Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» фанининг 
асосий мақсади иқтисодиётнинг турли тармоқ ва соҳаларида бухгалтерия 
ҳисобининг асосий хусусиятларини очиб бериш, талабаларда турли тармоқ 
ва соҳаларга тегишли хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия 
ҳисобини юритиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат. 
Эътиборларингизга ҳавола этилаётган ушбу дарслик «Бошқа 
тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» фанининг намунавий 
дастурига мувофиқ тайёрланган. У «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим 
йўналишидаги бакалаврларга мўлжалланган. 
Дарслик ўз ичига тўртта бўлимни олган, бу бўлимларда иқтисодиётнинг 
алоҳида тармоқ ва соҳаларига, чунончи қурилиш, қишлоқ хўжалиги, 
автотранспорт ва савдо тармоқларига тегишли турли хўжалик юритувчи 
субъектларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари ёритилган.
Дарсликнинг «Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг 
хусусиятлари» номли биринчи бўлимида ушбу соҳага тегишли хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, уларнинг 
техник, технологик, иқтисодий ва бошқа жиҳатдан мавжуд бўлган 
хусусиятлари, ушбу хусусиятларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишга 
таъсири кўрсатиб берилган. Алоҳида эътибор қурилиш машиналари иш 
фаолияти, уларни сақлаш харажатлари, амортизацияси, қурилиш 
материаллари, қурилиш ва қурилиш монтаж ишларининг бажарилиши, 
буюртмачиларга топширилиши, даромадларни тан олиш ва бажарилган 
ишлар таннархини калькуляция қилиш усуллари, солиқ ва тўловлар ҳамда 
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз- ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада 
юксалтириш. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 49-50-б. 


5
якуний молиявий натижаларни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттиришдаги 
хусусиятларга қаратилган. 
Дарсликнинг «Қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия 
ҳисобининг хусусиятлари» номли иккинчи бўлимида қишлоқ хўжалик 
корхоналарида асосий воситалар, чунончи асосий подани шакллантириш, кўп 
йиллик ўсимликлар, ўстиришдаги ва боқувдаги моллар, деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотларини етиштириш харажатлари, улар таннархини 
аниқлаш, ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш, солиқ тўловлари ва якуний 
молиявий натижаларни шакллантириш, уларни ҳисоб ва ҳисоботда акс 
эттиришдаги хусусиятлар очиб берилган. 
Дарсликнинг 


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет