Молия бозори ва унинг қатнашчилари. Reja: Молия бозори тушунчаси


Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти,ўрни ва роллари



бет3/3
Дата20.12.2022
өлшемі45.22 Kb.
#467630
1   2   3
1 Мавзу Молия бозори ва унинг қатнашчилари

3.Молия бозорининг иқтисодиётдаги аҳамияти,ўрни ва роллари.
Молия бозорининг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти уни томонидан қуйидаги қулай шароитларни таъминланиши билан боғлиқ асосий вазифалари асосида белгиланади:
- иқтисодиётнинг реал секторига инвеститсион молия ресурсларни самарали жалб қилиниши; - капитални самарасиз тармоқдан самаралисига қайта тақсимланиши;
- давлат буджетига ҳизмат кўрсатиши, унинг камоматини (дефитситини) қоплаш учун пул маблағларини самарали жалб қилиниши;
- иқтисодиётнинг ҳолатини аниқ бозор индикаторлари ёрдамида баҳоланиши; - инфлятсия суръатлари (темплари) ва валюта курслари ўзгаришига оператив таъсир кўрсатилиши;
- давлатнинг кредит - пул ва буджет - солиқ сиёсатини объектив ва мутаносибликда олиб борилиши;
- мулкка эгалик хуқуқини ишлаб чиқариш воситаларига қайта тақсимланиши;
- жаҳон глобаллашуви жараёнларига миллий иқтисодиётни интеграллашуви.
Сезиш мумкинки, ўта ривожланган ҳусусий мулкчилик тизими шароитида молия бозорининг юқори даражада ривожлантириш, атрибут ва унсурларини юқори қиммат потентсиалига эриштириш эвазига ҳубфия бозор ҳажми қисқариши мумкин (бунга индустриал ривожланган мамлакатларнинг, масалан, АҚШ, Германия, Япония, молия бозорлари мисол бўла олади). Молия бозори орқали иқтисодиётнинг барча субъектлари ўзаро боғланган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг манфаати мақсадида молиявий инструментлар ёрдамида иқтисодий - хуқуқий муносабатларни амалга оширади. Молия бозорининг иқтисодиётдаги функтсияси асосида унинг ўрни ва ролини макроиқтисодий позитсиядан кўриш муҳим аҳмиятга эга. Бу тенгликлар мамлакатда даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги ички макроиқтисодий дисбалансни ташқи дисбаланс билан боғлиқлигини билдиради. Иккала дисбаланс ҳам жамғармалар ва инвеститсиялар ўртасидаги дисбалансга олиб келади, демак, улар иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан ҳисобланади. Бунда эса молия бозорининг қисқа ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашдаги роли беқиёсдир. Чунки айнан молия бозори ёрдамида жамғармалар шаклланади ва улар самарали инвеститсияларга айланади. Қисқа давр ичида иқтисодий ўсиш молия бозори орқали мавжуд молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳисобига эришилади. Аммо узоқ муддатли даврда иқтисодий ўсиш ишлаб чиқариш қимматларини инвеститсиялар ҳажмини кенгайтириш йўли билан модернизатсиялашуви ва оширилишини талаб этади.
Макроиқтисодий барқарорлик шароитида инвеститсияларга бўлган талаб эса молия институтлари ёрдамида ички ва ташқи жамғармалар ҳисобига қопланади. Бундан аён бўладики, молия бозори молиявий ресурсларни (жамғармаларни) иқтисодиётда самарали (еффектив) тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функтсиясини амалга оширади ва иқтисодиёт ҳолати “барометри” ролини бажаради. Иқтисодиётда молиявий оқимлар инфлятсия ва фоиз ставкасига боғлиқ ҳолда молия бозори орқали тақсимланади ва қайта тақсимланади. Бунда инфлятсия ва фоиз ставкаси молия бозорининг мувозанат ҳолатига таъсир кўрсатади. Макроиқтисодий мувозанат молия бозори ҳолатида ўз аксини топади, яъни бозор Иқтисодиётнинг ҳолатини эквивалент тарзда акс этади. Бошқача қилиб айтганда, молия бозори Иқтисодиётнинг “егиз-аналоги” сифатида намоён бўлади. Шунинг учун молия бозори Иқтисодиётнинг “барометридир”. Ушбу ҳолатни 1- расмда кўриш мумкин. Расм 1. Молиявий оқимларни молия бозори орқали ҳаракати модели. Бунда (1- расм) МБ – Молия бозори; Б – Марказий банк; Х – Ҳукумат; УХ – уй ҳўжаликлари; Ф – фирмалар; ТС1 - ТС4 – Б, Х, УХ ва Фирмаларнинг молия бозори (МБ) билан боғланадиган локал тсикллари. Ушбу тсикллар орқали мос равишда молиявий оқимлар ҳаракати молия бозори қанашчилари томонидан амалга оширилади. Бунда Ҳукумат ва Уй ҳўжаликлари, Ҳукумат ва Фирмалар ўртасидаги боғланиш “даромад-солиқ” айланмаси ташқи тсикллари бўйича ташкиллашган. Демак, моделдан кўриниб турибдики, молия бозори иқтисодиётда марказий ўринга эга, Иқтисодиётнинг барча субъектлари унинг конъюнктурасига боғлиқ ҳолда ўзаро боғлиқлик ва таъсирда фаолият юритадилар. Молия бозори ўзининг қисқа ва ўрта (узоқ) муддатли инструментлари (жумладан қимматли қоғозлар) ёрдамида иқтисодиёт субъектларини инместитсия билан таъминлайди, ресурсларни уларнинг ўртасида самарали тақсимлайди ва қайта тақсимлайди.
Таъкидлаш жоизки, қимматли қоғозлар молиявий ресурслар ҳаракатининг бир қисмини қамрайди. Қимматли қоғозлардан ташқари молия бозорида ссуда ва кредитлар, субсидия ва субвентсиялар, суғурта воситалари ва валюталар муомалада бўлади. Уларнинг ҳар бири ўзига мос тсиклда ва молия бозори сегментларида самарали ҳаракат қилади. Бунда қимматли қоғозлар ва уларнинг реал базиси миқдорларини кўпинча бир-бирларига мос келмаслиги ҳамда уларни бозорда бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиши мумкинлиги қимматли қоғозлар бозорининг ҳусусияти ҳисобланади. Бунда молия бозорининг асосий мақсади – иқтисодиётда капиталнинг эркин оқими ҳамда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланиши учун етарли ва зарур шароитлар яратишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги шароитлар яратилиши лозим:
- бозор иқтисодиёти қонунларининг тўлиқ амал қилиши механизмини таъминлаш;
- самарали ҳусусий мулкчилик тизимини мавжудлиги;
- монетизатсиялашган реал инвеститсион базисга эквивалент молиявий инструментлар (жумладан қимматли қоғозлар) сифатининг юқори кўрсаткичларини (ликвидлилик, жалбдорлилиги ва Ҳукумат М МБ Фирмалар Уй ҳўжаликлари ТС2 ТС4 Солиқлар Даромадлар ТС1 ТС3 Солиқлар Даромадлар ҳ.к.) таъминланганлилиги.
Бу кўрсаткичлар рақобани ривожлантириш ва нархлар бўйича катта бўлмаган курс тафовути ҳисобига эришилади;
- молиявий инструментларнинг эркин савдосини таъминловчи ривожланган савдо тизимларини мавжудлиги;
- инвесторларнинг ҳақ-хуқуқлари ҳимоясини юқори даражада таъминловчи бозорнинг самарали тартиблаштирувчи (мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи) тизимини мавжудлиги;
- молия бозори қанашчилари томонидан таъминланадиган бозорнинг информатсион шаффофлиги (транпарентлиги).
Молия бозори бир қатор функтсияларни бажаради. Уларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин: макроиқтисодий, умумбозор, маҳсус (иҳтисослашган) ва глобал (вета, яъни халқаро даражада молиявий глобаллаштириш) функтсияларга. Макроиқтисодий функтсияси жамғармаларни инвеститсияларга самарали трансформатсиясини таъминлаб беришдан иборат. Умумбозор функтсияси, одатда, ҳар бир миллий бозорга мансуб. Маҳсус функтсияси эса уни бошқа турдаги бозорлардан фарқлайди.
Умумбозор функтсияларга қуйидагилар киради:
- тижорат функтсияси, яъни бозорда даромад олишни таъминломчи функтсия;
- нарх-наво функтсияси, яъни бозор нархларини шаклланиши ва таъсири жараёнини, уларни бозор конъюнктурасига боғлиқ тарзда узлуксиз ҳаракатини (ўзгаришини) таъминлайди;
- информатсион функтсияси, яъни бозор ўз қанашчиларига савдо объектлари ва савдо иштирокчилари тўғрисидаги ахборони шакллантиради ва ҳавола қилади;
- тартиблаштириш (мувофиқлаштириш ва назорат қилиш) функтсияси, яъни бозор ўзидаги савдо ва унда иштирок этиш, қанашчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартибларини жорий қилади, устувор йўналишларни аниқлайди, назорат органларини белгилайди ва ҳ.к.
Молия бозорининг маҳсус функтсияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш функтсияси. Уни ўз навбатида тўрт кичик функтсияга ажратиш мумкин: 1) молиявий ресурсларни тармоқлар ва бозор фаолияти соҳалари (сфералари) ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; 2) жамғармаларни, айниқса аҳоли жамғармаларини, ноишлаб чиқариш шаклидан ишлаб чиқариш шаклига ўтказиш (трансформатсиялаш); 3) ноинфлятсион асосда давлат буджетини молиялаштириш, яъни қўшимча пулни муомалага чиқармасдан; 4) пул массасини бошқариш;
- нарх ва молиявий рискларни олдини олиш функтсиясини, ёки ҳосилавий қимматли қоғозларни (фъючерслар, оптсионлар, своп, форвард ва ҳ.к.) пайдо бўлиши эвазига хеджирлаш.
Молиявий глобаллаштириш функтсияси қуйидагиларда намоён бўлади:
- молиявий ресурсларни умумжаҳон миқёсида глобаллашган иқтисодиёт доирасида самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланиши;
- миллий молия бозорларини ўзаро интегратсиялашуви (уйғунлашуви);
- молия бозорларини интернатсионаллашуви;
- жаҳон глобаллашуви жараёнлари (барча йўналишларда) ривожини катализатори ва ҳ.к. Молия бозорининг асосий функтсияларидан бири – молиявий инструментларнинг объектив бозор курсини (нархини) шакллантиришдир.
Бундай курс қанчалик тез шаклланса, бозорда капитал шунчалик самара билан жойлаштирилади. Молия бозори вазифаларини асосий ва қўшимчаларга ажратиш мумкин. Асосий вазифалари унинг бозор муносабатлари тизимидаги аҳамияти ва қулай шароитларни таъминлаши билан ифодаланади (улар юқорида санаб ўтилган). Молия бозорининг қўшимча вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- эмитентнинг молия оқимларини оптималлаштириш;
- бозор қатнашчиларининг ижобий имиджини шакллантириш;
- эмитентнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш;
- бизнесни ривожлантириш ва қўшимча иш жойларини яратиш;
- жаҳон молия тизимига интегратсиялаштириш;
- сиёсий ҳуруж, молиявий ва иқтисодий қийинчилик, молиявий репрессия ва валютавий интервентсия воситаси сифатида таъсир кўрсатиш;
- инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва мақсад - манфаатларини таъминлаш.
Халқаро мавқега эга бўлган замонавий молия бозори ўзининг асосий роли доирасида (яъни иқтисодиётнинг ҳолати “барометри”) жаҳон глобаллашуви шароитида иқтисодиётда бир - бири билан боғлиқ қуйидаги ролларни ўйнайди:
1. “Иқтисодиётнинг муаммолари даражасини метрик ўлчагичи”, яъни иқтисодиётда омиллар таъсири остида пайдо бўлувчи муаммоларни маҳсус индикаторлар ёрдамида миқдорини ўлчашга ва шу асосда масъул давлат органи ҳамда иқтисодиёт субъектлари томонидан сиёсат юритишда тегишли қарорлар қабул қилишга кўмаклашади;
2. “Молиявий ресурсларни бозор конъюнктураси асосида иқтисодиёт субъектлари ўртасида тартиблашган тарзда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг коммутатори”. Бунда бозор конъюнктураси фискал ва монетар сиёсатлар ёрдамида тартиблаштирилади;
3. “Иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш катализатори” сифатида илмий - техникавий прогресс ва инноватсияларни рағбатлантиради;
4. “Бозор қатнашчилари таркибини интернатсионализатори” сифатида иқтисодий глобаллашувни ривожлантиради;
5. “Молиявий инструментлар ва улар билан боғлиқ оператсияларни стандартизатори” сифатида молиявий глобаллашув жараёнини ривожлантиради;
6. “Иқтисодиёт субъектларининг инвеститсион фаоллигини стимулятори” сифатида иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш. Инвеститсион фаоллик молия бозорида инвесторларнинг ҳақ - хуқуқларини ҳимояланганлик даражаси ва рисклар шароитида молияни самарали бошқарилишга боғлиқ;
7. “Бозор иқтисодиёти шароитидаги стихияли жараёнларни регулятори”. Бундай жараёнлар маълум индикаторлар (кўрсаткичлар) ёрдамида баҳоланиб, уларнинг критик (чегаравий) қийматларини билган ҳолда маълум регулятив воситалар ёрдамида тартиблаштирилади;
8. “Бозор нархлари стабилизатори” сифатида бозор савдоси тендентсияларини (динамикасини) барқарорлаштиради, талаб ва таклифни мувозанатлаштиради;
9. “Иқтисодиётни тартиблашган фаолиятини таъминловчи алгоримик протсессор” сифатида барча молиявий муносабатларни бозор қанашчилари томонидан мақсадли стратегик тарзда амалга оширилишига кўмаклашади;
10. “Активлар секъюризатори” сифатида самарасиз реал активларни қимматли қоғозларга трансформатсиялаб, уларга янги ҳаёт бағишлайди ва фаол инвеститсион жараёнга қайта киритади;
11. “Иқтисодиёт субъектлари информатори” сифатида уларнинг рискларини пасайтиришга (ёки бошқаришга) кўмаклашади;
12. “Инноватсион молиявий воситалар (маҳсулотлар ва оператсиялар) синтезатори” сифатида рақобатбардошлилик ва молиявий ҳавфсизликни таъминлайди;
13. “Молиявий моситаларнинг маҳсус индустрияси” сифатида бозор қанашчилари учун молиявий инструментлар билан боғлиқ фаолият бўйича ишлаб чиқариш жараёнини ташкиллаштиради;
14. “Иқтисодиётнинг инвеститсион муҳити сифати ва муаммолари даражасини анализатори” ;
15. “Бозор қанашчиларига ўз муаммоларини англашга, баҳолашга ва ҳал қилишга кўмаклашадиган механизм”;
16. “Еквивалент кўзгу” сифатида барча бозор қанашчиларининг фаолият натижалари сифатини бевосита ва билвосита акс эттиради ҳамда келажакдаги стратегияларини мақсадли қуришга кўмаклашади;
17. “Спекулятив оператсиялар тотализатори” сифатида бозор қанашчиларини кутилажак, аммо рискли, манфаалар томон чорлайди. Бунда эмитентлар қимматли қоғозлари сифатини спекулятив инвесторларнинг орзули мақсад-манфаатларини керакли (спекулятив) даражада таъминлашга мажбурлар, акс ҳолда инвесторлардан маҳрум бўладилар. Сабаби, эмитентлар иқтисодий ривожланиш учун янги ва қўшимча инвеститсион ресурларга муҳтож, инвесторлар эса – молия инструментлари бўйича кам (ёки кўп) рискли бозор даромадига интиладилар, чунки, айнан спекулятив инвесторлар иқтисодиётда инвеститсион муҳини белгилайдилар. Шундай қилиб, молия бозори спекулятив инвесторларнинг азартга кириши муҳитини қиздиради, молиявий инструментларни муомалага чиқарувчиларни эса доимий тарзда молиявий барқарорликка мажбур қилади, инвеститсияларга бўлган рақобатли курашини қиздиради, натижада бозор рақобатини муҳитини таъминлайди;
18. “Молия бозори қанашчиларини бир бутун инфратузилмавий тизимга бирлаштирувчи” сифатида ҳар бир қанашчини ўз ўрнини, мақсад ва вазифаларини, функтсияларини, бир-бири билан боғлиқликдаги тартибли фаолиятини таъминлайди; Молия бозорининг бир бутун тизимлилиги деганда уни бир-бири билан узвий боғланган унсурлардан (қанашчилардан) иборат мураккаб катта тизим (структуравий-функтсионал модел) сифатида ташкиллашгани тушунилади. Ҳар бир унсур бозорда ўзига ҳос мақсадга ва тегишли фаолият турига эга;
19. “Молиявий маҳсулотлар (инструментлар), ресурслар ва ҳизматлар гипермаркети” сифатида барча бозор қанашчиларини уларнинг товарларини объектив нархларда алмашинуви борасида учраштиради ва манфаатларини қондириш учун керакли шароитларни яратади;
20. “Бозор муҳити” сифатида бозорда очиқ (еркин) иқтисодиёт қонунларининг амал қилинишини, Иқтисодиётни монетизатсиялашувини, капитал айланмаси ва трансформатсиясини, активлар секъюритизатсияси тамойилларини таъминлайди. Бунда ҳар бир мамлакат бозори муҳити ўзининг қиммат потентсиали миқдори доирасида айтилган ролини бажаради;
21. “Молиявий глобаллаштирувчи” сифатида юқорида келтирилган роллар асосида миллий иқтисодиётлар бирлашувини таъминлайди, бозор қанашчиларининг халқаро даражада фаолият чегаралини ва таъсирини кенгайтиради, давлатнинг регулятив ролини камайтиради (халқаро регулятив ташкилотлар эвазига), ресурслар оқимини географик кенгайтириб тезлаштиради ва самарадорлигини оширади;
22. “Молиявий инструментларнинг объектив курсларда конвертори” сифатида валюталарни ва қимматли қоғозларни эркин бозор баҳоларида ва ҳажмларида рақобатли алмашинувини таъминлайди.
Молия бозори, жумладан қимматли қоғозлар бозори, фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
- барча потентсиал инвесторлар ўз маблағларини фойдали тарзда жойлаштиришлари учун уларга тенг шарт-шароитлар яратиб бериш;
- бозорда тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги;
- эркин рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш;
- нархларни реал таркиб топадиган талаб ва таклиф асосида белгилаш;
- бозор тўғрисидаги қонун ҳужжатларига унинг барча қанашчилари томонидан риоя этиши;
- биржа ва биржадан ташқари оператсиялар, котировкалар, эмитентларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборот ошкор этилишининг шартлиги;
- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган барча инвесторлар ва эмитентлар учун бозордан фойдаланиш мумкинлиги;
- молиявий инструментлар (қимматли қоғозлар) ва уларнинг эмитентларига доир ахборонинг тўла ошкор этилишини, ошкораликни ва бу ахборотдан барча қанашчилар фойдалана олишини таъминлаш;
- инвесторлар ва эмитентларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- бозорда томламачилик ва бошқа ноқонуний фаолияни таъқиқлаш ҳамда таъқиб қилиш. Молия ва қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатишининг асосий тамойилларига риоя этилиши давлатнинг тартибга солишга оид чора-тадбирлари билан бирга фонд биржалари ва бозор қанашчиларининг бирлашмалари (уюшмалари) ишлаб чиққан қоидаларини уйғунлаштириш асосида таъминланади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет