Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му


САНЪАТШУНОСЛИК ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, АКАДЕМИК



Pdf көрінісі
бет42/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

САНЪАТШУНОСЛИК ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, АКАДЕМИК 
МАМАЖОН РАХМОНОВНИНГ ИЛМИЙ ИЖОДИЙ МЕРОСИ 
 
Хакимова Нигина Олимжон қизи –
“Театр саньти” мутахассислиги 2-босқич магистранти. 
 
Театр санъатининг кўзгуси театршунос десак муболаға бўлмайди. 
Театршунос олим театр маҳсули спектаклни қаламга олар экан, актѐрлик, 
режиссѐрлик, драматургия, грим устаси иши, тасвирий санъат, 
хайкалтарошлик, мусиқа, рақс кабилар билан етарли билимга эга бўлган 
ҳолда ижод қилади. 
Замон билан ҳамнафас ижод қилиб, бошқаларга ўрнак на намуна 
кўрсатган фидоий, фаол ижодкор академик Мамажон Рахмонов илмий 
меросини ўрганар эканмиз, олимнинг чуқур билим ва тажрибага эканлигини 
кўришимиз мумкин.
Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасини ривожлантириш бўйича 
хам кўплаб салмоқли ишларни амалга оширган Захматкаш олим ўзбек 
миллий театр саъатининг қадимий тарихи ва тараққиѐти, унинг долзарб 
муаммоларига доир кўплаб рисолалар, илмий-тадқиқот ишлари, мақола ва 
тўпламлар муаллифидир.
Мамажон Раҳмонов 1914-йил 21 декабрда Қўқон шаҳрида туғилди. 
Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчи сифатида бошлади. Кейинчалик 
Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатиб, Москва давлат 
театр институти қошидаги аспирантурада таҳсил олди. У 1958-йилда 


190 
санъатшунослик 
соҳасида 
номзодлик, 
1969-йилда 
эса 
докторлик 
диссертациясини ҳимоя қилди. 1979-йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси 
аъзоси этиб сайланди.
Энг қадимий ва ўз анъаналарига эга бўлган ўзбек театри тарихини 
тадқиқ этиш, унинг муҳим жиҳатларини очиб бериш ва ана шу анъаналарни 
келажак авлодга тўлақонли тарзда етказиб бериш театршуносларимизнинг
муҳим вазифаларидан саналади. Шу маънода атоқли олим, академик 
Мамажон Раҳмонов ўзбек миллий театр санъатининг пайдо бўлиш тарихидан 
бошлаб, то шу кунгача бўлган тараққиѐт босқичларини ўз илмий 
изланишларида тадқиқ этган атоқли олимларимиздан эди. Унинг саъйи 
ҳаракатлари билан театр соҳасида катта тарих қайта тикланди. Хусусан, 
академикнинг замонавий театр санъатининг шаклланиш ва ривожланиш 
жараѐнида алоҳида аҳамиятга эга бўлган миллий драматургия, актѐрлик ва 
режиссѐрлик санъати, театр танқидчилиги, театр ишини ташкил қилиш ва 
ижодкор кадрлар тайѐрлаш соҳасида олиб борган илмий-амалий фаолияти 
таҳсинга сазовор ва кўпчилик учун ўрнакдир. Миллий театр санъати ва унинг 
атоқли намояндалари ҳақида устоз томонидан ѐзилиб, чоп этилган ўнлаб 
монография, туркум мақола ва илмий рисолалар ўзбек театр санъатининг 
шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги муҳим манба бўлиб 
ҳисобланади. Олимнинг илмий фаолияти тор доирада бўлмай, балки, 
театрнинг барча йўналиш ва қирраларини қамраб олганлиги билан диққатни 
ўзига тортади. Устознинг Маҳмудхўжа Беҳбудий, Хамза, Абдулла Авлоний, 
Абдурауф Фитрат, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Комил Яшин, Сарвар Азимов, 
Ўлмас Умарбеков, Машраб Бобоев, Шароф Бошбеков каби ѐзувчи ва 
драматургларнинг ижодий фаолиятига бағишланган бир қатор монография ва 
илмий мақолалари ўзбек миллий драматургиясининг илк пайдо бўлишидан 
то шу кунгача бўлган шаклланиш босқичларини акс эттирадиган бебаҳо 
солнома бўлиб қолди, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Мамажон Раҳмоновнинг илмий тадқиқотлари орасида айниқса, “Ўзбек 
театри” (қадим замонлардан 18 асрга қадар) ҳамда “Ўзбек театри тарихи” (18 


191 
асрдан 20 аср аввалигача) деб номланган икки жилдлик илмий 
монографиялари ўзбек театршунослик илмида катта қимматга эгадир. Олим 
ушбу тадқиқотлар орқали биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда маданият ва 
санъат, хусусан театр санъати жуда қадим замонлардан, бундан икки ярим 
минг йил аввал ҳам мавжуд бўлганлигини ҳар жиҳатдан илмий асослаб 
берган. Бундан ташқари, шу соҳада 1968-йили Москва театр институтида 
докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим бу илмий изланиши учун 
Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шу билан 
бирга, унинг “Ўзбек театри тарихидан”, “Кушон даври театр санъати”, 
“Қадимги ўзбек театри тарихидан”, “Ўзбек театрининг меъмори”, “Навоий 
асарлари саҳнада” деб аталган бир қатор туркум мақолалари миллий 
театримизнинг қадимий санъат турларидан эканлигини исбот қилди. Кейинги 
йилларда нашрдан чиққан 2 томдан иборат “Ўзбек Миллий академик драма 
театри тарихи” илмий монографиясида юртимизда ХХ аср бошларида 
ташкил топган биринчи замонавий профессионал ўзбек драма театрининг 
тарихи ва бугунги мустақиллик йилларидаги ижодий фаолияти тўғрисида 
кенг мулоҳаза юритилади. 
Мазкур йўналишда Ўзбекистоннинг етакчи театр жамоаси, Ўзбек Миллий 
академик драма театри тарихига бағишлаб тадқиқот олиб борган. Илмий ишнинг 
дастлабки қисми 1914-1960 йилларни ўз ичига олиб, профессионал ўзбек театрининг 
дастлабки пайдо бўлган йилларидан ҳикоя қилади. 
Чуқурроқ мулоҳаза юритадиган бўлсак, биринчи навбатда, профессионал театр 
вужудга келиши учун том маънодаги ѐзма драматургия лозим бўлади. Ўзбек 
адабиѐтида чинакам ѐзма драматургиянинг пайдо бўлиши бевосита буюк 
маърифатпарвар
1
Маҳмудхўжа Беҳбудий номи билан боғлиқ. Унинг “Падаркуш” 
ѐхуд “Ўқимаган боланинг аҳволи” номли пьесасини Самарқандда ўзи ташкил қилган 
театрда саҳналаштиришга кўмаклашади. Бунинг натижасида Беҳбудий аср бошида 
ўзбек драматургиясини пайдо бўлишига катта ҳисса қўшади. “Падаркуш” босилиб 


192 
чиққач, 1914 йида саҳнага қўйилади ва натижада аҳоли ўртасида янги театрга бўлган 
қизиқиш янада ортиб кетади. 
“Падаркуш” драмасининг ғоявий бадиий жиҳатларига тўхталган академик 
Мамажон Раҳмонов шундай ѐзади: “Падаркуш” ХХ аср бошида Туркистон халқлари 
ҳаѐтининг энг долзарб муаммолари мавзуида ѐзилган бўлиб, у жадидизм 
мафкурасининг дастури сифатида маърифатпарварликнинг туб сиѐсий ва 
ижтимоий мақсадини ифодалаган. Ўқимаган боланинг жамиятнинг олға 
силжишига салбий таъсир кўрсатиши ҳақидаги асаргига эмас, муаллиф бу пьесада 
жадидларнинг Туркистондаги ижтимоий тузумга, мустамлака зулмига бўлган 
муносабатларини бой ва унинг ўқимаган ўғли мисолида тасвирлаган. Аммо саводсиз, 
оламдан хабарсиз, қуроли йўқ халқ мустамлакачиларга қарши курашолмас эди. 
Жадидлар ўз мақсадларига етиш учун, аввало, авом халққа маърифат бериб, унинг 
кўзини очишлари, уни курашга отлантиришлари керак эди ...
1
Шу орқали муаллиф асардаги ҳар бир қаҳрамон ва унинг драмада тутган ўрнига 
тўхталиб ўтади. Ва шу асосда спектаклни таҳлил қилади. Шундан кейин саҳнага 
қўйилган, ўша даврдаги жамиятнинг иллатларини қораловчи асарларга тўхталиб 
ўтилади. Жумладан, Қудратилла Нусратилланинг “Тўй”, Абдулла Қодирийнинг 
“Бахтсиз куѐв”, Абдулла Авлонийнинг “Финак”, “Адвокатлик осонми?” каби асарлар 
инқилобга қадар театр саҳналарида ижро этиб келинди.
Шуни айтиш керакки, ХХ асрнинг бошида ўзбек профессионал театрининг 
шаклланиши ва ривожида “Турон” театрининг ҳиссаси бениҳоя катта бўлди. Шу 
давр ичида янги театр санъати ва эстетикасини ўрганишда яхши тажрибалар 
орттирилди. Айниқса, театр санъатининг асосини ташкил қилувчи драматургия 
ривожига сабаб бўлди. Ёш санъаткорларни тайѐрлашда, миллий актѐрлик ва 
режиссѐрлик касбининг шаклланишида дастлабки ва жуда муҳим қадамлар қўйилди 
дейиш мумкин. Абдулла Авлоний, Маннон Уйғур, Бадритдин Аъламов, Сулаймон 
Хўжаев, Низомиддин Хўжаев каби истеъдодлар ўзбек театрининг ѐш режиссѐрлар 
сифатида танилдилар. Бинобарин, устоз Мамажон Раҳмонов таъкидлаганидек, 1914 
1
М.Раҳмонов "Ҳамза" 2001-йил Ғ.Ғулом нашриѐти


193 
йилда Ташкил топган “Турон” театри ҳозирги Миллий академик драма театрининг 
майдонга келишида илк пойдевор бўлди.
Бир сўз билан айтганда олим олиб борган тадқиқиотларнинг 
долзарблиги хозирги кунда хам ўз кучини йўқотмаган.Ҳали академик 
қолдирган улкан мерос, у бошлаб берган йўл узоқ давом этади, дейишимиз
учун асослар етарли.. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет