7
В.С.Елагина, И.Д.Зверев, В.Н.Максимова, Н.Г.Михайлов, Л.Г.Нартова,
М.Т.Рахматуллинлар томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.
Ўқувчиларнинг график саводхонлиги бир неча фанларнинг интегратив
тарзда ўқитилиши натижасида шаклланиши ва бу ўқув фанлари
“Чизмачилик”, “Технология”, “Математика”, “География”, “Физика” каби
таълим соҳаларида алоҳида аҳамиятга молик эканлиги А.М.Умронхўжаев,
А.А.Павлова,
Г.М.Тубаев,
А.Р.Раҳимов,
Н.И.Ҳурбоев,
Н.С.Садриддиновларнинг
илмий
изланишларида
муайян
даражада
ўрганилган. С.И.Дембинский, В.И.Кузьменколар
томонидан мактабларда
ягона график режимни жорий этиш масаласи назарий жиҳатдан қисман
асосланган. Аммо юқоридаги олимларнинг ишларида ўқувчиларнинг график
тайёргарлигини умумтаълим фанлари тизимидаги ўрни, график билимлардан
интеграцион ёндашув асосида фойдаланиш йўллари ўрганилганлигини
таъкидлаш лозим. ХХ асрнинг 60–70-йиллари педагогик талаблари нуқтаи
назаридан илгари сурилган бу ғоялар, биринчидан, янги ижтимоий-педагогик
талаблар асосида, иккинчидан, миллий таълим
самарадорлигини ошириш
концепциялари асосида мазкур муаммони комплекс тадқиқ этиш эҳтиёжи
сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, мактабда аниқ ва табиий фанлар
интеграциясига асосланган ягона графикавий тартиб таъминланган муҳитда
ўқитиш билан график таълим самарадорлигини ошириш масалалари
педагогика фанида тадқиқ этилган бўлса-да,
айнан график таълим
самарадорлини оширишнинг педагогик технологиялари масаласи тўла
ўрганилмаган. Айнан шунинг учун умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув
фанларини ўқитишда ягона графикавий тартибни таъминлаш технологиясини
ишлаб чиқиш асосида график таълим самарадорлигини оширишнинг
педагогик тизимини такомиллаштиришни долзарб педагогик муаммо
эканлигини эътироф этмоқчимиз. Зеро, ягона графикавий тартибни
таъминлаш омили нафақат чизмачилик ўқув фанини,
балки аниқ ва табиий
фанлар, хусусан, физика, математика, информатика, география, кимё,
технология фанларидан таълим сифати ва
самарадорлигини оширишга
хизмат қилади.
Демак, умумий ўрта таълим ўқув фанларини ўқитишда фанлараро
алоқадорлик қонуниятларига асосланган ягона графикавий тартибни
таъминлашнинг технологик механизмларини тадқиқ этиш ўзининг илмий-
амалий ечимини кутаётган долзарб муаммолар сирасига киради. Шу ва
бошқа омиллар диссертация иши мавзусини “Умумий ўрта таълим
мактабларида график таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик
технологиялари” тарзида танланишига асос бўлди.
Достарыңызбен бөлісу: