Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет22/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28

МАТЕМАТИКА АЖОЙИБОТЛАРИ
Яратувчиси номаълум рақам

Ноль (0) рақами математик ҳисоблашда минг йилдан ортиқроқ вақтдан буён қўлланилади ва олимларнинг ишини деярли юз марталаб осонлаштиради. Демак, ноль рақамлар ичида энг муҳимидир. Нолъ рақамини майялар (индейс)лар биринчи бўлиб эски дунёдан минг йил муқаддам ихтиро қилганлар. Лекин бу зарур ва ҳисоблаш учун қулай рақамни ким ўйлаб топгани ва амалга тадбиқ этиб, ҳисоб системасига киритганини ҳали ҳеч ким билмайди.


Энг катта сонлар Биз миллион, миллиард ва триллион сонларини жуда кўп эшитамиз. Бу сонларни кўпчилик энг катта сонлар деб тушунади. Лекин, гарчи маъносини тасаввур қилиб бўлмасада, улардан ҳам бир неча юз миллион баробар катта сонларнинг номлари маълум. Трилиондан кейинги сонлар: квадрильон, квинтильон, секстильон, септильон, октильон, нонильон, децильон, ундецильон, дедецильон. Дедецильон – қирқ хоналик сон бўлиб, ундан кейинги сонлар номи йўқ. Лекин квадрильондан кейинги сонлар амалда қўлланилмайди.
Математик ҳисоблашнинг фойдаси Варшавалик машҳур математика мутаҳассиси Альфред Элерт амалий санъатга бўлган қизиқиши туфайли тикувчиликни ўрганган. Унга гавдангизнинг оғирлиги, бўйингизнинг узунлиги, елкангизнинг кенглиги ва белингизнинг айлана ўлчамини айтсангиз бўлди. У сизга ўлчамай костюм ва шим тикиб беради. Ва улар сизга лоп – лойиқ бўлади. Бу иш ниҳоятда нозиқ ва мураккаб математик ҳисоблаш натижасидир. Альфред Элерт бундай усулда кийим тикишда ҳали бирон марта ҳам янглишмаган.
Қилни қирқ мингга ...Ҳалқимизнинг “қилни қирққа ёради” деган нақли бор. Бу нақл синчков ва эринмай ишлайдиган кишиларнинг хусусиятларини кўрсатиш учун ишлатиладиган мажозий маънодаги гапдир. Лекин ҳозирги мукаммал физика лабораторияларида секунднинг юз миллиарддан бир қисмини ҳам ҳисоблаш мумкин. Бундай мураккаб вазифани бажарган олимлар учун қилни қирқ мингга бўлиш оддий иш бўлиб қолди.
ДУНЁ ДЕҲҚОНЧИЛИГИ
Одамзод неча миллион йиллардан бери деҳқончилик билан шуғулланиши туфайли маданий ўсимликлар турини аста-секин кўпайтириб борди. Ҳозир ҳам ёввойи ўсимликларни ўрганиш, уларнинг фойдали томонларини аниқлаш ҳамда маданийлаштириш соҳасида катта илмий ишлар олиб борилмоқда.

Сунгги маълумотларга Қараганда, ер юзида юксак ўсимликларнинг 250-300 минг тури булиб, шулардан 30 минги маданийлаштирилган. Маданий ўсимликларнинг 11928 турдан ортиги экилиб турилади. Буларнинг кўпчилиги утсимон ўсимликлар, қолганлари эса бута ва дарахтлардир.

Ер юзининг қуруқлик қисми 13 миллиард 800 миллион гектарга тенг. Шундан 4 миллиард 90 мил­лион гектардаги майдон бир йиллик ва кўп йиллик маданий ўсимликлар ҳамда утлоқзорлар билан банд. Маданий ўсимликлар 1 мил­лиард 457 миллион гектар майдонни ёки умумий ер маидонининг 11 процентини ишгол қилади.

Маданий ўсимликлар орасида йиллик маҳсулотининг миқдори ва аҳамияти жиҳатидан қуйидаги ўсимлик турлари айниқса диққатга сазовор. Дунё буйича бир йилда бошоқли ўсимликлардан қуйидаги миқдорда ҳосил олинади:

буғдой – 308 миллион тонна,

маккажўхори—238 миллион 800 минг тонна,

шоли—258 миллион тонна,

арпа —116 миллион тонна.

тарик ва оқ жўхори – 84 мил­лион 700 минг тонна.
Шунингдек, озиқ-овқат ва тех­ника ўсимликларидан қуйидаги миқдорда ҳосил олинади:

картошка — 297 миллион тонна,

батат (чирмовук гуллилари оиласидан бўлиб, тугунаги овқатга солинади, крахмал тайёрлаш ва спирт олишда ишлатилади) — 134 миллион 900 минг тонна.

дуккакли ўсимликлар — 36 мил­лион 100 минг тонна,

уругидан ёг олинадиган ўсимликлар — 94 миллион тонна,

пахта —11 миллион 900 минг тонна,

шакар олинадиган ўсимликлар— 66 миллион 200 минг тонна.

Қишлоқ хужалигида боғдорчилик маҳсулотлари ҳам алоҳида урин тўтади Тахминий маълумот­ларга кўра, ер юзида мевали дарахтлар 87 миллион гектар майдонни эгаллайди.

Мевали усямликларнинг баъзиларидан йилига қўйидаги миқдор­да ҳосил олинади:

узум—50 миллион 800 минг тон­на,

олма—19 миллион 400 минг тон­на,

нок—6 минг 100 тонна,

шафтоли—5 миллион 100 минг тонна,

гилос—2 миллион тонна,

олхури—3 миллион 500 минг тонна,

анжир—1 миллион 200 минг тонна.



МЕВАЛАР НЕГА РАНГО-РАНГ?
Анвойи мевалар ғарқ пишган кезлари боғ оралаб юрсангиз ёхуд бозор пештахталарига назар ташласангиз, Шоирлар қизларнинг юзига қиёс этгулик анорлар, нақш олмалар, сап-сарик. анжирлар, оқ ўриклар, ёқут янглиғ олчалар ва бошқа анвойи хил неъматлар ранги кўзингизни қувнатади. Сизга кўтаринки туйғу бахш этади, ҳаяжондан энтикиб нафас оласиз.

Ўсимликлар ва уларнинг ҳосилини кундалик ҳаётда ишлатавериб хилма-хил кўринишига шу қадар ўрганиб қолганмизки, натижада уларнинг кўпгина ажойиб хусусиятлари эътибордан четда қолади. Ваҳоланки, меваларнинг хоссалари, хилма-хиллиги, таъми, ҳиди ва ранги уларнинг таркибида бўлган турли органик моддаларга боғлиқ..

Озуқа маҳсулотларининг тўла қимматга эга бўлиши учун улар таркибида, албатта, оқсиллар, углеводлар, ёғлар, турли витаминлар, минерал тузлар ва инсон организми учун керакли бошқа моддалар бўлиши зарур. Бундай хилма-хил биологик ак­тив моддалар табиат эҳсон қилган олча, гилос, малина, шотут, ўрик, нок, анжир, шафтоли, олма, анор, узум, олхўри, қулупнай, лимон, апельсин, мандарин, беҳи, жийда, жилонжийда, хурмо сингари ҳўл меваларда ҳамда карам, картошка, сабзи, қовун, тарвуз, қовоқ;, помидор, лавлаги, турп, шолғом сингари сабзавот ва полиз маҳсулотларида, шунингдек, буғдой, мош, нўхат, ловия каби дон-дунларда мавжуд. Бу моддалар ва ўсимлик ўз ҳаёти давомида фойдаланадиган турли озуқа моддалар ўсимликларнинг гуллаши, мева ҳосил қилиши учун сарфланади. лекин ўсимликларнинг ривожланишида сув, минерал тузлар, иссиқ ҳаво, қуёш нури ҳам керак.

Айни шу кейинги табиий омиллар ўсимлик ҳужайраларида ўша керакли органик моддалар ҳосил бўлиши учун хизмат қилади.

Умуман, органик моддалар ҳосил бўлиши жуда мураккаб жараёнлар билан боғлиқ.Бу жараёнлар натижасида бошқа моддаларга айланиб, турли бирикмалар ҳосил қилади.

Маълумки, мевалар пишиб етилганда маза киради. Бунинг учун эса улар таркибида етарли равишда угле­вод, органик кислота, турли витамин, пектин ва полифенол, рангли бирикмалар ҳамда ўсимликнинг ўзи ва инсон организми учун зарур, фойдали моддалар тўпланган бўлиши шарт. Етилмаган меваларда эса таъм, ҳид ва ранг берувчи органик моддалар ҳали етарлича тўпланмаган бўлади. Масалан, довча хом олма, айниқса тоғолча оғизни бўшаштирадиган,тишни қамаштирадиган даражада нордон, чучмал бўлади,чунки улар такибида ҳали углеводлар (моно ва олигосаҳаридлар) етарли миқдорда тўпланмаган, фақат тишни қамаштирувчи органик кислота ва оғизни бўшаштирувчи танинлар кўпрок бўлади

Меваларнинг пишиб етилиши ва таркибида етарли микдорда керакли моддаларнинг тўпланиши учун маълум вақт ўтиши керак.

Мевалар пишиб етилган вақтда уларнинг ҳар бири ўзига хос таьм, ҳид ва тусга эга бўлади. Масалан, ки­зил олма пишган вақтда албатта, қи­зил рангга киради. Олчанинг ўзига хос тўқ қизил рангга кириши, қора олхўрининг кўкимтир қора ранги, қора кишмиш, қизил чиллаки, чаросларнинг ранги уларнинг пишиб етилганидан дарак беради. Мевалар етилганда уруғи ҳам пишади ва жигарранг тусга киради.

Меваларнинг шу тарзда, маълум тусга киришининг асосий сабаби, улар таркибида турли рангдаги органик бирикмаларнинг ҳосил бўлиши билан бoғликдир. Масалан, қулупнай, мали­на, ертут, олча, гилос, клюква, черни­ка таркибида қизил ранг берувчи моддалардан антоциан, ционидин гликозидлари бўлади. Баъзи қизил навли олма ва нок, шунингдек луччак ва анжир шафтоли, қизил пўстли ўрикларда ҳам шундай бирикмалар бўла­ди. Қора узум ва кўкимтир-кора олхўри пўстида эса флавонол, дигфинидин, петунидин ва мальвидин гликозидлари ҳамда уларнинг комплекс бирикмалари мавжуд.

Оч ва тўқ қизил рангли мевалар­нинг туси улар таркибидаги модда­ларнинг тури ва миқдорига боғлик. Масалан, рангли моддалар камроқ бўлса мева нимранг, оч қизил тусда бўлади. Аксинча, рангли моддалар кўп бўлса, мева тўқ қизил тусга кира­ди.

Сарғиш, сарғиш оч яшил тусдаги розмарин, симиренко олмалари, шу­нингдек лимон ва апельсин пўстида биз юқорида айтган ранг берувчи моддалар бўлмай фақат хлорофилл, каротин, флавонол, углевод, органик кислота ва турли витаминларгина мав­жуд. Мандарин пўстида — крипток-сантин, наъматак мевасида — рубик-сантин, лейкооптоциак, катехин, простоциан моддалари бор.

Мевалар яхши пишиб етилган ва таркибида қанд ва бошқа керакли моддалар яхши тўпланган бўлса, уларнинг таъми ҳам ширин бўлади. Умуман, меваларнинг таъми, ҳиди ва ранги таркибидаги мавжуд модда­ларнинг миқдори ва шу моддалар­нинг ўзаро нисбатига боғлиқ.



Меҳригиё қандай ўсимлик Табиатда меҳригиё деб номланувчи ўсимлик мавжуд. Унинг бир неча тури бор: баҳорги меҳригиё, пояли, доривор ва туркман меҳригиёси.

Доривор меҳригиёни одамлар жуда қадимдан билишади. Айниқса сурияликлар унинг шифобахш хусусиятларидан кенг фой­даланиб келган. Бу ўсимлик киши органиамининг қувватини оширувчи кучли дори сифатида машҳурлиги сабабли кадимда шифобахш илдизи олтин билан баробар қимматга эга бўлган.

Қадимги юной файласуфларидан бири Теофраот меҳригиё илдизини кавлаб олишнинг ўзига хос усулини баён қилади. Унинг айтишича, бу ўсимликни кав­лаб олиш учун янги ой чиққан кечаси узоқ вақт оч қолдирилган қора итни етаклаб бориш керак. Кейин меҳригиёни топгач уни тўғридан-тўғри суғуриб олмай, ҳамма тарафдан қазиб чиқилади. Сўнгра унинг шоҳлари бир боғлам қилиниб, итнинг думига боғлаб қўйилади. Кейин итга бир бўлак гўшт кўрсатилади. Ит гўштга ташланган заҳоти меҳригиё суғурилиб чиқади ва худди шу вақтда юракни эзадиган фарёд овози келади.

Бу албатта, меҳригиёнинг нархини ошириш учун ўйлаб топилган афсона. Аслида меҳригиё қазиб олинаётганда ҳеч қандай фарёд овози эшитилмайди, лекин ўсимлик илдизи баъзида одам шаклига ўхшаб кетади. Мамлакатимизда фақат биргина ерда — Ғарбий Копетдоғда туркман мехригиёсини учратиш мумкин.

Унинг кўриниши жуда ғалати — пояси йўқ, йирик барглари ёйилиб ерга ёпишиб ўсади. Барглари ҳосил қиладиган доиранинг диаметри бир ярим метрча, ранги тўқ яшил бўлиб, ўзига хос ўткир ҳидга эга. Туркман меҳригиёси қишда гуллайди, гуллари чучмомани эслатади. Ёзнинг бошларида помидордек келадиган сариқ ёки зарғалдоқ рангдаги меваси пишади. У витаминга жуда бой бўлиб, қадимдан яраларни даволашда фойдаланиб келинган. Вундан ташқари, меҳригиё юрак мушакларига кучли таъсир кўрсатади — қанча миқдорда истеъмол қилинишига қараб, юрак фаолиятини кучайтириши ва ҳатто буткул тўхтатиб қўйиши ҳам мумкин Лекин ундан эҳтиётлик билан фойдаланган маъқул Чунки меҳригиё белладон на ва белена (мингдевона) га ўхшаб кучли наркотик хусусиятга эга. У кишини маст қилиши, шишириб юбориши ва рангли галюцинация қўзгатиши мум­кин.

Бy ноёб ўсимлик тўғрисида буюк ҳаким Ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари»да шундай ёзади:

Меҳригиё илдизининг шакли одам суратига ўхшайди. Шунинг учун ябруҳ деб аталади. Ябруҳ табиий оанам, яъни одам суратида бўлган ўсимликнинг исмидир. Баъзи бир табибларнинг айтишича унинг илдизи муҳаббат ҳиссини қўзгатади. Меҳригиёни қаттиқ шишларга, чипқонларга ва қулгунага ишлатсалар, фойда қилади.

...Илдизини майда қилиб янчиб, сирка билан аралаштириб сарамасга суртилса, уни тузатади.

...Меҳригиё кишини мудратиб ухлатади. Уни шаробга солиб ичилса, қаттиқ маст қилади. Уни ҳидлаш ҳам ухлатади. Бy таъсир япроғи оқ поясиз хилида бўлади.

Унинг суви кўзга ишлатиладиган дорилар таркибига киради ва жуда зўр оғриқни ҳам босади. Япроғгидан шу мақсадда куюқ суртма тайёрланади.


БАЪЗИ БОДРИНГЛАР АЧЧИҚ БЎЛАДИ НЕГА ШУНДАЙ.
Полиздан эндигина узиб олинган куврак бодринглар... Ҳавас билан улардан бирини олиб, яхшилаб ювгач, тишлайсиз. Аммо чайнай бошлашингиз билан унинг аччиғи чиқади. Ҳатто тупуриб ташлаганингиздан кейин ҳам оғзингиздан анча вақтгача аччиғи кетмайди. Балки, бу ҳодиса бодрингнинг навига боғлиқ бўлса керак, деб ўйлаши мумкин китобхон. Ундай десак бир тулда етилган бодрингнинг бири оғизга ол­иб бўлмайдиган даражада какра бўлса, иккинчиси эса чучук бўлади. Хўш, бодрингнинг аччиқ бўлиши сири нимзда.

Олимлар бу хусусда тадқиқот олиб бориб, бодрингга аччиқ таъм берадиган моддани соф ҳолда ажратиб олишга муваффақ бўлишди. Бу модданингг номи кукурбитацин бўлиб, унинг бир қанча турлари бор.

Кукурбитацин моддаси бодринг­нинг ҳамма қисмида ҳам бир хил тарқалавермайди. У асо­сан, одрингнинг дум қисми яқинида тўпланган бўлади, уч томонига борган сари камая боради. Энг аччиқ қисми бодрингнинг дум томонида, пўсти остидаги 3—5 мил­лиметр қалинликдаги эти ҳисобланади. Агар бу юпқа қатлам ўта да­ражада аччиқ бўлса, аччиқ таъм бодрингнинг ҳамма қисмига ўтиб кетади. Аммо бодринг қанчалик аччиқ бўлмасин, унинг ичидаги уруғи доим чучук бўлади.

Шуни айтиш керакки, бодринг­нинг аччиқлигини унинг шакли ёки рангидан билиб бўлмайди. Тадқиқотларнинг кўрсагишича, бодрингда аччиқ модданингг тўпланиши кўпинча об-ҳавога боғлиқ бўлади. Ўсимликнинг узоқ вақт қуёш ёруғ-лигида ёритилиб туриши ва шу билан боғлиқ равишда ҳаво намлигининг камайиши аччиқ бод­рингларнинг кўпайишига олиб келувчи омиллардан саналади. Ўсимлик, об-ҳаводан тез таъсирланади. Кетма-кет беш-етти кун ҳаво очиқ бўлиб, қуёш нур сочиб турса, аччиқ бодринглар миқдори икки баровар ортади.

К. Тимирязев номидаги Қишлок хўжалик академиясининг забзавод тажриба станциясида бир гуруҳ олимлар қизиқарли тажриба ўтказишди. Улар иссиқхонада бод­ринг ўстириб, шуни аниқлашдики, март-апрель ойларида (бу ойлорда кўпинча ҳаво булут бўлади) аччиқ бодринглар деярли учрамаган. Май ойида эса (бу ой, одатда, қуёшли кунларга бой булади) аччиқ бодринглар пайдо бўла бошлади. Иссиқхонанинг ойнаси оқлангач, иссиқхона ичи бир оз соя бўлиб, натижада аччиқ бодринг деярли учрамади.

Тупрокда намлик кам, ҳаво қуруқ, тунда ҳаво ҳарорати пастроқ бўлганда аччиқ бодринглар кўпаяди. Шунингдек, бодрингда аччиқ модданингг тўпланишида тупрок таркибининг ҳам маълум роли бор. Оғир, ўғитланмаган лойтупроқда аччиқ бодринглар миқдори доим кўп бўлади.

Лойтупроққа (тенг ҳажмда) торф аралаштириб, сўнг унга бодринг эқилганда, аччиқ бодринглап миқдори анча камайди. Шундай қилиб, бодринг етиштиришнинг энг мақбул шароитларини кўллаш, (ўсимликка гушадиган ёруғлик, шунингдек бериладиган сув миқдорини муайян тарзда тартибга солиб туриш, мое тупрокни танлаш ва бошқалар) бодрингнинг аччиқ бўлишига қарши кўраш усулларидан ҳисобланиши мум­кин.

Маълум бўлишича, иссиқхоналарда етиштирилган бодринглар­нинг айрим навлари ҳар доим, ҳар қандай шароитда ўстирилганида ҳам чучук бўлади. Бинобарин бодринг аччиқлигига қарши кўрашнинг иккинчи, ишончли усул­аридан бири селекция, яъни ҳар қандай ноқулай шароитда ўстирилганида ҳам аччиқ ҳосил бермайдиган бодринг навлари етиштиришдир.

Голланд олимлари бодрингнинг голланд ва немис навларини чатиштириш йўли билан ҳатто энг ноқулай табиий шароитларда ҳам чучук ҳосил берадиган бир қанча дурагай навлар ҳосил қилишга муваффақ бўлишди.

Демак, бу далиллар, селек­ция — чучук бодринг етиштиришчинг энг ишончли усули эканлиги-дан далолат беради.


БАЪЗИ ХУРОФОТГА БЕРИЛГАН, лақма одамларнииг фикрича, ўргимчак ёки ўргимчак уяси тушган идиш-товоқда овқат еган киши руҳий касалликка мубтало бўлар емиш: Бу шунинг учун қам бўлмаган гапки, ўргимчакнинг (заҳарлиси чақмаса!) кишига қеч қандай зарари йўқ. Агар дейлик зарарли ўргимчан тухуми ёки ўзи овқатга тушиб қолса ҳам у кеч қандай заҳарланишга олиб келмайди. Чунки, биринчидан, ўргимчак заҳарли миқдори жуда оз иккинчидаи, у овқатга тушса ҳам тезда кучсизланади, учинчидан эса, бунчалик оз миқдордаги заҳар киши ошқозонида парчаланиб кетади.

Малумки, ўргимчаилардан энг хавфлиси қорақурт ҳисобланади. Бу ўргимчаи ер юзининг ҳамма жойида кенг тарқалган. Республикамизда қо­рақурт оиласига кирувчи уч тур ўргимчак мавжуд бўлиб, улар сосан суғорипадигаи районларда кўп учрайди. Ургочи қорақурт танаси 10—20, эркаги 4—7 миллиметрни ташкил қилади. Қорақуртни кўрганлар унинг қоп-қоралигини билишади вояга етган эркак ва урғочи қорақуртда оқ ҳошияли қизил нуқталар бўлади. Она қорақурт 50 та дан 600 тагача тухум Қўяди, уя ясаш учуи жой қидириб кўчиб юрадм. Бу пайтда қоракурт жуда хавфли бўлади.

Шуниси қизиқки, урғочи қорақурт эркаги билан қўшилишгач, эркагини еб қўяди. Шу боисдан уни «қора бева» деб аташади. Лекин қорақуртнинг бошқа айрим турлари эркаги жинсий алоқадан кейин «қочишга» улгурар экаи.

Қорақурт қурт-қурмурсқалар, турли ҳашаротлар билаи озиқланади. чунончи, қорақурт инида чаён, тарантул ўргимчаги, асалари, қўнгиз, чигиртка, калтакесак қолдиқлари, ҳатто кичкина илонлар ҳам учрайди.

Бу ҳашаротларнинг заҳар бези бош кўкрак қисмида жойлашгаи бўлиб, заҳар қўш тирмоқчалар учидаи, яъни тутиш вазифасиии бажарувчи ҳолицера деган аъзолардаи чиқади. Қорақурт заҳарли унииг ушбу безларини тоза сувда эритиш ёрдамида олинади. Олинган қуюк модда 10 минут вақт ичида катта тазликдаги центрифугада айлантирилиб, икки қисмга ажратилади. Ҳосил бўлган қуйқа устидаги суюқлик — заҳар ажратиб олинади, қуритилади ва махсус музхоналарда сақланади. Бир грамм қуритилган заҳар олиш учун 5 мингта ўргимчакни «соғиш» керак. Суюқ ўргимчак заҳари рангсиз, аччиқ, шаффоф, ёғсимон суюқликдан иборат. Заҳар таркибида 70—80 процент оқсил бўлади. Шунингдек, унинг таркибида турли микроэлементлар, нуклеотидлар, углаводлар, липид ва аминокислота ҳамда пептмдлар бор.

Ўз ФА Биохимия ва Физиология инстнтутлари олимлари қорақурт заҳаридан соф ҳолда нейротоксинлар, ферментлар ва бошқа бир қанча биологик актна моддалар ажратиб олиш, уларнииг мембрана активлиги ва нерв-мускул синапсларига таъсири борасида ҳамкорликда тадқиқот ишлари олиб оришмоақда.

Қорақуртнииг ҳалицераси ўткир ва мустаҳкам бўлиб, у мазкур қуролини киши терисига бемалол ботира олади. У чаққанда дастлабки соатларда танада, айниқса бел ва оёқларда оғрик пайдо бўлади. Алақлаш ва ҳаво тишмовчилигидан бўғилиш ҳоллари юз бериши мумкин. Қорақурт чанван кишига адреналин, стрихнин каби дорилар бериш қатъий ман этилади, чун­ки бу дорилар заҳарланишни кучайтиради. Уларга камфара, кордиамин, кофеин каби дориларни қўлласа бўлади. Яхшиси, кўпроқ суюқлик ичирган маъқул, бу ҳолда захдатер ва сийдик орқали тезроқ чиқиб кетиши мумкин. Юрак-томир ва ўпка асалликларига чалингаи кишиларни қорақурт чақиши ёмон оқибатларга олиб келади ва оғир кечади. Чунки заҳар таркибида ўта кучли нейротоксин бор. Бу модда одам ва ҳайвонлар асаб системасига таъсир этиб, уни ишдан чиқаради.

заҳарни заҳар кесади, деган raп борки, қорақурт чаққан бемор организмига унинг заҳаридан тайёрланган зардоб энг яхшн даводир.

Шундай қилиб, қорақурт заҳаридан ҳам илон заҳарли каби инсон саломатлигини тиклаш йўлида фойдалаииш мумкин экан.

Меҳригиё миллион йиллар аввал пайдо бўлгандан ҳозирги иқлим шароитида у жуда нимжон ва эзилган ҳолатда учрайди. Бy ўсимлик - табиатда ғоятда ноёб, ҳатто, йўқолиб кетиш арафасида турибди. Бинобарин, уни эҳтиётлик би­лан қўриқлаб, асрашимиз лозим.

БИЗ БИЛГАН, БИЛМАГАН РАҚАМЛАР ВА ЕТТИЛИКЛАР.
1. Рақамлар лотин тилидан олинган бўлиб, сонларни ифодалайдиган белгилар (ишоралар). Дастлабки рақамлар мисрликлар ва бобилликларда (миллоддан аввал 2000 йил бошидан миллоддан аввал 539 – йилгача Месопотамиянинг жанубида (ҳозирги Ироқ территориясида) мавжуд бўлган давлат) пайдо бўлган. Бир қанча ҳалқлар (Юнонлар, финикияликлар Ўрта денгизнинг шарқий соҳилидаги қадимги мамлакат, сурияликлар)да алфавит ҳарфлари рақам вазифасини бажарган. Ўрта асрларда Европада рим рақамлар системаси (I, II, III, IV, V, VI ва бошқа)дан фойдаланилган, бу система ўнли хоналар учун махсус белгилар ишлатишга асосланган, яъни I – 1, Х – 10, C – 100, М – 1000 ва уларнинг яримлари V – 5, L – 50, Д – 500. Ҳозир (араб) рақамлари асли Ҳиндистонда вужудга келган бўлиб, 9 – асрда Ўрта осиёлик математик, астроном Абу Абдулло Муҳаммад Ибн Мусо Хоразмий (780 - 850) томонидан араб ва ажам (ўрта асрларда араб ҳалифалигида яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Африка, Жанубий – Ғарбий Европада яшаган ноараб ҳалқларининг умумий номи) дарёсига олиб кирилган ва 10 – 13 – асрларда Европага (15 – асрнинг 2 – ярмидан айниқса кенг) тарқалган. Тор маънода 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 белгилари рақамлар деб аталади.

Юқоридаги рақамларни ёнма – ён такрорлаб ёзиб, исталган натурал сонни ҳосил қилиш мумкин. Агар катта рақам кичигининг олдида турса, у ҳолда улар қўшилади; кичик рақамлар каттасининг олдида турса у ҳолда кичик рақам каттасидан айрилади. VI=5+1, IV=5 – 1+4. бу қоида тўртта рақамни ёнма – ён ёзмаслик учун ишлатилади, масалан, ХХХХ ўрнига

ХL=50-10+40 ёзилади.

Рим рақамлари ёрдамида ёзилган кўп хонали сонлар устида арифметик амаллар бажариш анча ноқулай бўлганлиги учун ҳозирги вақтда рим рақамлари кам ишлатилади. Улар кўпинча асрларни, ойларни, функция ҳосиласининг таркибини белгилаш ва бошқаларда қўлланилади.

2. Етти рақамининг келиб чиқиш тарихи ва унинг хосиятлари ҳақида ажойиб ишланмалар мавжуддир.

Етти кундан иборат бир ҳафтанинг ўзига яраша “таржимаи ҳоли” бор. Миллоддан аввалги минг йиллик бошларида яшаган Ҳолдейлар ҳар бир сайёранинг ўз куни бўлади деб фараз қилганлар ва ҳафтани яратганлар. Вақт ҳисоби Ҳолдейларда ассурияликларга, кейин бобилликларга (ҳозирги Ироқ территориясида), улардан юнонларга, сўнг римликларга ва энг охири Европага тарқалган.

Бобилда яшаган ҳолдейлар юнон худоларидан Меркуррий, Венера, Марс, Юпитер, Сатуриннинг номларига қуёш ва ойни ҳам қўшиб сайёралар сонини еттига етказиган ҳолда улар “7” рақамини муқаддас деб эълон қилишган.

Дунёнинг етти мўжизаси: Миср эхромлари, Бобил Осма боғлари, Артемида ибодатхонаси, Зевс ҳайкали, Гиликарнос даҳмаси, Коласс ҳайкали, Искандария маёғи.

Ўрта асрларнинг етти мўжизаси: катта пирамида (Миср), Авлиё Сафия ибодатхонаси (Туркия), Тиза минораси (Италия), Вашингтон мақбараси (АҚШ), Эйфел минораси (Франция), Тож – Маҳал (Ҳиндистон), Буюк Хитой девори (Хитой).

Етти мукаммал фанлар: Грамматика, мантиқ, риторика (нотиқлик санъати ва кенг маънода умуман бадиий проза ҳақидаги фан), геометрия, Арифметика, Астрология, мусиқа.

Етти хазина: Сигир – рўзғор қассоби ва баққоли; Асалари – оиланинг табиби; ипак қурти – қизларнинг сепи; жувоз – қозоннинг ёғи; тегирмон – қориннинг белбоғи; Ўрмон – иморат суяги, қозон олови; Товуқ – ҳам оби – ёвғон ҳам дори – дармон.

Етти авлод: Фарзанд; невара; чевара; эвара; панневара; овора; бегона.

Етти қават осмон: Биринчи осмон – Одам Алайҳиссалом; Иккинчи осмон – Яҳё ва Исо Алайҳиссалом; Учинчи осмон – Юсуф Алайҳиссалом; Тўртинчи осмон – Идрис Алайҳиссалом; Бешинчи осмон – Ҳорун алайҳиссалом; Олтинчи осмон – Мусо алайҳиссалом; Еттинчи осмон – Иброҳим алайҳиссалом;

Дунёнинг етти табиий мўжизаси: Эверест чўққиси; Катта Барйир релифи; Грант Канён; Виктория шаршараси; Рио–де–жанейро бўғози; Парилутин Вулқони; шимолий кўллар.

Ҳалок қилувчи етти гуноҳ: Мағрурлик; бахиллик; очкўзлик; ғазаб; ҳасад; еб тўймаслик; дангасалик.

Моддаларнинг етти хил кўриниши: Қаттиқ ҳолати; суюқ ҳолати; газсимон ҳолати; плазма ҳолати; нейтрон моддаси ҳолати; эпиплазма ҳолати; физик ваcуум ҳолати.

Етти хил нота: До; Ре; Ми; Фа; Сол; Ля; Си.

Етти иқлим: Европа; Осиё; Африка; Австралия; Жанубий Америка; Шимолий Америка; Антарктида; Алоҳида айтиш мумкинки Ер юзи (шарқий яримшарнинг шимолий палласи) нинг араб ва ажам (ўрта асрларда араблар ҳалифалигида Яқин ва Ўрта шарқ; Шимолй Африка, Жанубий Ғарбий Европада яшаган ноараб ҳалқларининг умумий номи)олимлари томонидан бўлинган энг йирик регионлар. Бунда ҳар бир регионнинг ўзига хос томонлари иқлими, шароитлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, аҳолисининг антропологик ва бошқа хусусиятлари эътиборга олинган.

Ҳаёт чорраҳаларида рақамлар билан боғлиқ ибора тушунчалар жуда сероб. Лоақал “7” сони ишлатилган рақамларни турмушда ва ҳаётдаги ўрнига бир тўхтаб ўтайлик. Етти саноқ сон. 7 рақам ва шу рақам билан ифодаланган сон, миқдор. Етти киши, етти йил, етти метр, етти меҳнат куни, етти ўлчаб, бир кес. Етти букулмоқ, етти пушт, етти қовун пишиғи бор. Етти оғайни, етти қароқчи, кичик етти оғайни қутбга яқин, чўмичсимон жойлашган, етти юлдуздан иборат шимолий бурж (юлдузлар туркуми); кичик етти қароқчи ва ҳоказолар.



Етти йиллик мактаб, Собиқ СССРда 1921 – 34 йилларда 7 синфдан иборат умумтаълим мактаб тури. 1934 йил тўлиқсиз, ўрта мактаб деб аталди.

Етти йиллик план. Собиқ СССРда ҳалқ хўжалигини ривожлантиришнинг 1959 – 65 йилларга мўлжалланган режаси.

Етти йиллик уруш. (1756 - 63). Бир томондан Австрия, Франция, Россия, Испания, Саксония, Швеция ва иккинчи томондан Пруссия, Буюк Британия, Португалия туриб, улар ўртасида бўлган уруш.

Еттисув, Қозоғистоннинг жанубий – шарқидаги географик област; Шимолдан Балхаш қўли ва Шимолий шарқдан Сассиққул ва Олакул, Жанубий – шарқдан Жумғария Олатови, жанубдан Шимолий Тяншан тизмалари оралиғида. Бу ерда 7 – дарё – Или, Қоратол, Биен, Оқсув, Лепса, Баскон, Сарканд оқиб ўтгани учун етти деб аталади.

Етти сув Олатови. Қозоғистоннинг жанубий шарқидаги тоғ системаси, узунлиги 450 км. Баландлиги 4464 метргача.

Етти кечув – Жиззах вилояти Зомин туманидаги Ғаллакор қишлоғига қарашли ҳудуд. Туман жанубида “Зомин - 1” жамоа хўжалиги территориясида Зоминсув (Етти кечув) сойи дарраси.

Етти уруғ – Ўзбек – қипчоқ таркибидаги йирик уруғлар группаси. Асосан Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида, қисман Тошкент воҳасида яшаган. Етти уруғ қозоқ ва қирғизлар таркибида ҳам бор. Етти уруғ ойтамға, қўштамға, сиргали (сергели), қамчили, жуванли, саманотли, чўмичли, уруғлардан иборат. Етти уруғ таркибидаги бу уруғ номлари ўзбекларнинг бошқа йирик қабилалар таркибида ҳам учрайди. Масалан, ойтамға, қўнғирот, дўрмон, қурамада қўштамғали найман юз ва бошқа кабилар.

Етти қашқа – ўзбек – қипчоқлар таркибидаги уруғлардан бири. XVI – XVII – асрларда Жанубий Қозоғистон (Қулон ва Қарқара)да яшган. ХVIII – аср бошида қамоқлар ҳужуми натижасида Етти қашқанинг катта қисми бошқа қипчоқ уруғлари билан Сирдарёнинг юқори оқимига, дастлаб Тошкент воҳасига, сўнг Фарғона водийсига кўчиб, тоғ этакларида яшаган. Етти қашқанинг бир қисми эса ҳозирги Қозоғистон (Иссиқкўл бўйи)га кейинчалик қирғизлар таркибига қўшилиб кетди.
Энг биринчи парашют 1792 йилда Парим шаҳри атрофида Андре Гарнерон томонидан ясалган ва унинг ўзи хавфли сакрашни амалга оширган. Андреннинг парашюти матодан бўлиб бомбук рамкасига ўралган эди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет