Қодир Тўраев Муҳайё Зокирова Қизиқарли билимлар оламида



бет25/28
Дата28.06.2016
өлшемі2.68 Mb.
#164169
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28

Ҳисоблаш машиналари. Бутун XIX аср давомида жуда кўп олимлар оддий, арзон ва тез ишлайдиган ҳисоблаш қурилмасини яратишга уриниб кўришди. 1866 йил Швецияда Арцбергнинг ҳисобловчи қурилмаси пайдо бўлди. Рус математиги В.Буняковский бир йилдан сўнг ўзи ҳисобловчи машина яратди, 1878 йил Олмонияда ихтирочи Лейнер қўшув амалини бажарувчи қурилманинг лойиҳасини тузди.

1876 йилга келиб матема­тик Чебишев сонларни тўхтовсиз жамловчи асбоб яратди ва бир неча йилдан сўнг унга кўпайтирув ҳамда бўлув амалини бажара олувчи қурилмани ўрнатди.

Ҳисоблаш машиналари турли мамлакат олимлари томо­нидан тўхтовсиз такомиллаштирилиб борилди. Ўтган аср охирида унинг мураккаб хиллари юзага келиши америкалик мухандис Е.Фельт ва Р.Тарран номи билан боғлиқ. Улар 1896 йилда тўртта ариф­метик амални бажара олувчи ҳисоблаш машинасини яратишган.

Шуни қайд қилиш керакки, XIX аср охирларида электрга уланган машина ёрдамида бир иш кунида 1500 - 2000 та арифметик тадбир бажарилган. Электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) эса XX асрнинг 40-йилларидагина пайдо бўлди.


СИМЛИ ЭЛЕКТР АЛОҚАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ТЕЛЕГРАФ
Биз хикоя қилаётган даврда (1870-1917) симли телеграф такомиллашуви турлича кечди.

1855 йилда инглиз ихтирочиси Д.Юз яратган ҳарф босувчи қурилма кенг тарқалиб кетди. Тажрибали телег­рафии у билан бир дақиқада 40 тагача сўзни узатиши мумкин бўлган. Аммо, бу тезлик ундан фойдаланувчиларни қониқтирмади ва хабарни олдиндан қайд эта олувчи махсус қурилма яратишга тўғри келди. Бунга инглиз ихтирочиси Ч.Уитсон муваффақ бўлди. У 1858 йили Мор­зе алифбосидаги нуқта ва чизиқларга мос ҳолда телеграф қоғоз тасмасини уриб тешадиган қурилма - перфора­тор яратди. Айни вақтда ихтирочи передатчик лойиҳасини ҳам тузган эди.


Яна бир ихтирочи Стирис 1817 йили иккиёқлама дифференциал телег­рамма узатишни йўлга қўйди. Бунда хабарлашаётган икки томон бир вақтнинг ўзида ҳам хабар узатиб, ҳам қабул қила олиш имконига эга бўлган.

Битта телеграф линиясида кетма-кет биттадан ортиқ телеграмма бериш ёки қабул қилиш муаммосини фаранги мухандис Ж.Бодо ҳал эта олди. Оврупода асосан Бодо қурилмаси қўлланила бошланган.

Техника тараққиёти туфайли ер ости телеграф линияси пайдо бўлди. XIX аср охирига келиб бутун Оврупада умумий узунлиги 2840 минг километр, АҚШда эса 4 мил­лион километр узунликдаги ер ости телеграф кабели ётқизилган эди.
Номлар мағзи. Бир қанча мамлакатларнинг номлари уларнинг географик ўрниини акс эттиради. Масалан, Вьетнам номи (Вьетнамча таржимаси “ жануб мамлакати”) унинг осиё қитъаси жанубида жойлашганлиги кўрсатади. Ирландия (Эйре) –кельт сўзи ир ёки, тўғрироғи, эйр (ғарб) ва инглизча данд (мамлакат) сўзларидан ташкил топган. Норвегия-норвегча ном бўлиб, “шимолий йўл” (Скандинавия соҳили бўлиб жанубдан шимолга) маъносини англатади. Эквадор номи бу мамлакатнинг (Жанубий Америкада) экватордан пастда жойлашганлигини кўрсатади.

Ироқ, Непал, Гаити, Исландия, Финляндия каби мамлакатларнинг номлари табий шароит билан боғлиқ, баъзи мамлакатларнинг номи эса улар территориясидан оқиб ўтадиган дарёлар номидан олинган: Ҳиндистон, Иордания, Конго, Нигер, Сенегал, Парагвай, Уругвай ва ҳокозо.

Ироқ арабча “пасттекислик” дегани. Непал- қадимги ҳинд, яъни санскритча нила (этак) ва алайя (тураржой) сўзлардан ташкил топган бўлиб, мазмунан таржимаси “тоғлар этагидаги мамлакат” деган маънони англатади. Ганти- кариб тилидан таржимада “тошлоқ мамлакати” дегани. Дарҳақиқат, Ганти тоғли мамлакатдир. Исландия-испандча сўзма-сўз таржимаси “музлик мамлакати» демакдир. Зеро Исландия территорясининг 10 фоиздан зиёдроғини музлик қоплаган. Финляндияга номни герман ҳалқлари беришган бўлиб, у “ботқоқлик (кўл) мамлакати” маъносини англатади. Бу бежиз эмас: Финляндияда 50 мингдан зиёд кўл бор.

Эрон, Туркия, Франция, Швеция, Чехословакия ва шу каби бошқа мамлакатларнинг номлари ҳалқлар номидан олинган ( шуни ҳам назарда тутиш керакки, бир қанча ҳалқларнинг номи шу ҳалқлар яшаётган мамлакатларнинг номи билан аталади, масалан Испания, Япония).

Шаҳарлар номи билан аталадиган мамлакатлар туркумига Жазоир, Тунис, Марокаш, Португалия, Куба, Мексика, Панама киради.
Чўкаётган шаҳар. Бонкок шаҳри ҳар йили 10 сантиметрга чўкмоқда. Бугунги кунда дарз кетган бинолар асфальт йўллар Таиланд пойтахти ҳаёти учун оддий воқеа бўлиб қолди. Бу масала билан 15 йилдан буён шуғулланаётган мутахассислар фожианинг келиб чиқишига ер ости сувининг камайиб бораётганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Ахир нуфуси беш миллионлик шаҳр 550-600 метр чуқурликдаги тўққизта улкан манбадан кунига 1,4 миллион куб метрн сув сарфламоқда-да!

Олимларнинг айтишича, агар шаҳар, шаҳар “чўкиш”ини тўхтатишнинг иложи топилмаса, 1995 йилга бориб унинг кўп қисми денгиз сатҳидан пасайиб кетади. Мутахассислар кутилажак бу ҳалокат хусусида ҳукумат бошлиқларини неча бор огоҳлантиришди. 1978 йилга келибгина Таиланд ҳукумати ер ости сувини сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун махсус комиссия тузди. Ер ости сувини сунъий йўл билан бойитиш ҳамда ундан фойдаланувчи саноат корхоналарига солиқ солиш бу тадбирлар жумласига киради.

Қон томирини товуш текширади. Ғарбий Германиядаги фирмаларидан бирида томирларда қон айланишини текшириш имконини берадиган ультратовуш мосламаси яратилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур мосламанинг ишланиши шифокорлар учун айни муддо бўлди. Нега деганда, томирларда қоннинг лахталаниб қолиши кишини қаттиқ қийнайди, бу мослама эса дарднинг бошланиш чоғини аниқлаб, унинг олдини олиш имконини беради. Бундан ташқари, мосламани ишга тушириш ҳам унчалик қийин эмас. Врач ташқи кўринишдан сигарани эслатадиган бундай қабул қилувчи-узатгич мосламани бемор қўлининг қон томирлари устидан юргизади, бунда ультратовуш тўлқин лари томир деворлари орқали ўтиб, ўз йўлида қизил қон таначаларига уриниб қайтади.

Қайтган ультратовуш тўлқинлари қабул қилувчи мосламага келади. Агар қон таначаларининг ҳаракат тезлиги тўсатдан ўзгарса, ультратовуш тўлқинларининг қизил қон таначаларига урилиб қайтиш частотаси ҳам ўзгара бошлайди, бинобарин бу ҳол томирсил бўлганидан, тромб ҳосил бўлганидан ёки вена томири клапани заифлашганидан дарак беради.



Велосипед. Дастлабки - тўрт ғилдиракли велосипедни 1649 йил Олмонияда Г.Гантшель ясаган. Сўнг Р.Ла Рошелли (Фарангистон, 1693 й), Л.Шамшуренков (Россия 1752 й), Овенден (Англия, 1761 й)лар томонидан такомиллаштирилган. XIX асрнинг 50-йилларида немис механиги Ф.Фишер уни янада мукаммаллаштириб деярли ҳозирги ҳолатига келтирди.

Албатта, бу борадаги иш шу билан тўхтаб қолмади. 1869 йил катта фабрика эгаси Сюрире (Фарангистон) велосипедга шарикли подшип­ник ўрнатди. Кўп ўтмай Г.Лоусон (Англия) педалдан орқа ғилдиракка занжирли узатмани жойлаштирди. Унинг замондоши Каупер эса ғилдиракка енгил пўлат спицалар ўрнатишни таклиф этди.



Компьютор (1936 йил) Аслида компьюторнинг пайдо бўлишида асрлар давомида кўплаб олимларнинг меҳнати сингган. Дастурлаштирилган илк компьютор Конрад Зус тамонидан 1936 йилда яратилган.
Транзистор (1947 йил) Жон Бердин, Уолтер Бреттейн ва Уильям Шоклей каби олимлар 1947 йилда транзисторга асос солган.

Қўл телефони (1973) Машиналарга телефонни қандай қилиб жойлаштириш муаммосини бартараф этиш мақсадида 1947 йилда қўл телефони тушунчаси майдонга чиққан. Бироқ ўша пайтда бу усканани ихтиро қилиш учун етарли техника жиҳозлари йўқ эди. Мартин Кулер 1973 йилда илк қўл телефонини кашф қилади. 1977 йилда бу ихтиро мукаммаллаштирилгунгача 2000 дона ишлаб чиқилган ва сотувга чиқарилган.


Кардиограмма (1950 йил) Юрак урушининг тезлигини ўлчайдиган асбоб. Канадалик Жон Хопс тана ҳароратининг бирдан тушуб кетишига чора топиш мақсадида радиотўлқинлар ёрдамида тана ҳароратини кўтаришга ҳаракат қилиш жараёнида ушбу ихтирони амалга оширган.
Лазер (1960 йил) Лазер ҳақида илк фаразни 1917 йилда машҳур олим Альберт Эйнштейн илгари сурганди . 1960 йилда бу фараз ҳаётга кўчди. Бунда Теодор Мейменнинг хизматлари беқиёс.
Қўл телефони (1973 йил) Машиналарга телефонни қандай қилиб жойлаштириш муаммосини бартараф этиш мақсадида 1947 йилда қўл телефони тушунчаси майдонга чиққан. Бироқ ўша пайтда бу ускунани ихтиро қилиш учун етарли техника жиҳозлари йўқ эди. Мартин Кўпер 1973 йилда илк қўл телефонини кашф қилди. 1977 йилда бу ихтиро мукаммаллаштирилгунча 2000 дона ишлаб чиқилган ва сотувга чиқарилган.
Интернет (1989) Бугунги кунимизни интернетсиз тассавур этиб бўлмайди. Ушбу оламшумул ихтиронинг вужудга келганига ҳам мана 20 йил бўлди.
Ҳайвонга дум нега керак? Ёз келдими, пашша, чивин, сўна ва талай хира ҳашоратлар сигир отларга, Африкада эса оҳу ва зебраларга мўрмалахдай ёпишиб жонига озор беради.Агар жониворларнинг думи бўлмаганда борми,ҳалиги хира пашшалар уларни сира-сира тинч қўйишмаган бўлардилар.

Ҳайвонлар думилар думининг хизмати хилма-хил. Айтайлик, ит думини ликиллатяптими, демак у хурсанд. Буни ҳамма билади. Иккита ит учрашгандаги ҳолатини кузатганмисиз? Бирининг думи кўтарилган, бир оз сендан зўрман, лекин ёмонлик қилиш ниятим йўқ деган маънони билдиради. Бошқасининг эса думи осилган ёки оёғи орасига қисиб олган, бу “биламан, сен кучлисига, бўйсинаман” дегани бўлади. Буғу подаларини қўриқлайдиган шимол итлар-лайкалар қаҳратон қишнинг изғиринида юмшоқ думи билан ўрнатиб ётади. Изғирин турганда эса улар қор кавлаб ўра қилади-да, ғужанак бўлиб ётади ва совуқ олдирмаслик билан бурнини беркитиб олади. Бўри ва тулки ҳам худди шундай ўраниб ётади. Айтгандек, бу ҳайвонлар югураётганда тез бурилиши учун дум руль вазифасини ҳам ўтайди. Дум уларга югураётганида, олмахонларга эса сакраётганида ёрдам беради.



Маймунлар ҳақида сўз борганда, баъзида «тўрт қўлли» жониворлар ҳам дейишади. Нима ҳам дейиш мумкин, бутун ҳаёти дарахт устида ўгадиган ҳайвон учун тўртта бақувват панжа жуда ҳам зарур: битта панжаси билам шоҳга осилиб туради, иккинчиси ўлжасини ушлайди, учинчи билан тўртинчиси аса бу пайтда бошқа шоҳга ўтиш тараддудида бўлади. Баъзи маймунларга ҳатто тўртта панжа ҳам камлмк қилади — улар думидан ҳам унумлм фойдаланади. Маймун думи билан дарахтга осилиб олиб, ғарқ пишган меваларни мазза қилиб ейди. Қорин тўйиб. қайғу кетдими, энди думга осилиб олиб арғимчоқ учса бўлаверади.




Америкада оппосум деган ҳайвон бор. Дум унга юк ташиш ва кўчиб ўтиш учун керак. Урғочи жонивор болаларини елкасида кўтариб юради. Болалари йиқилиб тушмослиги ва бирон нарсани ушлаб олиши учун онаси думини бўйнидан ошириб юради. Болалари бу тутқични панжалари билан эмас, думлари билан ушлаб олишади-да, кетаверишади.
Австралия кенгуруси бошқа тўрт оёқли ҳайвонларга ўхшаб югуришни билмайди. Кенгуру узун орқа оёқлари билан узоқ-узоққа сакрайди, олдинги калта қўлини эса кўкрагига қисиб олад.

Бу ҳайвон сакраган чоғида унинг узун думи мувозанатни сақлаб қолиши, epra тушган пайтида йиқилиб кетмослиги учун ёрдам беради. Кенгуру дам олгани ўтирадими ёки озиқланадими, бунда ҳам дум ёрдамга келади – у дмига таяниб ўтиради. Агар кенгуруга ёввойи динго ити ҳамла қилиб қолса, боплаб адабини беради. У думига ўтириб олиб орқа оёқлари билан рақибини боплаб тепади.
Тимсоҳ думи билан ов қилади. Думи жуда оғир, худди ғўлага ўхшайди. Мана, оҳу эҳтиёткорлик билан сув ичгани дарё бўйига келаяпти. Атроф сокин. Дарё суви қандайдир дарахт илдизини оқизиб келяпти, бундан хавотирланмаса ҳам бўлади. Бирдан сув, балчиқ ҳар тарафга сачраб кетади ва кучли зарб оҳуни уриб йиқитъади. Яна бир дақиқа ўтар-ўтмас тимсоҳ ўлжасини тишланганча сув остида ғойиб бўлади.
Табиатда шундай жонивор борки, у думини рақибига қолдириб, ҳаётини сақлаб қолади. Оддий калтакесак шундай қилади. Унинг душманлари кўп, ҳимоя қиладиган қуроли эса йўқ. Вақтида жуфтакни ростлаб қолса-ку омади келгани, борди-ю душмани очифот бўлса-чи? Мана шунда дум ёрдам беради. Рақиби калтакесакнинг думидан тишлаб олади ва шу билан қолаверади. Тўғри, думсиз юриш хунук, лекин начора? Жон омон бўлса, дум, албатта, яна ўсади.

Кўл ва ҳовузларда яшайдиган тритонлар ҳам калтакесакка ўхшаб кетади. Балиқ ёки қискичбақа думи ёки бирон панжасини тишлаб, узиб олса ҳам у қочаверади. Чунки узилгаи қисми яна ўсиб чиқади-да. Мана, думнинг неча-неча хосияти бор экаи!



Гижжанинг қандай давоси бўлади? Қадимда ота-боболаримиз гижжани йўқотиш учун қовоқ уруғи истеъмол қилганлар. Қадимги Рус давлатида эса қовоқ уруғи билан асал аралашмасидан фойдаланганлар. Ҳозирги пайтга келиб гижжаларнинг турли хилини даволаш учун ҳар хил дорилар ишлаб чиқарилган. Бу кимёвий препаратлар кўпинча ёш болаларга, хомиладор ва эмизикли аёлларга зарар қилади. Қовоқ уруғи ва асалдан тайёрланган бутқа эса фақат асалдан аллергияси бор кишиларга тўғри келмайди, ҳолос.

Қовоқ уруғи ва асалдан қуйидагича бутқа тайёрланади: қуритилган қовоқ уруғи пўстлоғидан юпқа кўк пардасига зарар етказмасдан ажратиб олинади. Ундан маълум миқдорда олиниб, ховончага солинади ва оз-оздан сув томизиб янчилади. Сўнг у асал билан обдон қориштирилади.

Катта ёшдаги кишиларнинг бир марта истеъмол қилиши учун 300 грамм қовоқ ypyғига 50 грамм сув қўшиб янчи­лади ва унга 15 грамм асал аралаштириш етарли. Тайёр­ланган бу қоришмани наҳорда оч қоринга бир чой қошиқдан 1 соат давомида истеъмол қилинади. Орада 3 соат ўтгач сурги дори ичилади, ярим соат ўтгач эса ҳуқна қилинади.

Асал ва қовоқ уруғидан тайёрланган бўтқа болаларга 2 - 3 кун давомида озгина-озгинадан танаффус билан бир неча маротаба берилади. Гельминтологлар даволаш бошламасдан 2 кун аввал болага қиргичда кириб тайёр­ланган овқатлардан беришни тавсия қиладилар. Масалан: сабзавот пюреси, қайнатма шўрва, қиймали овқат, кисел ва қотган нон. Даволаш пайтида кечки овқат енгилроқ бўлиши керак. Шундан кейин болага наҳорда оч қоринга қовоқ уруғи билан асалдан тайёрланган бўтқадан берилади, 1,5-2 соат ўт­гач эса хуқна (укол билан дори юбориш, шундай йўл билан юборилган дори, клизма) қилиш керак. Бундай муолажани 2-3 ма­ротаба ўтказиш етарли.

Қовоқ ypyғи ва асалдан тайёрланган бўтқадан қанча микдорда истеъмол қилиниши қуйидаги жадвалда кўрсатилган.


Боланинг

ёши


Аралашма миқдори грамм

ҳисобида


2-3

50

4-5

70

6-7

90

8-9

120

10-12

150

13-15

200

Бензин ва мойли бўёқ ишлатганингизда кўлингиздан унинг ҳидини йўқотиш анча қийин. Совун билан ювиш ҳам бу ҳиднинг йўқолишига ёрдам бермайди. Лекин қўлингизни ювадиган сувга озгина қуруқ ханталдан қўшсангиз терингизда ҳеч қандай доғ ҳам, хид ҳам қолмайди.
Иситгичли ботинка Сайёхлар пойабзали учун ажойиб хусусиятга эга бўлган патак кашф қилганлиги учун Югославиянинг Загреб шаҳрида яшовчи инженер Миша Рабович Нью-Йоркдаги кўргазмада олтин медаль билан мукофотланди. Бу патак ки­ши танасидан иссиқлик олиб, пойабзал ичида 30 даража ҳарорат бўлишини таъминлайди. Бундай ботинка ичида оёқ ҳеч қачон совқотмайди. Бундан ташқари, Рабович элликдан ортиқ ихтиро қилган. 1989 йилда ҳам у кемачиликда ишлатиладиган 20 та турли асбоб ўрнини босувчи ягона универсал асбоб яратганлиги учун бронза медали билан мукофотланган эди, деб ха­бар беради Болгариянинг «Эхо» ҳафталиги.
Ҳажвчилар ҳазили: Аёлларнинг кўп гапириши устидан кулмайдиган ҳажвчи бўлмаса керак. Амалда ҳам шундайми! Ким кўп гапиради! Шу сохада иш олиб бораётган Чехословакия социологлари бу саволга жавоб топишди. Уларнинг фикрича, беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болалар бу соҳада чемпион ҳисобланадилар. Улар кунига ўрта ҳисобда ўн тўрт мингта сўз айтишади. Иккикчи ўринни... денгизчилар эгаллашади. Кунига тўққиз мингта сўз айтадиган ўсмирлар учинчи ўрин билан кифояланишди. Бу тадқиқот, ниҳоят, ҳажвчилар ҳазилига чек қўйса керак.
Coaт учун бож: Жамоат жойларида оси­либ турадиган соатлар қачон пайдо бўлган! Инглиз тарихчиси Питер Бертой бу са­волга жуда аниқ жавоб топди.

Бу воқеа 1797 йилда Англияда ҳокимият тепасига Уильям Питт ўтирганда содир бўлган. Ҳукумат раҳбари соат тақиб юрган ҳар бир граждан йилига 5 шиллинг (агар соат олтин бўлса 10 шиллинг) тўласин, деб фармон чиқарган. Бундан эса ошхона, қаҳвахона хужайинлари фойдаланиб қолишган.

Улар хўрандалар сонини кўпайтириш мақсадида, кўзга кўринарли ерга арзон девор соатларини илиб қўйишган.

Чора ахтаришмоқда: Швейцариянинг Франкендорф жамоаси аҳолисининг боши қотиб қолди: битмас-туганмас офат келтираётган сичқонлардан қандай қутулиш керак! Ниҳоят, жамоа ўлдирилган ҳар бир сичқон учун бир франк мукофот беришга қарор қилди. Иш юришиб кетди. Айниқса, Даниель исмли бола ўзини кўрсатди. У саноқли ойлар ичида икки ярим мингта кемирувчига қирон етказди.

Жамоа аҳлларининг яна бошлари қотди: энди улар ўлдирилган сичқонларга тўланадиган пулни қаердан топиш йўлини ахтаришмоқда.


Тирик чироқлар: Африкада ўзидан нур чиқарувчи қўнғизларни шу ном билан аташади. Маҳаллий аҳоли эса улардан чироқ ўрнида фойдаланишади.

Айтайлик, кимдир тунда қўшни қишлоққа бориши ке­рак. Бунинг учун у қўнғизларни дока ҳалтачаларга солиб болдирига боғлайди-да, қўрқмай кетаверади. Қизлар эса қўнғизлардан безак сифатида фойдаланишади. Кечқурун сайрга чиққанда қўнғизларни сочлари орасига қўйиб юборишади.



Номи узун шаҳар: Дунёда номи энг узун шаҳар қайси? Маълум бўлишича, у Янги Зеландияда жойлашган бўлиб, инглиз тилида 57 та х.арфдан иборат: Таумата-уахатенгиангакоауауатаматеапокануэнуапитанатаху. Бу сўз шундай маънони билдиради: «Таматеа Покан Уэнуа ўз севгилиси шарафига флейт (музика асбобининг бир тури)да ўйнаган чўққи».

Прицепмисан прицеп: Франциялик мутахассислар яратган оғир юк ташувчи при­цеп кишини ҳар томонлама ҳайратга солади. Чунки бунда прицеп-поезднинг 96 та ғилдираги бор, узунлиги 62 метр, 550 тонна юк кўтара олади.
Денгиздаги... мактаб: Япония оролларида ер танқислиги тобора яққолроқ сезилаётганидан маҳаллий маьмурлар денгиздан фойдаланиш йўлларини ахтармоқдалар. Сунаки шаҳрида бу борада илк қадам қўйилди, яъни денгнзда бетон қозиқлар устида... мак­таб қурилди. Бу ердан жой тегмаган дунёдаги ягона мактабдир.
Foлиб аниқланмади: Япониянинг Атагава курорт шаҳарчасида ҳар йили дам олувчилар ўртасида антиқа мусобақа ўтказиб турилади. Мусобақа шартига кўра дам олувчилар тоғора, ванналарда Мацукава дарёсида бир километр йўл босишлари керак эди. Бутун трасса давомида қувноқ кулги, ҳазил-мутоиба, қмйқириқлар кўп бўлди-ю, ғолиб аниқланмади: ҳеч ким маррага етиб кела олмади.
Кема... траншея қазийди: Европа ва Америка оралиғидаги биринчи телефон симини махсус жихозланган кемалар ўрнатишган эди. Энди бу ишни Англияда қурилган мўъжазгина сув ости кемаси бажармоқда.

Унинг иш тартиби шундай: кема океан остига тушгач, кучли сув босими остида чуқурлиги 50 сантиметр бўлган тран­шея қазийди ва унга кабель ётқизади. Кема бир кунда икки километргача сим ётқизади. Ҳолбуки, илгари бу натижага эришиш учун ҳафталар, ойлар талаб қилинарди.


Акуладан ҳам қўрқмайди: Қизил денгиз акуласи кўплиги билан оламга машҳур. Худди шу денгизда яна «Мои­сей пошнаси» деб ном олган япалоқ балиқ ҳам истиқомат қилади. У акуладан мутлақо қўрқмайди. Наҳотки, деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, бордию акула ҳужум қилиб қолса, бу митти балиқ ўзидан заҳар чиқариб уни акулага сочади. Натижада акуланинг жағлари маълум муддатга қаришиб қолади. Тадқиқотчиларнинг айтишларига қа­раганда кунларнинг бирида битта япалоқ балиқ бир нечта акуланинг ҳужумини шу тариқа 18 соат мобайнида қайтариб турган.

Бу балиқнинг заҳари инсон учун мутлақо зарарсиз. Олимлар ҳозир денгиз тубига тушадиган кишиларни ана шундай заҳар билан қуроллантириш устида бош қотиришмоқда. Демак, инсон акулага дуч келганда у билан қўрқмай олишадиган кун яқин!


Асалари сири: Асаларининг кўзи бешта, деса кўпчилик ишонмаса керак. Ҳақиқатан ҳам шундай. Кўзга дарҳол ташланадиган иккита катта кўздан ташқари бошининг юқори қисмида яна учта митти кўзи бор. Катта кўзлари ёрдамида у асал тўпланган ерни қидириб топса, кейинги учта кўзи ёруғлик томон ҳаракатланиш имконини беради.
Улкан дуб: Польшанинг Ҳолит ўрмон хўжалигида жуда катта дуб дарахти топилди. Улкан дубнинг бўйи 28 метр, танасининг айланаси 6 метрга тенгдир.

Мутахассисларнинг фикрича “қария” дарахтнинг ёши кам деганда 800 йилга тенг экан.



Қуёшдан қувват олиб: Яман Ҳалқ Демократик Республикасининг Лахгж қишлоғида унутилмас воқеа бўлиб ўтди. Тантанага йиғилган минглаб дехқонлар кўз ўнгида қуёш энергиясидан қувват олиб ишловчи насос ишга туширилди. У бир суткада 50 метр чуқурликдан 30 тонна ичимлик суви чиқариб бера олади.

Энг митти танга Бремян шахри музейида сақланади. 1699 - 1700 йилларда зарб этилган бу дукатнинг оғирлиги граммнинг ундан бир улушига тенг.

Энг узун хат Туркиянинг миллий музейида сақланади. XVI асрда Султон Сулаймон томонидан форс шоҳига пергамент қоғозига ёзилган бу хатнинг узунлиги 10 метр, эни 7 метр бўлган.

Энг қисқа авиалиния Шотландиядаги Оркней архипелагидаги ик­кита оролни бирлаштирнб туради. Линиянинг узунлиги 4 километр. Самолёт у оролдан бунисига 2 минутда етиб келади. Мабодо йуловчи шамол эсадиган бўлса, бу муддат яна салкам 1 минутга қисқариши мумкин.

Энг оғир китоб Веллингтонда нашр қилинган. Ҳар бири 50 килограмм келадиган бу китоблар бор - йўғи бир неча нусхадан иборат. Китоб Янги Зеландияда регби ўйинининг тарихи ҳақида хикоя қилади.

Энг катта темир йўл кўприги Герма­ния Демократик Республика­сининг Карл Маркс -Штадт шахри яқинида қурилган. Унинг узунлиги 574 метр, баландлиги 75 метр. Кўприк 130 йилдан бери инсонга хизмат қилиб келмоқда.


Энг тор кўча Амстердамда жойлашган. У ерда автомо­биль ёки бошқа тран­спорт воситаларининг қатнови ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки «кўча»нинг кенглиги бор йўғи... 81 сантиметр.

Энг кенг кўча Бразилия пойтахти Бразилия шаҳрида қурилган. Унинг кенглиги 300 метр.



Масофани сақланг! Телевизорни яқин масофадан туриб кўриш зарарлигини кўпчилик билади. Ленин врачларнинг тавсияларига ҳамма ҳам амал қилавермайди. Шунинг учун япон инженерлари телевизорни унча мураккаб бўлмаган мослама билан жихозлашни таклиф қилдилар. Мосламанинг ишлаш тартиби шундай: агар телетомошабин телевизорга жуда яқин ўтирса, ультра товушли датчик ишга тушадида, мосламанинг таблосида «орқароққа сурилинг!» деган сўзлар ёзилади. Агар бу ҳам ёрдам бермаса, экрандаги тасвир бузиб кўрсатила бошлайди, нихоят телевизор ав­томат тарзда ўчириб қўйилади.

Кўз хосияти: Одам кузи жуда кўп рангларни илғайди. Биргина кўк рангнинг 500 дан ортиқ жилоланишини кўзимиз билан ажрата оламиз.
Қуйруғи узун экан... Одатда хўрознинг ё тожи, ё овози таъриф қилинарди. Қаранг, дунёда энг думи узун парранда ҳам хўроз экан! Уни Осиёдан, аниқроғи, Катйо номли япон қишлоғидан топасиз. Узун думли оқ хўрозларни бундан 270 йил аввал бир япон дехқони парвариш қилган. Уларнинг думи нақ 7 метрга етаркан. Қора хўрозларнинг думи эса 3 - 4 метрдан ошмайди.

Бу хўрозларнинг узун думлари тўлқига хўп иш берса керак-а!




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет