“Тарихий лексикография” фани ўзбек тилшунослиги тарихида луғатчилик анъанасининг шаклланиши ва унинг тарихий тараққиёти, тарихий луғатларнинг турлари, уларнинг тузилиш принциплари, луғатларда сўзларнинг изоҳланиш йўллари, шунингдек, тил тарихида сўз ва унинг маъносига муносабат, тарихий грамматик асарларда лексикологияга тегишли билимларнинг берилиши сингари лингвистик масалаларни қамрайди. Ушбу фан “Ўзбек тили тарихи” фанини тўлдиради, талабаларнинг лексикография тўғрисидаги билимларини чуқурлаштиради.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – тилшунослик тарихида луғат тузиш анъанасининг юзага келиши, унинг тарихий тараққиёти, тарихий луғатларнинг турлари ва тузилиш принциплари, сўзларнинг изоҳланиши, грамматик асарлардаги лексикология ҳақидаги билимларнинг берилишини ўргатишдан иборат.
Фаннинг вазифаси – ўтмишдан бизгача етиб келган луғатларни ўқиб ўрганиш, уларни ҳозирги ўзбек тилига ағдариш учун етарли билимларни шакллантириш, луғатлар устида тадқиқотлар олиб боришни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
“Тарихий лексикография” фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
-
туркий тилшунослик тарихида луғатчилик анъанасининг юзага келиши ва унинг тарихий такомилини;
-
луғатларнинг тузилиши, уларда сўзларнинг изоҳланиш йўлларини билиши керак;
-
тарихий луғатлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш кўникмасига эга бўлиши;
-
луғатларни ўқиб, сўз маъносини тўғри англаши ва ҳозирги ўзбек тилига ўгира олиши;
-
классик луғатларнинг моҳиятини англаб, уларни тўғри талқин қила олиш малакасига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Тарихий лексикография” танлов фанлари қаторида туради. Ушбу фанни ўзлаштириш учун талабанинг ўқув режасида кўзда тутилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (Ўзбекистон тарихи, ғарб тиллари, ўзбек тили), математик ва табиий-илмий фанлар (география, этнография), умумкасбий фанлар (эски туркий ёзувлар, ўзбек тили тарихи, тилшуносликка кириш в.б.) ва ихтисослик фанларидан етарли билим ҳамда кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
Фаннинг гуманитар фанлар тизимидаги ўрни
Мактабгача таълим муассасаси, ўрта умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежларида ҳамда ЎзР ФА Шарқшунослик институти, Тил ва адабиёт институти, Тарих илмий текшириш институтларида фаолият олиб борилганда “Тарихий лексикография” курсидан олинган билимлар қўл келади. Шунинг учун ушбу фан муҳим саналиб, мумтоз филология таълим йўналиши бўйича бакалавр тайёрлаш босқичининг ажралмас бўғинидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш
Илми толибларнинг “Тарихий лексикография” фанини ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва етакчи усулларини қўллаш, янги педагогик технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг билан бирга, мумтоз филология мутахассисларини тайёрлашда ўтмишда ота-боболаримиз томонидан яратилган илғор таълим усуллари, нотиқлик санъати, балоғат билими масалаларини эгаллаш, ёзма адабий тил, адабий тилнинг услубий имкониятларидан усталик билан фойдаланиш маҳоратини сингдира бориш талаб этилади.
Фанни ўқитиш жараёнида дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, дарс йўруғлари, тарқатма материаллар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланилади.
Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Кириш. “Тарихий лексикография” фанининг мақсад ва вазифалари. Фаннинг ўрганиш доираси. Унинг бошқа фанлар қаторида эгаллаган ўрни.
Фанни ўрганишда асосий манбалар: ўтмишда яратилган луғатлар, грамматикага оид асарлар, ёзма ёдгорликлар.
Лексикография тарихини ўрганишнинг метод ва усуллари.
Туркий тилшунослик тарихида яратилган луғатлар ва уларнинг тузилиш принциплари
Туркий тилшунослик тарихида луғат тузиш анъанасининг шаклланиши ва тарихий тараққиёти масаласи. Энг эски луғатлар. Илк ўрта асрларда туркий тил бўйича тузилган луғатлар, грамматик асарларнинг узиндилари.
Маҳмуд Кошғарий ва унинг “Девону луғатит турк” асари. Асарнинг тузилиши, унда сўзларнинг берилиш принциплари. Луғатда сўзлар маъносини изоҳлаш йўллари.
Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари, унинг луғат қисми. Луғатнинг тузилиши, унинг принциплари. Луғатдан ўрин олган туркий сўзлик ва унинг туркий лексикография тарихидаги аҳамияти.
XIV асрда араб ўлкаларида туркий тилларни ўрганиш бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарлар. Мисрда ёзилган грамматика ва луғатлар.
“Китоб-и мажму-и таржумон-и туркий ва ажамий ва мўғулий” асари ва унинг тузилиши.
“Аттуҳфату-з-закийату филлиғатит туркийа” ва унинг тузилиши.
XV-XIX юзйилликларда Навоий асарлари, эски ўзбек тили бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарлар.
Толи Имоний тузган “Бадойиу-л-луғат” асари.
Муҳиб Али Шомлунинг “Луғат-и Навоий” асари.
“Абушқа” луғати ва унинг тузилиши, сўзларнинг изоҳланиш йўллари.
Фазлуллахоннинг “Луғат-и туркий” асари.
Мирза Маҳдихоннинг “Санглоҳ” луғати.
“Китоб-и луғат-и атрокийа”.
“Келурнома” луғати.
Ҳозирги лексикография
Ҳозирги туркшуносликда тузилган луғатлар. Ҳозирги луғатларда ёзма ёдгорликлар лексикасининг берилиш принциплари. “Древнетюркский словарь” ҳақида маълумот.
Бугунги ўзбек лексикографияси. Ўзбек тилшунослигида классик асарлар бўйича тузилган луғатлар.
Амалий машғулотларни уюштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
-
Лексикография ҳақида тушунча. Шарқ тилшунослиги, хусусан, туркий тилшунослик тарихида луғат тузиш анъаналарининг шаклланиши.
-
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарини тўлиқ ўрганиб чиқиш. Унинг тузилиши ва сўзларнинг изоҳланиш йўллари тўғрисида маълумотга эга бўлиш.
-
Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари ва унинг луғат бўлимини ўрганиб чиқиш.
-
Навоийнинг “Муҳокамату-л-луғатайн” асарини ўрганиш. Муаллифнинг сўз ва унинг маъноси тўғрисидаги билимларни синчиклаб ўрганиш, уларни семантик жиҳатдан таҳлил қилиш.
-
XV-XIX юзйилликларда Навоий асарлари, эски ўзбек тили бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарлар таҳлили.
-
Эски туркий луғатларнинг араб ёзувларидаги нашрлари, транскрипцион нашрларидан олиб улардан тарқатма материаллар, слайдлар тайёрлаш ва амалий машғулотлар чоғида улардан фойдаланиш.
-
Интернет сайтларидан туркология, хусусан, лексикография бўйича эълон қилинган матнларни излаб топиш ва улардан дарс давомида фойдаланиш.
Мустақил топшириқларни уюштиришнинг шакли ва мазмуни
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарини ўқиб ўрганиш.
Навоийнинг “Муҳокамату-л-луғатайн” асарини ўрганиш.
XV-XIX юзйилликларда Навоий асарлари, эски ўзбек тили бўйича тузилган луғатлар ва грамматик асарларни ўрганиш.
Талабалар мустақил топшириқларни тайёрлаш жараёнида қуйидаги кўрсатмалардан фойдаланиши тавсия этилади:
-
дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари ва дарс йўруғларидан фан мавзуларини ўрганиш;
-
луғатчилик тарихи билан боғлиқ мавзуларни ўзлаштириш;
Мустақил топшириқларнинг мавзулари:
-
Луғатлар ва уларнинг турлари.
-
Туркий луғатчилик тарихи.
-
“Девону луғатит турк”.
-
“Муқаддамату-л-адаб”.
-
ХIV–XIX асрларда яратилган луғатларни ўрганиш.
-
Ҳозирги туркшуносликда луғатчилик.
-
“Древнетюркский словарь”да сўзларнинг берилиш ва изоҳланиш принциплари.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Ушбу фанни ўргатиш чоғида ўқитишнинг замонавий усуллари ва ахборот технологияларини қўллаш кўзда тутилган.
-
Луғатчилик тарихига боғлиқ мавзуларни ўзлаштиришда компьютер технологиялари кўмагида тақдимот ва электрон-дидактик воситалар қўлланилади;
-
“Муҳокамату-л-луғатайн”ни ўтганда ўқитишнинг етакчи педагогик технологияларидан фойдаланилади;
-
“Девону луғатит турк” билан боғлиқ мавзуда компьютер технологиялари кўмагида тақдимот ўтказилади ва электрон-дидактик ҳамда ўқитишнинг янги педагогик технологиялари қўлланилади.
Ўқиш учун тавсия этиладиган китоблар
Энг керакли китоблар:
Алиев А., Содиқов Қ. Ўзбек адабий тили тарихидан. Тошкент, 1994.
Содиқов Қ. Туркий ёзма ёдгорликлар тили: адабий тилнинг юзага келиши ва тикланиши. Тошкент, 2006.
Rahmonov N., Sodiqov Q. O‘zbek tili tarixi. Toshkent, 2009.
Sodiqov Q. Turkiy til tarixi. Toshkent, 2009.
Қўшимча китоблар:
Аттуҳфатуз закияту филлуғатит туркия (Туркий тил (қипчоқ тили) ҳақида ноёб туҳфа). Таржимон ва нашрга тайёрловчи С. Муталлибов. Тошкент, 1968.
Dictionnnaire Djaghatai-turc. V. de Viliaminof-Zernof. SPb., 1869.
Древнетюркский словарь. Л., 1969.
Мухаммед Якуб Чинги. Келур-наме. (староузбекско-таджикско-персидский словарь XVII в.) Введение, транскрипция и перевод текста, глоссарий, лексико-грамматический очерк, грамматический указатель А. Ибрагимовой. Ташкент, 1982.
Kitab-ı Mecmü-ı Tercüman-ı Türki ve Acemi ve Muğali. Recep Toparlı, M. Sadi Çögenli, Nevzat H. Yanık. Ankara, 2000.
“Таржумон” – XIV аср ёзма обидаси. Нашрга тайёрловчи А. Юнусов. Тошкент, 1980.
Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. Таржимон ва нашрга тайёрловчи С. Муталлибов. I–III том. Тошкент, 1960–1963.
Мирзо Меҳдихон. Мабони ул-луғат. Форсийдан З. Умаров таржимаси. Нашрга тайёловчи Х. Алимова. Тошкент, 2008.
Kaşgarlı Mahmud. Divanü Lugati’t-Türk. Tıpkibasım / Facsimile. Ankara, 1990.
‘Ali Şir Nevayi. Muhakemetü’l-luğateyn (İki Dilin Muhakemesi). Hazırlayan F. Sema Barutçu Özönder. Ankara, 1996.
Умаров Э. Эски ўзбек луғатлари. Тошкент, 1992.
Содиқов Қ. “Муҳокамату-л-луғатайн”ни ўқиб ўрганиш. Тошкент, 2011.
www. turkolog.ru
МУНДАРИЖА
Сўз боши .............................................
Биринчи мавзу: “Кириш”......................................
Иккинчи мавзу: “Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк” асари”....................................................................
Учинчи мавзу: “Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари”.........................................................
Тўртинчи мавзу: “XIV-XV юзйилликларда туркий тил бўйича араб тилида яратилган луғатлар ва грамматик асарлар”........................
Бешинчи мавзу: “XV–XVI асрларда “чиғатой туркийси” бўйича яратилган луғатлар ва грамматик асарлар”..................................
Олтинчи мавзу: “XVII–XIX асрларда яратилган луғат ва грамматик асарлар” .....................................................
Еттинчи мавзу: “Ҳозирги тилшуносликда туркий ёзма ёдгорликлар бўйича яратилаётган луғатлар”...................................
Қўлланмада ҳавола этилган манбалар ва илмий асарлар..................
Қ ў ш и м ч а л а р:
Ўтмишда туркий тил бўйича яратилган луғатлар ва грамматик асарлар .........................................
Фан юзасидан очиқлама сўзлик..............................
“Тарихий лексикография” фанининг ўқув дастури................
Қосимжон СОДИҚОВ
ТАРИХИЙ ЛЕКСИКОГРАФИЯ
Мумтоз филология бўлими талабалари учун ўқув қўлланма
Техник муҳаррир: Р. Алимуҳамедов
Босмахонага 2012 йилнинг 12 апрелида топширилди.
2012 йилнинг 15 апрелида босишга рухсат этилди.
Бичими: 60x84 1/16. “Times New Roman” гарнитурасида офсет босма усулида босилди. Кўлами 6 босма табоқ. Сони 100 та.
Достарыңызбен бөлісу: |