Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари



бет71/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

4-амалий машғулот:
Ер ресурсларининг назорати ва улардан фойдаланиш
1. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерларнинг миқдори, сифати ва аҳамияти.
2. Қишлоқ хўжалигида шаклланаётган ер муносабатлари.
3. Алмашлаб экишда тупроқ унумдорлигини ошириш ва иқтисодий баҳо бериш.
4. Алмашлаб экишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари.
1. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерларнинг миқдори, сифати ва аҳамияти.
қишлоқ хўжалиги экинлари қуйидаги тарзда классификацияланади:

  • пахта-пахта хом ашёси;

  • озиқ-овқат – нон маҳсулотлари олинадиган ғалла экинлари, буғдой, жавдар;

  • озиқ-овқат – крупа-ғалла экинлари: тариқ, гречиха, маккажўхори, шоли;

  • ем-ҳашак экинлари;

  • дуккакли экинлар;

  • ёғли экинлар: кунгабоқар, каноп, зиғир;

  • техника экинлари: картошка, қанд лавлаги;

  • сабзавотлар: помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ пиёз, карам, сабзи;

  • мевалар: данакли мевалар, писта мевалар, узум ва бошқа экинлар.

Деҳқончилик тизимининг асосий элементлари: алмашлаб экиш тизимлари, машиналар тизими, ўғитлар тизими, уруғчилик тизими, ўсимликларни ҳимоя қилиш тизими, мелиорация тадбирлари тизими (суғориш, қуритиш, кимёвий мелиорация ва бошқалар), сув ва шамол эрозиясига қарши кураш бўйича тадбирлар тизими, далани ҳимоялаш, ихота дарахтларини яратиш.
Мамлакатнинг ҳамма минтақаларида деҳқончиликнинг ягона тизимидан фойдаланишнинг имкони йўқ, чунки турлича тупроқ-иқлим шароитларида тизимидаги алоҳида элементларнинг аҳамияти ҳар хил бўлади.
Қуруқ иқлимли туманларда – суғориш, шамол эрозиясига қарши курашиш, намлик кўп туманларда – ернинг мелиорация ҳолатини яхшилаш, суғориладиган деҳқончилик туманларида – ўғитлардан оқилона фойдаланиш, шўрланган ва кислотаси юқори тупроқларда – кимёвий мелиорация катта аҳамиятга эга.
Деҳқончилик тизимининг асосини алмашлаб экиш тизими – дала, ўтлоқ- беда, маккажўхори, сабзавот, тупроқни ҳимоя қилувчи ва бошқа экинларни алмашлаб экиш ташкил этади. Илмий асосланган алмашлаб экишлар – тупроққа ишлов беришнинг тавсия этилган тизимини жорий этиш учун шароит яратади, унинг сув-ҳаво тизимини яхшилайди, юқори самарали техникадан, органик ва минерал ўғитлардан фойдаланишга имкон беради.
Унумдор тупроққа механизациялаш (машиналар тизими) улкан таъсир этади. Машиналардан оқилона фойдаланиш тупроқда намлик йиғилишига, ҳаво ва иссиқлик тартиби тўғриланишига, даланинг ифлосланишига қарши курашга, қишлоқ хўжалиги ишларини оптимал муддатларда ўтказишга ёрдам беради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ўсимликчиликда меҳнат унумдорлигини оширади.
Деҳқончилик тизими минерал ва органик ўғитларни қўллашни кўзда тутади. Киритиладиган ўғитлар дозаси кўпайтирилган суғориладиган ерларда ўғитни юқори даражада қоплаш кузатилади. Қисқа муддатларда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш имкони бўлган интенсив технологияларда ишлаб чиқариш харажатлари структурасида ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг улуши ортиши (масалан, пахта ва ғалла экинлари бўйича 1,5 дан 3,5 мартагача) кўзда тутилади.
Ҳозирги пайтда ўғитлар қиймати юқорилилиги билан боғлиқ ҳолда уларнинг қопланиши нормативдан 60% ни ташкил этади, шу боис муҳим масала оптимал усуллар ва уларни киритиш муддатлари, озуқа элементлари нисбати тўғрилиги муҳим масала ҳисобланади.
Ўғитлашнинг пасайиши тупроқдан озуқа моддалар тўлиқ чиқмаслигига сабаб бўлади. Тупроқда чиринди ва озуқа моддлаларининг дефицитсиз балансини яратиш учун 1 га шудгорланадиган экин майдонига ҳар йили 7-8 т органик модда зарур. Деҳқончилик тизимида уруғчилик тизими катта рол ўйнайди, чунки уруғнинг сифати паст бўлса, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сезиларли даражада тўлиқ бўлмайди. Мамлакатимизда у ёки бу тупроқ иқлимига мослаштирилган минглаб нав ва гибридлар яратилган ва ишлаб чиқаришга жорий этилган. Бироқ, уруғчиликнинг яхши ташкил этилмаганлиги, уруғчилик хўжаликлари биринчи ва иккинчи репродукциядаги яхши уруғлар билан таъминланмаганлиги туфайли районлаштирилган сифатли уруғларга талаб тўлиқ қондирилмаётир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет