Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Ҳисоб турлари. Бухгалтерия ҳисоби



Pdf көрінісі
бет5/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

 Ҳисоб турлари. Бухгалтерия ҳисоби. 

Хўжалик  фаолияти  жуда  мураккаб  ва  кўп  киррали  бўлганлиги  сабабли 

ҳисобнинг шундай бир тизимини яратиш талаб  қилинадики, бу ягона тизим 

корхоналарда хамда  бутун  халқ  хужалигида  содир булаетган    турли  –туман 

хўжалик  фаолиятлари  ва  опера-цияларини  камраб  олсин  хамда  халқ 

хужалигига  рахбарлик  қилиш  ва  уни  бошқариш  учун  зарур  бўлган 

маълумотлар билан таъминлай олсин. Ҳисобнинг бу тизимига оператив  ёки 

оператив- техника ҳисоби,, бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисобларни бир-

бирига  чамбарчарс  боғлиқ  ҳолда  қўллаш  билан  эришилади.  Бу  учала  ҳисоб 

турининг йигиндиси халқ хўжалик ҳисоби  деб аталади. 

Оператив  (оператив-техника)  ҳисоб  ишлаб  чиқаришнинг    айрим 

булинмаларида    содир  булаетган  хўжалик  жараёни  ва  операциялари    хақда 

зарур  маълумотларни  тезда  етказиб  беришга  каратилган жорий  кўзатиш    ва 

назорат қилиш усулидир. 

Бухгалтерия    ҳисоби  корхонанинг  хўжалик  маблағлари    ва  уларнинг 

ташкил  топиш  манбаларининг  харакатини  кўрсатади.  У  хўжалик  жараёни 

операциялари  устидан  еппасига  ва  ўзлуксиз  кўзатиш  олиб  бориш,  кўзатиш  

натижасида олинган 

Маълумотларни улчаш ва хужжатларда кайт қилиш  хамдҳа уларни ягона 

бир  ўлчовда,  яъни  пулда  ифодалаб  умумлаштириш  тизимидан    иборатдир. 

Бухгалтерия ҳисоби айрим корхоналарда содир булаетган  хўжалик жараёни 



ва  операцияларини  ўзлуксиз  кўзатиш  ва  кетма-кет  кайд  қилишни  амалга 

ошириш,  хўжалик ижтимоий    фаолиятининг хамма  томони  устидан назорат 

олиб боришни таъминлаш усулидир.  

Статистик  ҳисоб  муайян  шароитда  халқ  хужалигининг  бутун  микесида 

хамда  айрим  сохаларида  ижтимоий  ривожланиш  конуниятларини  микдорий 

ифодада ўрганади. Демак,статистик ҳисоб микдорий ходийсаларни  ўрганиш 

ва назорат қилиш тизимидир. Унинг объекти  алохида корхона, ташкилот ва 

муассаса, умуман халқ хужалиги ёки унинг бирор тармоги булиши мумкин.  

Статистик  ҳисоб    тегишли  усуллардан,  масалан,  статистик  кўзатиш, 

статистик  йигиш,  статистик  грухлаш,урта  микдорни  олиш  ва  бошқаларидан 

фойдаланиб,  жамият  хўжалик  фаолияти    ривожланиши-нинг  асосий 

конуниятларини аниқлайди. 

Бухгалтерия 

ҳисоби, 


биринчидан, 

корхоналар 

маблағларининг 

жойланиши  ва  уларнинг    ташкил  топиш  манбаларида  буладиган 

ўзгаришларга  олиб  келувчи  хамма  хўжалик  жараёни  ва  операцияларини 

еппасига  кайд  қилади;  иккинчидан,  бу  жараён  ва  ўзгаришлар  иккиёқлама 

езиш  усули  билан  мунтазам,  ўзлуксиз  ва  ўзаро  богланган  равишда  кайд 

қилинади;  учинчидан;  езув  факат  хужатларгагина  асосланади;  туртинчидан, 

хамма    хўжалик  операциялари  бухгалтерия  ҳисобида  пул  ифодасида  акс 

эттирилади.  Демак,  Бухгалтерия  ҳисоби  корхоналарда  содир  булаетган 

хўжалик  жараёни  ва  операцияларини    пул  ифодасида  еппасига  ўзлуксиз, 

ўзаро богланган, хужжат билан асосланган ҳолда акс этишини таъминлайди. 





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет