операцияларини ўз вақтида, аниқ ва хужатга асосланган ҳолда бухгалтерия
Бундай вазифаларнинг муваффакиятли бажарилиши ва ҳисобдан халқ
хужалигини бошқаришда кенг фойдаланиш учун ҳисоб олдига айрим
талаблар куйилган. Бу талабларга режа кўрсаткичларини ҳисоб
кўрсаткичлари билан таққослаш мумкинлиги, уларнинг аниқлиги ва
тўғрилиги, тулалиги ва ўз вақтида бажарилиши, равшан ва хаммабоплиги,
режалилиги ва арзонлилиги кабилар киради.
Режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсаткичлари билан таққослаш
мумкинлиги. Давлат режа топширигининг бажарилишини текширишга
имконият яратади.
Ҳисоб маълумотларининг аниқлиги ва тўғрилиги. Бунда корхоналарнинг
хўжалик жараёнида содир бўлган хўжалик операциялари кандай булса,
шундай акс эттирилади. Ҳисоб маълумотларининг тўғри кўрсатилиши конун
билан мухофаза қилинади.
Ҳисоб маълумотларининг тулалиги ва ўз вақтида бажарилиши. Ҳисоб
равшан ва хаммабоплиги. Ҳисобнинг равшан ва хаммабоп тарзида олиб
борилиши ҳисоб маълумотларининг факат ҳисоб ходимларигагина
тушунарли бўлиб қолмай, балки бутун механткаш оммага тушунарли булиш
имконини беради.
Ҳисобнинг режалилиги ва арзонлиги. Ҳисобни режали олиб бориш ва уни
арзонга тушириш учун ҳисоб аппаратини қисқартириш, ҳисоб ишларини тула
машиналаштириш, замонавий ҳисоб шаклларини ва бухгалтернинг
автоматлаштирилган иш жойларини кенг қўллаш, бошлангич хужжатларни
мукаммаллаштириш ва ҳисобни марказлашганн ҳолда ташкил қилиш билан
эришилади.
Достарыңызбен бөлісу: