Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Жамиятни бошқарув органлари



Pdf көрінісі
бет41/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

9.3. Жамиятни бошқарув органлари 
Жамиятнинг олий бошқарув органи иштирокчилар умумий йиғилиши 
бўлиб, унда барча иштирокчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Жамиятнинг 
ҳар бир иштирокчиси устав фондидаги улушига мутаносиб равишда умумий 
йиғилишда овозлар сонига эга бўлади (айрим ҳолатлар бундан мустасно, 
масалан куммулятив овоз беришда). 0,01% улуши иштирокчига бир овоз 
беради деб аниқлаш қулай бўлиши мумкин. Бу ҳолда, юқорида кўрилган 
мисол учун овозлар сони қуйидагича бўлиши мумкин: Акрамов М.В.да - 
(16,10% х 1 овоз : 0,01%) 1610 овоз, Эргашев Б.Д. - (40,07% х 1 овоз : 0,01%) 
4007 овоз ва Тарасов В.И. -(43,83% х 1 овоз : 0,01%) 4383 овоз. 
Энг муҳим масалалар белгиланган катталикда (йиғилишда қатнашувчи 
акциядорлар овозининг 3/4 қисми кўпчилиги билан) кўпчилик овоз билан ҳал 
қилинадиган АЖдан фарқли равишда, МЧЖда энг муҳим масалалар 
йиғилишда қатнашувчиларнинггина эмас, балки барча иштирокчиларнинг 
бир овоздан маъқуллаши билан ҳал қилинади. Яъни гап йиғилишда 
қатнашаётган иштирокчилар ҳақида эмас, айнан барча иштирокчилар ҳақида 
кетаяпти. Иштирокчилар умумий йиғилиши кун тартибини шаклантириш 
тартиби ҳам анча эркин тусга эга. Умумий йиғилиш навбатдагими ёки 
навбатдан ташқарими, кун тартибини ким шакллантиришидан қатъий назар – 
жамиятнинг ҳар қандай иштирокчиси йиғилишдан 15 кун олдин кун 
тартибига қўшимча масалалар киритишга ҳақли бўлиб, улар кун тартибига 
киритилиши шарт (умумий йиғилиш ваколатига кирмаган масалалар бундан 
истисно). 
Ягона иштирокчиси бўлган жамиятларда умумий йиғилиш ваколатига 
кирган масалалар ягона иштирокчи томонидан шахсан қабул қилинади ва 
ёзма шаклда расмийлаштирилади. Жамият уставида Кузатув кенгаши ташкил 
қилиниши назарда тутилган бўлиши мумкин, аммо бу шарт эмас. 
Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик ижроия органи 


117 
(директор) ёки коллегиал ижроия органи (бошқарув, дирекция) томонидан 
амалга оширилади. Ижроия органи жамият иштирокчилари умумий 
йиғилиши томонидан сайланади ҳамда умумий йиғилишга ва ташкил 
қилиниши жамият уставида назарда тутилган бўлса кузатув кенгашига 
ҳисобот беради. Жамият уставида тафтиш комиссиясининг ташкил 
қилиниши (тафтишчининг сайланиши) назарда тутилган бўлиши мумкин. 
Иштирокчиларининг сони 15 кишидан ошиқ бўлган жамиятларда тафтиш 
комиссиясининг 
ташкил 
қилиниши 
(тафтишчининг 
сайланиши) 
мажбурийдир. Молия ҳисоботларининг тўғрилигини, бухгалтерлик ҳисоби 
юритилишининг тартиби ўрнатилган талабларга мувофиқ келишини 
текшириш учун умумий йиғилиш қарорига биноан қонунчиликда 
белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти жалб қилинади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет