113
Жамият таъсисчилари (иштирокчилари), уларнинг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари куриб ўтамиз.
Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар жамиятнинг иштирокчилари бўлиши
мумкин. Бунда, давлат ҳокимият ва бошқарув органлари жамият
иштирокчилари бўлишлари мумкин эмас,
бироқ давлат корхонасининг
ҳусусийлаштирилиши натижасида жамиятнинг тузилиши ёки қонунчиликда
назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан истисно.
Жамият унинг ягона иштирокчиси бўлиб қоладиган бир шахс
томонидан таъсис қилиниши мумкин. Бу ҳолда жамиятнинг ягона
иштирокчиси бўлиб ягона иштирокчи томонидан тузилган бошқа хўжалик
жамияти (мисол учун, акциядорлик) бўлиши мумкин эмас.
Жамият
иштирокчиларининг сони эллик шахсдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ёлланма ишчи ходимларнинг сони қонун билан чегараланмаган бўлиб
ихтиёрий бўлиши мумкин. Таъсисчилар томонидан тасдиқланадиган жамият
таъсис шартномаси ва устави жамиятнинг таъсис ҳужжатларидир, жамиятни
ягона шахс таъсис қилган ҳоллар бундан мустасно. У ҳолда ягона таъсисчи
тасдиқлаган устав жамият таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият
иштирокчилари жамият фаолиятини бошқаришда қатнашиш, унинг фаолияти
ҳақида маълумот олиш, жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига устав
фондидаги ўз улушини сотиш ёки бошқа тарзда ўтказиш, исталган вақтда
бошқа иштирокчиларнинг розилигисиз жамиятдан чиқиш, жамият
тугатилганда унинг кредиторлари билан ҳисоблашишлар тугатилгандан
кейин қолган мулкнинг бир қисмини олишга ҳақлидир. Биргаликда жамият
устав фондининг камида ўн фоизи улушига эга бўлган иштирокчилар суд
орқали ўз вазифаларини қўпол равишда бузаётган ёки ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият юритишига имкон бермаётган
ёки сезиларли даражага тўсқинлик қиладиган
иштирокчини жамият
таркибидан
чиқарилишини
талаб
қилишга
ҳақлидирлар.
Жамият
иштирокчилари таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ҳажмларда
ва муддатларда ўз улушларини киритишга, жамият фаолиятига доир тижорат
114
сирларини ошкора қилмасликка жавобгардир. Жамият иштирокчилари
қонунчиликда ва таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва
мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: