Сценарийлар тўплами 2 Кириш



Pdf көрінісі
бет4/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Бошловчи: Навоий ва Бобур ижоди улар яшаган муҳитнинг бадиий 
қомуси, мураккаб халқ тарихининг равшан кўзгусидир. Унда инсон ҳаёти ва 
фаолиятининг ранг-баранг соҳалари ўз ифодасини топган. Бинобарин, Навоий 
ва Бобур мероси турли илм соҳалари учун бой ва қимматли манбалардир. 
Азиз меҳмонлар, ҳурматли тадбиримиз иштирокчилари! Эндиги навбат 
вилоят маданият ва спорт бошқармаси қошидаги “Мерос” ансамблига 
берилади, улар А.Навоий ва З.М.Бобур ғазаллари ва шеърларидан қўшиқлар 
тайёрлаб келишган. Ҳозир улар ижросидаги қўшиқларни тинглаймиз, 
марҳамат!
(Хонандалар томонидан қўшиқлар ижро этилади.) 
Бу икки буюк зотнинг ҳаёти, ижоди ҳали авлодларга кўп дурдоналар 
бериши табиий. Улар юз йиллар, минг йилларда бир содир бўладиган нодир 
шахслардир. Дунё Алишер Навоийни даҳо санъаткор, мутафаккир шоир 
сифатида тан олган бўлса, Заҳириддин Муҳаммад Бобурни буюк сўз 
санъаткори, буюк давлат арбоби, кейин шоҳ ва шавкатли саркарда сифатида 
тан олганлар. Биз шундай буюк боболаримиз билан ҳар қанча фаҳрлансак, 
ғурурлансак арзийди. 
Ҳурматли меҳмонлар! Бу улуғ боболаримиз ҳақида яна жуда кўп гапириш 
мумкин, лекин ҳамма нарсанинг якуни бўлганидек, бугунги тадбиримиз ҳам ўз 
якунига етиб бормоқда. Тадбиримизни якунлаб бериш учун сўзни Бобур 



номидаги вилоят АКМ директори Исмаилова Гулнора Алижановнага берамиз, 
марҳамат! 
Барчангизга ташриф ва эътиборингиз учун раҳмат, ҳайр, соғ ва саломат 
бўлинглар! 
Давра суҳбати 
Ушбу тадбирни ўтказиш учун тайёргарлик ишлари 1-1,5 ой олдин 
бошланади. Аввало АРМда эълон ва таклифнома ёзилади. Қуйида уларнинг 
намунавий шаклини келтирамиз. 
Эълон! 
Ҳурматли фойдаланувчи! Сизларни 2013 йил _______ куни соат ________ 
да Ахборот-кутубхона марказимизда “Меҳмондорчилик одоби ва муомила 
маданияти” мавзусида ўтказиладиган давра суҳбатига таклиф этамиз. 
АКМ маъмурияти 
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар юборилади. Давра суҳбати 
учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси 
ташкил этилади. Тадбирга олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари
жамоат ташкилотлри ва бошқа манфаатдор ташкилотлардан меҳмонлар, 
вакиллари таклиф этилади. 
Давра суҳбатини бошловчи кириш сўзи билан очади ва ташриф буюрган 
мутахассислар билан таништиради. Сўз учун уларнинг бирига навбат беради. 
Мутахассиснинг чиқиши якунлангач, бошловчи китобхонларнинг маъруза 
юзасидан нотиққа саволлари бор йўқлиги билан қизиқади, саволларбўлса 
мутахассиснинг жавоби тинганади. Шу тарзда барча таклиф этилган 
мутахассислар тингланади. Давра суҳбати сўнгида бошловчи тадбирни 
якуний сўз билан тугатади. 
Бобур номидаги вилоят ахборот –кутубхона маркази “Оилавий ўқишга ёрдам 
”. кафедраси қошидаги “Кутубхона –иккинчи оилам” клубининг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет