Ч а с т ь I x главный редактор


“Young Scientist” . # 23 (313) . June 2020 Young Scientist O’zbekiston



Pdf көрінісі
бет91/103
Дата08.12.2022
өлшемі4.33 Mb.
#466862
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   103
moluch 313 ch9 Z6mUoK3

729
“Young Scientist” . # 23 (313) . June 2020
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
Шунингдек маъумлотлар базасидан фойдаланиш маълу-
мотлар билан ишлашда сезиларли даражада унумдорликни 
оширади ва вақтни тежайди. Биз ишлаб чиққан маълумот 
базаси ҳам унумдорликни ошириш мақсад қилиб олинган. 
Бу базада асосан битирув малакавий ишлари мавзулари 
сақланади. Улар устида амалларни ошириш учун алохида 
дастур (интерфейс) ишлаб чиқилади. Битирув малакавий 
ишлари мавзуларини танлаш Олий таълим муассаси бити-
рувчилари олдида турган актуал вазифалардан бири бўлиб 
ҳисобланади. Ҳозирги кунда фан ва техниканинг кескин ри-
вожданиб боришида шунга мос равишда битирув малака-
вий ишлари мавзуларини танланиши лозим. Эскирган мав-
зулар бўйича битирув лойиҳасини ишлаш самара бермайди.
Энг аввало маълумотлар базасини лойихалаштириш-
дан олдин битирув малакавий иши мавзуси нималигини 
белгилаб олиш лозим. Мавзу бу ҳозирги кундаги актуал 
ҳисобланган фан ва техника соҳасидаги муаммоларнинг 
номланиши бўлиб ҳисобланади. Ушбу битирув малакавий 
ишидаги маълумотлар базаси эса айнан шу муаммоларни 
ўзида сақлайди, яъни муаммолар базаси ёки муаммолар 
банки деб аталади. Бу муаммолар қандай базага қўши-
либ борилишини аниқлаб олиш лозим. Муаммолар базага 
қуйидаги манбалар орқали қўшилиб борилади:
— Илмий раҳбар тарафидан
— Талаба
— Соҳа корхона
Муаммони базага қўшиш жараёни қандай юз беришини 
аниқлаш лозим. Базага муаммони қўшиш учун аввал унинг 
тузилищини аниқлаб олиш зарур. Муаммо қуйидаги тузи-
лишга эга бўлади:
— Муаммонинг номи (кейинчалик мавзу),
— Муаммони базага қўшган муаллиф,
— Муаммонинг йўналиши,
— Калит сўзлар,
— Муаммонинг қисқача аннотацияси.
Демак, муаммонинг тузилиши аниқлаб олинди. Энди 
муаммо мавзусини базага қандай тилда ёзилишини 
аниқлаш лозим. Мавзу ўзбекча, қорақалпоқча, русча, ин-
глизча бўлиши мумкин. Санаб ўтилган тиллар ичидан фақат 
бирини танлаш мумкин эмас, шу сабабли мавзунинг тўрт 
тилдаги кўринишида базага ёзиб борилади. Бунинг яна бир 
аҳамиятли жиҳати бу мавзуларнинг қайталанишини ол-
дини олиш. Масалан, бирор бир муаллиф бирор бир мав-
зуни рус тилида тақдим қилди, кейин эса бошқа муаллиф 
бундан бехабар шу мавзуни бошқа тилда тақдим этди. Бу-
нинг натижасида бир мавзу базада икки кўринишда ёзи-
лади. Бу эса мавзунинг қайталанишига олиб келади. Ҳар 
хил тилда мавзуларни сақлаш бунинг олдини олади.
Кейинги масала бу муаммолар базага қўшилгандан 
кейин ундан қандай фойдаланиш лозимлиги. Базада му-
аммолар етарлича тўлдирилгандан сўнг улар битирувчи-
ларга тақдим қилинади. Битирувчилар ўзларини қизиқир-
ган бирор-бир мавзуни танлашади, мавзу билан биргаликда 
унинг муаллифи яъни илмий раҳбари хам танланади. Агар 
битирувчиларда ўзларининг қизиқиши бўйича битирув 
малакавий иши мавзуси бўлса уни базага кўшиш мумкин. 
Бизнинг ишлаб чиққан маълумотлар базаси бу битирув-
чилар учун мавжуд, актуал муаммоларни тақдим қилиш 
яъни маслаҳат бериш вазифасини бажаради. Мавзу тан-
ланиб ва ҳимоя қилингандан сўнг базага айнан шу мавзу 
ҳимоя қилинган мавзулар рўйхатига киритилиб қўйилади.
Мавзуларни базага киритиб бориш йил давомида амалга 
оширилиб борилади. Маълумотлар базасини юритиш те-
гишли фойдаланувчига юкланади. База билан ишлашиш 
фақат бир жойдан амалга оширилади. Шу сабабли клиент-
сервер усулида ишлаш шарт бўлмайди.
Маълумотлар базаси билан ишлашиш модели 1-расмда 
кўрсатилган. Расмда IDEF0 модели тасвирланган. Бунда 
маълумотлар базасига 3 уч хил омил таъсир қилади ва на-
тижа тасвирланади. Ўрта объект яъни маълумотлар базаси. 
Чап тарафдан маълумот киради яъни муаммолар. Юқори та-
рафдан ишлаш механизми бу фойдаланувчи. Ўнг тарафдан 
натижа, яъни актуал ҳисобланган битирув малакавий иши.
1-Расм. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   103




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет