Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет5/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
5
ҳам ағдариб қаранглар-да. 
Н а з м и (узоқ паузадан кейин). Майли. Мен розиман. Аммо битта шартим бор. 
Ж ў р а. Қанақа шарт, айт! 
Н а з м и. Агар хотин олсалар, бу уйда турмайдилар. Дом-помга чиқиб кетадилар. 
Ж ў р а. Ўзи қурган уйни ташлаб кетадими? Ундан ташқари қишлоқда ортиқча уй йўқ. 
Бўладиган гапдан гапир. Лимонхонани ташлаб қаёққа кетади? 
Б а ҳ р и. Уйланадиган одам бу ёғини ҳам пишиқ қилсин-да. 
Ж ў р а. Унақа аҳмоқ гапни гапирма. Ўзларингга гап тегади. Бордию ичкуёв бўлиб кетса, 
чидайсанларми? 
Н а з м и. Вой дод! Бизни ташлаб хотинлариникига кетмоқчимилар?! (Чапак чалиб 
додлайди). 
Ғ а н и. Бўлди, овозингни ўчир-эй! 
Қ у д р а т. Жўравой амаки, бояги гапларингизни хўп танамга ўйлаб кўрдим. Жуда доно 
гапларни айтдингиз. Мен дадамнинг уйланишларига розиман. 
Р а ҳ и м а. От қаёққа юрса, арава ҳам ўшаққа юради. Менам розиман. 
Н а з м и. Мен икки дунёда рози эмасман. 
Қ у д р а т. Сени рози-розимаслигинг копейка. Ўзинг уч марта эрга тегдинг, биздан қайси 
бирига розилик сўраган эдинг. Кўчага чиқиб эркак зотини кўрсам, куёвим шу бўлса керак деб, 
эҳтиётдан салом бериб ўтаман. 
Ж ў р а. Болам, эшак миниб оёқ остини кўргандан, туя миниб узоқни кўрган яхши дейдилар. 
Н а з м и. Қачон эшак минибман?! Оғзингизга қараб гапиринг, амаки. 
Ж ў р а. Сени эшак минди деяётганим йўқ, болам. Бу бир мақол. 
Н а з м и. Мақол ҳам ўлсин. Энди шу битта эшак қолганди мақол бўлмаган. 
Қ у д р а т. Билиб-билмай гапга аралашмай тургин, мақолни тагида бир гап бордирки, гапга 
қистиряптилар. Гапиринг, Жўравой амаки. 
Ж ў р а. Гапдан ҳам адашиб кетдим. Нима эди? (Ўйлаб). Ҳа, топдим. Узоқни ўйлаш керак, 
болам. Даданг кичкина одам эмас. Кимсан, Ғани лимончи! У яратган лимон навлари бутун Ўрта 
Осиё ва Қозоғистонга машҳур бўлган. Ҳатто Кавказдан одам келиб, кўчат олиб кетяпти. 
Ғанивой бугун Фарғонада бўлса, эртага Хоразмда. Бирон ой йўқки республика ё областга 
бормаган бўлса. Областма-область юриб, лимончиларга консультация беради. Шундоқ 
дадаларинг борлигига севинмайсизларми. Кўкси тўла орден. Сал кунда герой бўлиб кетадиган 
ҳоли бор. Ана шу одамнинг ёнида иссиқ-совуғидан хабар олиб турадиган, орқасини қашлаб 
қўядиган бир танмаҳрам бўлса, эҳ-ҳе, бу чол тушмагур, нима ишлар қивормайди, дейсиз. 
Апельсин билан мандарин чатишмаси аллақачон битиб кетарди. Битта ўзларингни ўйламанглар-
да! Республикани ўйланглар. Тушундингларми?! 
Б а ҳ р и. Апильсин ўлгур билан мандарин ўлгурни уйланмай чатиштирса бўлмайдими! 
Н а з м и. Ҳа-я, дадам уйланмасалар апильсин қуриб кетгур чатишмайдими? 
Ж ў р а. Ўзимни қизим эмассан-да. Шундоқ бўлганда ҳозир битта шапалоқ ердинг. 
Қ у д р а т. Тўхтанглар. Жўравой ака, гапларингиз бир каттакон олимнинг гапига тенг 
келадиган гап бўлди. Дадамга қанча яхши шароит яратиб берсак, у киши шунча яхши ижод 
қиладилар. Ҳой, Баҳри, ҳой, Назми, сенларни бу атрофда ҳеч ким фалончининг хотини
дейдими? Йўқ, демайди. Ҳалигача Ғани лимончининг қизи, дейди. Лимонини еганданкейин, 
лимончиниям ҳурмат қилгин-да. Дада, қизларингиз вақиллайверади. Ўзим совчи бўлиб 
уйлантирганим бўлсин. 
Р а ҳ и м а. Бу оиладан битта ақлли бола чиқпб қолган экан-да. 
Ж ў р а. Энди бундоқ қилайлик. Куёв бола билан уйга кирайлик. Сизлар ақллашиб, қаерда 
Ғанибоп келин борлигини билиб, рўйхат қилинглар. Бўптими? Ё, Ғанивой, кўзингни остига 
олиб қўйганинг бормн? 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет