Кутубхонаси



Pdf көрінісі
бет2/32
Дата01.04.2023
өлшемі377.73 Kb.
#471533
түріЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Said Ahmad. Kuyov (komediya)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
бўлса, энди кўрасанлар. Кўйлак-иштонимни автобус остановкасигача опчиқиб юваман. 
Тоғорадаги кирларни кўтариб кўча томонга юрабошлайди. 
Р а ҳ и м а. Ахир, унақамас-да, дадажон. Бизни эл-юртга шарманда қилмокчисиз. 
Эгнингиздан пеш тушган кийимни пеш ювиб турган бўлсак. Икки ҳафтадан бери кийимингизни 
бизга бермай ўзингиз ювяпсиз. Муни қаранг, очилмапти. Кири шундоқ турипти. Унинг устига 
дазмол қилмай кийиб кетипсиз. Биров кўрса, кир ювмай келинингнинг кўли синсин, демайдими. 
Ғ а н и. Жонинг ачимай қўяқолсин. Жони ачийдиганим ўн бир йил бўлди, қора ернинг 
тагида ётипти. Тирикчилигим ит ётиш, мирза туриш бўлиб қолганига ўн бир йил бўлган. 
Обидагинам бўлганда менга бу кунлар қаёқда эди. 
Р а ҳ и м а. Биздан нима ёмонлик кўрдингиз, ахир? Овқатингиз тайин, ўрнингиз солиғлиқ, 
кирингиз ювиқлик, яктагингиз у ёқда турсин, пайтавангизга ҳам дазмол босамиз, ўнгигаям, 
тескарисигаям босамиз. Дурустроқ кийиниб юринг, деймиз. Кимсан, бутун мамлакатга таниқли 
лимончи селекционер бўлсангиз. Ҳафтада бир телевизорга чиқиб лимондан гапирсангиз
газетаю журналларда тинмай светной суратингиз чиқиб турган бўлса. Ҳали Туркманистон, ҳали 
Тожикистон, ҳали Қирғизистондан телефон устига телефон қилиб, лимонни қанақа экади, 
кўчатидан биттагина олишни иложи борми, деб сўраб туришган бўлса. Сал мундоқ ўз 
обрўингизга яраша иш тутингда, жон дадажон. 
Ғ а н и. Кечқурун бўлди дегунча ҳамманг уй-уйингга кириб кетасан, магазин қоровулининг 
итидек битта ўзим қоламан. 
Р а ҳ и м а. Вой, уйга кириб ётинг. Биров кирма деяптими? Чойхонага чиқинг. Клубга 
боринг, мана шундоқ ёнимизда. Ҳар куни индийский кинолар бўлади. 
Ғ а н и. Кино дейди-я. Обидагинам ташлаб кетгандан буёқ кино нималигини билмайман. 
Қ у д р а т. Энди қандоқ қиламиз, дада. Аноси ўлмаган ким бор, атоси ўлмаган ким бор, 
қандоқ қиламиз. 
Ғ а н и (сапчиб ўрнидан туриб кетади). Ия, ия, ҳали ниятларинг шумиди?! Онангни кетидан 
мени ҳам жўнатмоқчимисанлар? Ўлимимни кутиб ўтирган экансанлар-да. Йў-ўқ, мен ҳали-вери 
ўлмайман. Бу дунёдан умидим кўп. Қиз олиб сенларни бир куйдирмасам! 
Қ у д р а т. Сал пастроқ тушинг, дада, жуда баландга чиқиб кетдингиз. 
Ғ а н и. Уйланолмайманми, а, уйланолмайманми? Шу зах, қоронғи уйда кўкрагимни захга 
босиб муздек ёстиқни қучоқлаб ғингшиб ётавераманми?! 
Қудрат билан Раҳима бир-бирига маъноли қараб олишади. 
Р а ҳ и м а. Вой, тавба! Ўгай онали бўладиганга ўхшаймиз. Нотавон кўнгилга қўтир 
жомашов, деган экан, бир доно одам. (Кесатиб.) Қанақасидан бўлсин, боевойроғиданми, ё 
пишиб, етилиб ана кетаман, мана кетаман деб ҳилвираб турганиданми? (Қудрат унинг ёнига 
келиб, кўп жиғига тегаверма дегандек, сонини чимчилайди.) Карнайчи билан сурнайчига хабар 
бериб, очередга ёзилиб қўйиш керак экан. У ўлгурларнинг ҳам қўли-қўлига тегмайди. 
Кўчадан дод устига дод солиб Н а з м и киради. Ҳансираб, терлаб кетган, сочлари тўзғиган. 
Н а з м и. Вой дод! Вой дод! Онагинамдан айрилиб қолдим. Меҳрибонимдан айрилиб 
қолдим. Сандиқ тўла сариқ гул, тақсам адо бўлмайди, онагинамни дардини айтсам, адо 
бўлмайди. Шу ҳовлиларда селкиллаб юрсангиз бўлмасмиди? Савлатим онам, давлатим онам. 
Бизни одам қилгунча сочи супурги, қўли косов бўлган онам. Вой дод! Вой дод! Кимларга айтай 
юракдаги дардимни! 
Қ у д р а т. Бўлди-ей, онангни ўлганига ўн бир йил бўлди-ю, энди йиғлайсанми? Ўлганда 


Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет