Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


 Жадвал. “Эркин дунё” ва “Ғарб атамаларининг қўлланилиши”



Pdf көрінісі
бет15/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

2.1 Жадвал. “Эркин дунё” ва “Ғарб атамаларининг қўлланилиши” 
Манбаалар сони 
Манбаалардаги 
ўзгаришлар 
1988 
1993 
Нъю Йорк Таймс 
Эркин дунё 
Ғарб 
71 
46 
44 
144 
-38 
+213 
Вашингтон Пост 
Эркин дунё 
Ғарб 
112 
36 
67 
87 
-40 
+142 
Конгресс ёзуви 
Эркин дунё 
Ғарб 
356 

114 
10 
-68 
+43 
 


3 - БОБ 
УМУМБАШАРИЙ ЦИВИЛИЗАЦИЯ МАВЖУДМИ? МОДЕРНИЗАЦИЯ 
ВА ҒАРБЛАШИШ 
Умумбашарий цивилизация: Мазмун моҳияти 
Баъзи одамларнинг таъкидлашича, ҳозирги давримиз В. С. Найпаул 
атагандек, “Умумбашарий цивилизация”нинг гувоҳи бўлмоқда. Мазкур 
атаманинг маъноси нима? Бу дегани инсониятнинг маданий бирлашиши ва 
бутун дунё халқлари тарафидан бир хил қадриятлар, эътиқодлар, тартиблар, 
урф-одатлар ва институтларнинг қабул қилиниши кундан кунга ортиб 
бораётганлигидир. Қисқароқ қилиб айтадиган бўлсак, мазкур қарашда баъзи 
нарсалар чуқур фикрлашни талаб этадигандек туюлади, бироқ кўзга кўринмас. 
Баъзи нарсалар эса аҳамиятга эга-ю, теран фикрлашни талаб этмайдигандек 
гўё, баъзилар эса ҳам аҳамиятсиз, ҳам юзакидек туюлади. 
Биринчидан: одамларнинг деярли барча жамиятлари бир хил 
қадриятларга эга, масалан бировни ўлдириш - ёвузлик белгиси, шунингдек 
баъзи бир фуқаролик институтлари, масалан оила институти - ҳар бир 
жамиятнинг ажралмас бўлагидир. Аксарият жамиятлардаги одамларда ўзига 
хос “ахлоқ нормалари” ва нима тўғри-ю нима нотўғрилигини белгилаб 
берувчи “тор” қолиплар мавжуд. Агар юқоридаги таъриф ва мисоллар 
умумбашарий цивилизацияни англатса, унда умумбашарий цивилизация ҳам 
чуқур асосга эга, ҳам инсоният тараққиётида ўта муҳим саналади ва аксинча, 
у на янги тушунча ва на кўзга кўринади. Агар одамлар тарихан умумий 
қадриятлар ва фуқаролик институтларига эга экан, унда бу инсоният хулқ-
атворидаги ўзгармас хислатларни англашда ёрдам беради. Ваҳоланки, инсон 
ҳатти-ҳаракатлари ўзгаришига мойил бўлган тарихни эса, на тушунтириб бера 
олади ва на ёритиб бера олади. Бундан ташқари, агар бутун инсоният учун 
ягона бўлган “умумбашарий цивилизация” мавжуд экан “инсон зоти” 
атамасидан бошқа яна қайси терминни умуминсоний фазилатларни 
таърифлаш учун ишлатиш мумкин? Инсоният ўзини ўзи қабила, халқ каби 
фирқаларга бўлади. Кенгроқ маданий ўзликларни эса цивилизация деб атайди. 
Агар цивилизация атамасини олиб чиқиб у билан бутун инсониятга тегишли 
бўлган барча нарсалар номланса, унда “инсоният” атамасидан бошқа бир 
атамани инсоният учун умумий бўлган тушунчаларни ифодалаш мақсадида 
яратишимизга тўғри келади, йўқса катта, лекин барчани қамраб олмаган гуруҳ 
йўқликка юз тутади. Масалан, Вацлав Гавелнинг фикрича “Биз ягона улкан 
цивилизацияда яшамоқдамиз”; бу дегани “Ўз остида турфа хил маданиятлар, 
халқлар, диний дунёқарашлар, тарихий анъаналар, тарихан шаклланган ўзаро 
муносабатлар хилма-хиллигини яшираётган ёки қамраб олган юпқа 
қатлам”дан бошқа нарса эмас. “Цивилизация” атамасини глобал миқёсда 
қўлланилишини чеклаш фақатгина семантик тушунмовчиликка ва тарихан 


доимо цивилизация деб атаб келинган улкан маданий бирликларни 
“маданият”, 
“субцивилизация” 
каби 
беўхшов 
терминлар 
билан 
ифодаланишига олиб келади.
Иккинчидан, “умумбашарий цивилизация” атамаси саводлилик ва 
шаҳарлашиш каби умумий фазилатларга эгаки, бу фазилатлар маданиятли 
жамоаларни анчайин примитив жамиятлардан ва варварлардан яққол ажратиб 
турган. Шубҳасизки, бу - атаманинг ўн саккизинчи асрдаги тор маъноси 
саналади ва ушбу маънодаги цивилизация кенгайиб бормоқда, бу эса 
примитив жамоаларнинг йўқликка юз тутаётганини ўз кўзлари билан кузатиб 
турган антрополог ва бошқа беэътибор бўлмаган одамларнинг қўрқувига сабаб 
бўлаяпти. Ушбу таърифдаги цивилизация тушунчаси бутун инсоният тарихи 
давомида кенгайиб бормоқда. Маданиятлиликнинг ўсиши эса турфа 
цивилизацияларнинг бир пайтда мавжуд бўлиши билан мос тушади. 
Учинчидан, “умумбашарий цивилизация” дейилганда ғарбликлар ва 
баъзи бошқа юртдагиларга хос бўлган тушунчалар, қадриятлар, таълимотлар 
тушунилади. Буни “Давос маданияти” деб номлаш мумкин. Ҳар йили ўнлаб 
мамлакатлардан йиғилган бизнесменлар, банкирлар, ҳукумат вакиллари, 
зиёлилар ва журналистлар Швейцариянинг Давос шаҳрида Жаҳон Иқтисодий 
Форумини ўтқазишади. Иштирокчиларнинг деярли барчаси аниқ фанлар, 
ижтимоий фанлар, бизнес ёки ҳуқуқ йўналиши бўйича олий маълумотга эга 
бўлиб, нафақат сўзлар, балки рақамлар билан ҳам иш олиб боришади. Инглиз 
тилида эркин мулоқот қила олишади, ўз юртидан ташқарига тез – тез саёҳатга 
чиқишни тақозо этадиган ва халқаро миқёсда иш олиб борадиган ҳукумат, 
корпорация ёки илмий институтларда фаолият олиб борадилар. Давос 
одамлари ғарбликларга хос бўлган индивидуализм, бозор иқтисоди, сиёсий 
демократия каби тамойилларга эътиқод қўйган. Давос одамлари деярли барча 
халқаро ташкилотларни, дунёнинг аксарият ҳукуматларини ва жаҳон 
иқтисодий ва ҳарбий соҳасининг асосий қисмини назорат қиладилар. Шунинг 
учун ҳам Давос маданияти ўта муҳим саналади. Дунёда қанча одам Давос 
маданиятининг вакили саналади? Ғарбий давлатлардан ташқари тахминан 50 
млн ёки дунё аҳолисининг 1 фоизи, ҳаттоки мана шу бир фоизнинг ўндан бири 
ҳам бўлиши мумкин. Шундай экан биз уни умумбашарий маданият деб 
аташдан йироқмиз ва Давос маданияти вакиллари бўлмиш ҳукумат 
бошлиқлари аслида ўзларининг жамиятидаги назорат тизгинини қўлга олган 
эмаслар. Хедли Булл таъкидлаганидек, “Умумбашарий интеллектуал 
маданият мавжуд. Фақат у элита миқёсида: аксарият жамиятларда унинг 
илдизи бақувват эмас... [ва] шу қадар катта шубҳа уйғотадики, ҳатто 
дипломатик йўл билан ҳам умумий интеллектуал маданиятларга хос бўлмаган 
умумбашарий ахлоқ тамойилларинигина қамраб олади.” 


Тўртинчидан, шундай фикр илгари сурилмоқдаки, истеъмолнинг ва 
оммавий маданиятнинг ғарбга хос жиҳатлари тарқалар экан, бутун дунёда 
умумий маданият яратилишига замин ҳозирланмоқда. Мазкур фикр на пухта 
ўйланган ва на ҳақиқатга яқин туради. Маданий янгиликлар бир жамоадан 
иккинчи жамоага ўтиши тарихий жараёндир. Бир жамоада пайдо бўлган 
инновация, бошқа жамоалар томонидан мунтазам равишда ўзлаштириб 
борилган. Бироқ бундай технологиялар ё муҳим маданий таъсирга эга 
бўлмаган бўлади, ёки мавжуд маданиятга таъсир ўтказолмайдиган бўлади. 
Бундай янгиликлар маълум бир цивилизациядан ёки ғайриоддий бўлганлиги 
сабабли, ёки мажбур бўлганликлари учун ўзлаштирилади. Ўн тўққизинчи 
асрда шундай маданий “импорт”лар Хитой ва Ҳиндистонда анчайин 
оммалашиб кетди. Чунки улар ғарбнинг қудратини акс эттирарди. Ҳозирги 
кундаги оммавий маданият ҳамда ғарбга хос истеъмол товарларнинг кенг 
тарқалиши шуни исботламоқдаки, дунёда ғарб маданияти номи остида ғарб 
цивилизацияси ҳукм юритмоқда. Ғарб цивилизациясининг моҳияти Magna 
MacDonald’s эмас, Magna Carta ҳисобланади. Ғарблик бўлмаган киши 
MacDonald’sда овқатланиши мумкин, лекин бу ҳаракати билан у ғарб 
маданияти вакили бўлиб қолмайди.
Бу эса ғарбга бўлган муносабатни тўлиқ белгилаб беролмайди. Масалан, 
Яқин Шарқнинг қаеридадир жинси шимларни кийган, Кока Кола ичадиган, 
реп қўшиқлар эшитадиган беш-олтита ёшлар, Макка томон юзланиб ибодат 
қилиш асносида, бомба ясашни ўрганиб Америка самолётини портлатишни 
режалаштириши мумкин. 1970 – 80 йиллар оралиғида америкаликлар 
миллионлаб япон автомобилларини, телевизорларини, камераларини ва 
электроник жиҳозларини “японлашмаган” ҳолда сотиб олдилар ва айни пайтда 
Японияга бўлган салбий қараш кучайиб борди. Фақатина гўл такаббурликкина 
ғарбликларни бошқалар уларнинг маҳсулотларини истеъмол қилса 
"ғарблашишига" 
ишонтириши 
мумкин. 
Ғарбликларнинг 
ўзлари 
маданиятларини газланган сувлар, таги осилган иштонлар ва ёғли овқатлар 
билан боғлаётган паллада, Ғарб ҳақида дунёга нима айтиш мумкин? 


Универсал оммавий маданиятнинг янада мукаммалроқ шакли умумий 
истеъмол товарлари эмас, балки ОАВга, аниқроғи Кока Коладан кўра 
Голливудга кўпроқ диққатини қаратади. Американинг халқаро кино, 
телевидение ва видео саноати ҳатто унинг авиасаноатидан-да қудратлироқ 
саналади. 1995 йилда энг кўп ташриф буюрилган 100 та филмдан 88 таси АҚШ 
ҳиссасига тўғри келди. Дунё миқёсидаги ахборот тўплаш ва тарқатиш 
борасида АҚШнинг иккита ва Европанинг иккита ташкилоти устунлик қилган 
эди. Бу вазият иккита ҳодисани акс эттиради. Биринчиси: инсоният 
қизиқишларининг севги, жинсий майллик, бузғунчилик, махфийлик, 
қаҳрамонлик ва бойлик борасидаги умумийлиги, шунингдек асосан Америкага 
тегишли бўлган фойда олишга йўналтирилган компанияларнинг мазкур 
қизиқишлардан ўз манфаати йўлида фойдаланишидир. Айни дамда 
коммуникацион 
технологиялар 
қамровининг 
ошиши 
эътиқод 
ва 
муносабатларнинг ўзгаришига олиб келиши тўғрисида бизда жуда кам 
маълумот (йўқ десак ҳам бўлаверади) мавжуд. Майкл Влахоснинг 
таъкидлашича, “Умумий кўнгилочар ҳодисалар маданиятни ўзгариши дегани 
эмас.” Иккинчидан: одамлар коммуникацияга ўзларини эски қарашларидан 
келиб чиқиб баҳо берадилар. Кишор Мабубанининг фикрича, “Дунёнинг 
турли нуқталарига бир пайтда узатилган тасвирлар қарама-қарши 
тушунчаларни уйғотиши мумкин. Қитъалараро ракета Бағдодни бомбардимон 
қилганда, ғарбликлар хонадонида қарсак билан кутиб олинса, ғарб 
ташқарисидаги аксарият мамалакатлар аҳолиси эса “оқ танли” бўлмаган 


ироқлик ва сомалиликлардан қай даражада тезкор ўч олинишини-ю, “оқ 
танли” бўлган сербларга ҳеч нарса қилинмаганлигига гувоҳ бўлади.” 
Глобал коммуникация ғарб қудратининг асосий белгиларидан биридир. 
Ғарбнинг гегемонияси эса кўплаб ғарблик бўлмаган жамиятлардаги 
сиёсатчиларнинг ғарбнинг маданий босимини инкор этишга, ҳамда ўз маданий 
ўзликларини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга чақириш каби популистик 
қарашлари 
пайдо 
бўлишига 
туртки 
беради. 
Ғарбнинг 
глобал 
коммуникациядаги ролини мустаҳкамланиши эса, ғарблик бўлмаганларнинг 
ғарбга бўлган нафрат ва душманлигининг асосини ташкил этади. Бундан 
ташқари 1990 йилларнинг бошидаги ғарбдан ташқарида бўлган 
жамиятлардаги модернизация ва ривожланиш бошқа аудиторияга 
мўлжалланган маҳаллий ОАВларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Масалан, 
1994 йилда CNN International компанияси 55 миллион, бошқача қилиб 
айтганда, дунё аҳолисининг 1%ини ташкил этган аудиторияга эга эди (Давос 
маданиятига тегишли бўлган одамларнинг сони билан бир хил рақамда) ва 
компания президенти, уларнинг инглиз тилида эфирга узатиладиган 
кўрсатувлари вақт ўтиши билан, жаҳон бозорининг 2-4%ини қамраб олиши 
мумкин эди. Шу тариқа, маҳаллий (яъни маданий) тармоқлар пайдо бўлди, 
улар ўз кўрсатув ва эшиттиришларини испан тилида, араб тилида, япон 
тилида, француз (Ғарбий Африка учун) ва бошқа тилларда олиб борганлар. 
Учта олимнинг хулосасига кўра “Халқаро янгиликлар таҳририяти ҳамон 
Бобил минораси қурилаётганда бўлгани каби, тўс-тўполон билан 
тўқнашмоқда.” Роналд Дор дипломатлар ва зиёли одамлар орасида глобал 
интеллектуал маданиятнинг Довос турининг ёрқин вакилидир. Шундай 
бўлсада, ҳатто у ҳам тез ўсаётган коммуникациянинг таъсири ҳақида етарлича 
мураккаб хулосага келди: “ахборот зичлигини ортар экан, бошқа тенг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет