Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет178/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 


287
МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР 
 
Ёқилғи - бензин, солярка, суюлтирилган газ, сиқилган табиий газ. 
Ёғлаш материаллари - афтол, солидол, литол ва бошқалар. 
Эҳтиёт қисмлар ва агрегатлардвигатель, аккумулятор, автошина, 
рессорлар, поршин, гильза ва бошқалар. 
Хўжалик инвентарлари – турли ўлчамли калитлар, домкратлар, махсус 
кийим-кечаклар, халатлар, пайафзал ва бошқалар. 
Бошқа материаллар темир-терсаклар, симлар, бўёқлар, дока, бўз ва 
бошқа хилма-хил материаллар.
Омбор хўжалиги - эҳтиёт қисмлар ва агрегатлар, хўжалик инвентарлари 
ҳамда бошқа материалларнинг сақлаш жойлари.
Устахона (цех)лар – бу АТВларни таъмирлаш, уларга турли 
агрегатларни ясаш ва ўрнатишга ихтисослашган ёрдамчи бўлимлар. 
Гараж – бу АТВларнинг туриши ва сақланиши учун мўлжалланган жой 
ёки қурилмалар.
АЁҚШ - автотранспорт корхонаси территориясида алоҳида ажратилган 
ер майдонида жойлашган ҳамда махсус қурилмалар (ер ости ва ер устидаги 
цистерналар, ёқилғи қуювчи автоматлар ва бошқалар) билан жиҳозланган
ёрдамчи хўжалик.
Ёқилғи тарқатиш қайдномаси - ҳайдовчиларга ёқилғини АТВлар 
ёрдамида иш бажариш (хизмат кўрсатиш) мақсадида йўл варақаларида 
диспетчер томонидан кўрсатилган миқдорда беришни расмийлаштирувчи 
ҳужжат. 
Лимит-забор варағи - аТВлар ёрдамида иш бажариш (хизмат кўрсатиш) 
мақсадида йўл варақаларида диспетчер томонидан кўрсатилган миқдорда 
ёқилғининг ҳисобот даврининг маълум кунлари мабойнида берилишини
расмийлаштирувчи ҳужжат. 
Ўрнатиш далолатномаси - эҳтиёт қисмларнинг АТВларга қўйилишида 
тузиладиган ҳужжат.
Аккумулятор иш фаолияти ҳисоби карточкаси - АТВларга 
ўрнатилган янги аккумуляторлар иш фаолиятини назорат қилиш мақсадида 
юритиладиган реестр бўлиб, унда янги аккумуляторнинг маркаси, модели, 
кафолатли хизмат муддати меъёри, ўрнатилган АТВнинг давлат белгиси 
рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми-шарифи, уларни ўрнатиш санаси, 
шунингдек, ҳисобот даврлари бўйича аккумуляторлар томонидан бажарилган 
иш (ташилган юк ҳажми, ишлаган ойлар сони, босиб ўтилган йўл), уларни 
ҳисобдан чиқариш санаси ва сабаблари акс эттирилади. 
Автошиналар иш фаолияти карточкаси - АТВларга ўрнатилган янги 
автошиналар иш фаолиятини назорат қилиш мақсадида юритиладиган реестр 
бўлиб, унда янги автошинанинг маркаси, модели, кафолатли хизмат муддати 
меъёри, ўрнатилган АТВнинг давлат белгиси рақами, ҳайдовчининг 
фамилияси, исми-шарифи, уларни ўрнатиш санаси, шунингдек, ҳисобот 
даврлари бўйича автошина томонидан бажарилган иш (босиб ўтилган йўл),
уларни ҳисобдан чиқариш санаси ва сабаблари акс эттирилади. 


288


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет