Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет2/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

«Автотранспорт 
корхоналарида 
бухгалтерия 
ҳисобининг хусусиятлари» номли учинчи бўлими транспорт соҳага кирувчи 
хўжалик юритувчи субъектларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш 
хусусиятларига бағишланган. Унда, чунончи, автотранспорт воситалари, 
уларнинг иш фаолияти, амортизацияси, ёқилғи, ёғлаш материаллари, эҳтиёт 
қисмлар 
ҳисобини 
юритиш 
тартиби, 
шунингдек, 
автотранспорт 
хизматларидан олинадиган даромадларни тан олиш ва бажарилган ишлар 
таннархини калькуляция қилиш усуллари, солиқлар ва тўловлар, якуний 
молиявий натижаларнинг шакллантирилиши ҳамда уларни ҳисоб ва 
ҳисоботда акс эттиришдаги хусусиятлар очиб берилган. 
Дарсликнинг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 
бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари» номли тўртинчи бўлими улгуржи 
ва чакана савдо, шунингдек умумий овқатланиш корхоналарида товарлар
уларнинг кирими ва сотилиши, савдо устамалари, олинган даромадлар
харажатлар, 
солиқ 
тўловлари, 
якуний 
молиявий 
натижаларнинг 
шакллантирилиши ҳамда уларни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттиришдаги 
хусусиятларга бағишланган. 
Дарсликнинг ҳар бир боби охирида ёритилган мавзуга доир таянч атама 
ва иборалар, ўз ўзини назорат қилиш мақсадида тестлар, ситуацион 
масалалар берилган, шунингдек мавзуларни чуқур ўзлаштиришга 
кўмаклашадиган меъёрий ҳужжатлар, даврий адабиётлар ва бошқа манбалар 
рўйхати келтирилган. 
Дарсликнинг 1, 3, 4-бўлимлари иқтисод фанлари доктори, профессор 
К.Б.Уразов томонидан ёзилган, унинг 2-бўлими эса муаллифлар томонидан 
ҳамкорликда тайёрланган.
Дарсликдан жой олган айрим мавзулар республикамизда бухгалтерия 
ҳисоби бўйича чоп этилган бошқа дарслик ва ўқув қўлланмаларида етарлича 
ўз аксини топмаган. Шу боис, муаллифлар тақризчиларга, дарсликни чоп 
этилишида кўмаклашган барча ҳамкасабаларга, шунингдек уни янада 
бойитиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берувчиларга ўз 
миннатдорчилигини билдириб қоладилар. 


6


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет