Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет188/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

20.3-жадвал 
Аккумулятор қийматини ҳисобот йили ойлари бўйича бажарилган 
иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритиш
ҳисоб-китоби 
Ойлар 
Босиб 
ўтилган 
йўл
Км 
Ҳисобдан 
чиқариш 
меъёри
сўм 
Ҳисобдан 
чиқариш 
суммаси
сўм 
Бухгалтерия ёзуви 
Дебет 
Кредит 
Сентябр 
4000 
1,5 
6000 
2010 
3190 
Октябр 
7500 
1,5 
11250 
2010 
3190 
Ноябр 
8000 
1,5 
12000 
2010 
3190 
Декабр 
6000 
1,5 
9000 
2010 
3190 
Жами ҳисобот 
йилида 
 
 
38250 
 
 
Фойдали хизмат муддати белгиланмаган бошқа эҳтиёт қисмлар 
АТВларга ўрнатилган куни тегишли далолатномалар (масалан, капитал ёки 
жорий таъмирлаш далолатномаси, ўрнатиш далолатномаси) асосида дастлаб 
ёрдамчи ёки умумишлаб чиқариш харажатлари таркибига, кейин эса 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилади. 
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операциялар мос равишда қуйидагича акс акс 
эттирилади: 

эҳтиёт қисмлар қийматини ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари 
таркибига киритилишига: 
Дебет 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари 
Кредит 1040 «Эҳтиёт қисмлар». 

ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатларини бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилишига: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари». 
 


302
20.4. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага мажбурий 
ажратмалар бўйича харажатларнинг ҳисоби 
Автотранспорт корхоналарида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
таннархига юк ташиш ёки йўловчи ташишга ихтисослашган АТВлар 
ҳайдовчиларига, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва умумиишлаб чиқаришга 
бевосита алоқадор ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаси, шунингдек 
мос равишда ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасига нисбатан белгиланган 
ставкаларда ижтимоий суғуртага қилинган ажратмалар киритилади.
Автотранспорт корхоналарида ходимларга меҳнат ҳақи ишбай ва 
вақтбай шаклларда, тарифли ҳамда тарифсиз тизимларда ҳисобланади. 
Ҳисобланган меҳнат ҳақи асосий ҳамда қўшимча меҳнат ҳақларидан ташкил 
топади.
Асосий меҳнат ҳақига АТВлар ҳайдовчиларига, шунингдек ёрдамчи 
ишлаб чиқариш ва умумиишлаб чиқаришга бевосита алоқадор ходимларга 
ҳақиқатда бажарган иши (кўрсатган хизмати) ёки ишлаган вақти учун 
ҳисобланган меҳнат ҳақи киради. Ушбу ходимларга турли хизматлари, 
унвонлари ва тоифалари учун қўшимча ҳақлар, берилган топшириқни 
бажарганлиги ёки ошириб бажарганлиги, материалларни тежаб-тергаб 
сарфланишига эришганлиги учун ҳисобланган мукофатлар, моддий 
ёрдамлар, компенсациялар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги учун 
берилган нафақалар, меҳнат таътили ҳақи ҳамда шу каби бошқа тўловлар 
қўшимча меҳнат ҳақини ташкил этади. 
Ишбай шаклда ишловчи ходимларга асосий иш ҳақини ҳисоблашга асос 
бўлиб улар бажарган иш (кўрсатган хизмат) ҳажми, шунингдек бир бирлик 
иш ёки хизмат учун белгиланган тариф (расценка) ҳисобланади. Чунончи, юк 
ёки йўловчи ташишга ихтисослашган АТВ ҳайдовчилари учун бажарган иш 
ҳажми ташилган юк миқдори ёки ташилган йўловчилар сони, юк (йўловчи) 
айланмаси, босиб ўтилган масофа, нарядда бўлган вақт миқдори каби 
кўрсаткичлар билан ифодаланади. Ушбу кўрсаткичлардан бири бўйича 
ифодаланган иш ҳажми миқдорини бир бирлик иш ҳажми учун белгиланган 
тариф (расценка)га кўпайтириш йўли билан ҳайдовчиларнинг асосий меҳнат 
ҳақи топилади. Бунда бажарилган иш ҳажмини тасдиқловчи асосий 
ҳужжатлар бўлиб йўл варақалари, товар-транспорт наклоднойлари 
ҳисобланади.
Вақтбай шаклда ишловчи ходимларга асосий иш ҳақини ҳисоблашга 
асос бўлиб уларга автотранспорт корхонасининг тасдиқланган штат жадвали 
бўйича белгиланган маош миқдори, шунингдек ходимларнинг ҳақиқатда 
ишлаган вақти ҳисобланади. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти 
миқдорини (кунлар ёки соатларда) тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб «Ишга 
келиш ҳисоби табели» ҳисобланади. Белгиланган маошни ҳисобот давридаги 
иш кунлари (соатлари) сонига бўлиш ҳамда топилган суммани ходимларнинг 
ҳақиқатда ишлаган кунлари (соатлари) миқдорига кўпайтириш йўли билан 
уларнинг асосий меҳнат ҳақи топилади.


303
АТВ ҳайдовчилари, ёрдамчи ва умумишлаб чиқаришга бевосита 
алоқадор барча бошқа ходимларнинг тоифалари ва разрядлари учун 
тўланадиган қўшимчалар, шунингдек кечки (тунги) сменаларда, байрам 
ҳамда дам олиш кунларида ишлаганлик учун қўшимчалар, мукофатлар 
тузилган меҳнат шартномаларида белгиланган ёки транспорт корхонаси 
раҳбари буйруғи билан тасдиқланган меъёрлар асосида ҳисобланади. 
Меҳнатга яроқсиз кунлар учун нафақа, меҳнат таътили ҳақи каби 
қўшимчалар ходимларга умумбелгиланган тартибларда мос равишдаги 
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. 
Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар учун АТВ ҳайдовчиларига 
ҳисобланган асосий ва қўшимча меҳнат ҳақлари суммасига ҳисоб-тўлов 
қайдномалари ёки меҳнат ҳақи ҳисоби китоби асосида қуйидагича 
бухгалтерия ёзуви қилинади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар». 
АТВ ҳайдовчиларига ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасига нисбатан 
белгиланган ставкаларда ижтимоий суғуртага қилинган мажбурий ажратма 
суммасига қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ва умумишлаб чиқариш ходимларига 
ҳисобланган барча турдаги меҳнат ҳақи суммалари бухгалтерия ҳисобида 
мос равишда қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади: 
Дебет 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари 
Кредит 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар». 
Мос равишда ушбу ходимларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасига 
нисбатан белгиланган ставкаларда ижтимоий суғуртага қилинган мажбурий 
ажратма суммасига қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари 
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар». 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ва умумишлаб чиқариш харажатларига олиб 
борилган меҳнат ҳақи ҳамда ижтимоий суғуртага мажбурий тўловларнинг 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилишига қуйидаги 
ёзув қилинади: 
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари». 
Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархга киритиладиган 
меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг аналитик ҳисоби автотранспорт 
корхоналарининг алоҳида олинган жавобгарлик марказлари (гараж, устахона, 
АЁҚШ, ювиш комплекси ва бошқалар) бўйича 10 журнал-ордерда олиб 
борилади.


304


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет