Учинчи сифат
ТАҲАЖЖУДГА ТУРИШ
“
Улар кечалари Раббиларига ихлос билан, сажда ва қи-
ёмларда хокисорлик билан туриб, кўп намоз ўқийдиган
кишилардир” (Фурқон, 64).
Аллоҳнинг суюкли бандалари, кечани ибодат билан ўт-
казадилар. Одамлар ухлаб ётганида улар бедор бўладилар.
Одамларни ғафлат босганида улар огоҳ турадилар. Чунки
улар Аллоҳ таолони яхши кўриш даъволарида содиқ ва са-
мимийдирлар. Шу боис ҳам Унга муножот қилишда лаззат
топадилар.
Шоир айтганидек:
“Кўзингни
уйқуга кетишдан ман қил,
Кўз ёшинг ёноқдан оқсин шашқатор.
Вафот этиб ҳисоб беришингни бил,
Аллоҳ ғазабига қолмагин зинҳор.
Холиқни чин дилдан севганди бир эл,
Рози бўлиб, Ўзига этди хизматкор.
Тунлари уйқудан кечиб, хастадил
Сажда ва қиёмда турдилар такрор.
Очликдан озиб чўп бўлса-да бу эл
Ҳалолдан бошқасин емаслар зинҳор”.
Аллоҳ суйган бандалар
54
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: “Ким хуф-
тон намозидан сўнг икки ракаат ёки ундан кўпроқ намоз
ўқиса, кечани Аллоҳ учун сажда ва қиёмда бедор ўтказган
бўлади”
55
.
Аллоҳ таоло бир қанча оятларда мўмин бандаларини
кечалари намоз ўқиш сифати билан васф этган:
“
Достарыңызбен бөлісу: