Аллоҳ суйган бандалар


Улар тунлари жуда кам ухлар, Раббиларига ибодат



Pdf көрінісі
бет24/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Улар тунлари жуда кам ухлар, Раббиларига ибодат 
қилиб, намоз ўқир, саҳар пайтларида Аллоҳга истиғ-
фор айтар эдилар” (Зориёт, 17-18);

Уларнинг ёнбошлари ётоқларидан узоқ бўлади. Ке-
чалари таҳажжуд намозларида туриб, азобдан қўрқиб, 
савобни умид қилиб, Раббиларига дуо-илтижолар қи-
ладилар. Биз ато этган мол-мулкдан Аллоҳнинг йўлида 
сарф қиладиларҲеч бир жон Аллоҳ таоло мўминлар-
нинг солиҳ амалларига мукофот ўлароқ ҳозирлаб қўй-
ган, кўзларга қувонч бахш этиб, кўнгилларни яшната-
диган мукофотларни билмайди” (Сажда, 16-17).
Таҳажжудга туришнинг фазилати ҳақида 
келган ҳадислар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан қилинган 
ривоятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аб-
дуллоҳ, фалончига ўхшаб қолмагин тағин. Кечалари туриб на-
моз ўқир эди, ўқимай қўйди”, деганлар
56
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади: “Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида кеча-
си намоз ўқимай, то тонг отгунча ухлайдиган киши ҳақида 
55
«Тафсир ал-Қуртубий”, 13/72.
56
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/37), Муслим (Нававий шарҳи, 8/44) 
ривояти.


Учинчи сифат | Таҳажжудга туриш
55
гап борганида у зот: «У икки қулоғига (ёки бир қулоғига) шай-
тон сийиб кетган кишидир», дедилар
57
”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одам 
ухлаб ётган пайтида шайтон унинг боши орқасига учта ту-
гун тугиб қўяди. Ҳар бир тугунга: «Ҳали олдингда узун кеча 
бор, ухлайвер», деб уриб қўяди. Киши уйғониб Аллоҳни эсласа 
(зикр қилса), битта тугун ечилади. Таҳорат олса, яна бир ту-
гун ечилади. Намоз ўқиса, учинчиси ҳам (яъни барчаси) ечилади 
ва тетик, қалби тоза ҳолатда тонг оттиради. Йўқса, ланж, 
танбал ва дили хира ҳолатда тонг оттиради”
58
.
Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳудан ривоят қилин-
ган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айт-
ганлар: “Эй инсонлар, саломни ёйинглар, таом едиринглар ва 
тунда одамлар ухлаётган пайт намоз ўқинглар, жаннатга 
саломат кирасизлар”
59
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расу-
луллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Рамазон ойи-
дан кейин рўза тутиш энг фазилатли бўлган ой Аллоҳнинг 
муҳаррам ойидир. Фарз намозлардан кейин энг фазилатли 
намоз эса таҳажжуд намозидир”
60
.
Жобир разияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан: “Энг афзал намоз қайси?” деб 
сўрашганида, “Қиёмда кўп турилгани”, деб жавоб берган-
лар
61
.
Яна бир ҳадисда келишича, Жобир разияллоҳу анҳу: 
“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Кечада 
57
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/335), Муслим (Нававий шарҳи, 6/63) 
ривояти.
58
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/335, 3/224), Муслим (Нававий шарҳи, 
6/65) ривояти.
59
Термизий ривояти, 4/65.
60
Муслим (Нававий шарҳи, 8/54) ривояти.
61
Муслим (Нававий шарҳи, 6/35) ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
56
бир соат бор, мусулмон киши шу соатни Аллоҳга дуо-илти-
жо қилиб, дунё ва охират яхшилигини сўраган ҳолда топса, 
албатта, Аллоҳ унинг сўровини беради. Бу эса ҳар кечада-
дир», деганларини эшитдим”, деган
62
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятга 
кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деди-
лар: “Кечаси туриб намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет