Ривожлантириш



Pdf көрінісі
бет6/7
Дата18.04.2022
өлшемі376.37 Kb.
#456725
1   2   3   4   5   6   7
M Qozaqova


№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz 
маълумотларни тақдим қилиш механизмини такомиллаштириш, Портал 
оператори ва маълумотларни тақдим қилувчи масъуллар, Портал 
фойдаланувчилари билан ўзаро алоқаларни тартибга солиш каби чора-тадбирлар 
белгилаб берилган. Қарорга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва 
коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Очиқ маълумотлар портали 
фаолиятини шакллантириб бориш ва истиқболда ривожлантириш учун масъул 
давлат органи этиб белгиланди. Давлат органлари ўз вақтида Очиқ маълумотлар 
порталини керакли ахборотлар билан таъминлаш ва маълумотларни янгилаб 
бориш учун бевосита жавобгар этиб белгиланди. 
Умуман 
олганда, 
мамлакатимизда 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий қилишда ахборот технологияларини ривожлантириш, 
бу йўналишда лойиҳаларни амалга оширишнинг замонавий, инновацион 
усулларини излаб топиш, ахборотлаштириш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш, улардан фойдаланишни оммалаштириш давлат фаолиятининг муҳим 
йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. 
Хулоса ва таклифлар 
Мамлакатда ахборот-коммуникация хизматларини ривожлантириш 
борасида бир қанча ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётган бўлсада, баъзи ўз 
ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд: 
- давлат идораларида ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ 
этилишига масъул таркибий бўлинманинг ташкил этилмагани; 
- ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларининг самарали 
жорий қилиниши ва ривожланиши билан боғлиқ камчиликларнинг юзага 
келиши; 
- алоқа ва ахборотлаштириш, шунингдек ва компюьтерда дастурлаш 
хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улуши камайиб бориши ва хакозо. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизими 
самарадорлигини ошириш учун бизнингча, қуйидаги тадбирларни амалга 
ошириш мақсадга мувофиқдир: 
- мамлакатимизда “электрон ҳукумат” тизимини ташкил этиш ҳолати ҳали 
дастлабки босқичда турибди. Бу соҳани ривожлантириш бўйича ишларни 
жадаллик билан олиб бориш

давлат 
идораларининг 
таркибида 
ахборот-коммуникация 
технологияларини тадбиқ этишга масъул такибий бўлинмалар ҳозиргача ташкил 
этилмаган. Давлат идораларида уларни зудлик билан ташкил этиш ва самарали 
ишлашини йўлга қўйиш; 
- давлат ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини 
ташкил этиш бўйича мутахассислар етарли даражада эмас. Мазкур соҳада 
мутахассисларни тайёрлашга ва уларнинг билим савиясини оширишга жиддий 
эътибор қаратиш; 
- мамлакатимизда давлат идоралари маълумотларининг очиқлик 
даражасини ошириш лозим, бунинг учун очиқ маълумотлар порталини янада 
ривожлантириш талаб этилади. 
Хулоса қилиб айтганда, келтириб ўтилган вазифаларни амалга оширилиши 
мамлакатимизда ахборот-коммуникация хизматларини янада ривожлантиришга 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет