49
Викторинада 6-8 кишидан иборат 2 гуруҳ иштирок тади. Ҳакамлар
хайъати жавобларни баҳолаб берадилар. Жавоблар 2-5 балл билан
баҳоланади. Жавобларнинг тўлиқ, аниқлиги ҳисобга олинади. Ўйин саволлар,
саҳна кўринишидан иборот бўлиши мумкин. Саҳна кўриниши учун ҳар икки
гуруҳ олдиндан тайёрланиб келган бўлиши лозим. Унда тадбир мавзусига оид
кичик бир парча намойиш этилади. Саҳна кўриниши 10 дақиқадан ошмаслиги
мақсадга мувофиқ.
Ўйин бошланишидан олдин қуръа ташланади. Кейинги саволлар
ўйналганда жавобни биринчи бўлиб топган гуруҳ ўз эмблемасини кўтаради.
Жавобни топиш учун 2 дақиқа вақт берилади.
Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази
Ахборот-библиография бўлими
“Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида” мавзусидаги викторина
Сценарийси
Ўтказиш жойи :_________________________________________________
Вақти:__________________________________________________________
Давомийлик вақти : _____________________________________________
Ҳамкор ташкилотлар:___________________________________________
Иштирокчилар:_________________________________________________
Ёлғиз яшаш жуда оғир,
Меҳрибонинг бўлмаса
Яша дейди сенга ҳуқуқ
Ота –онанг бағрида.
Олиб борувчи: Ассалому алайкум ушбу тадбиримизга ташриф буюрган
ҳурматли меҳмонлар ва илмга чанқоқ ўқувчилар! Бугунги “Бола ҳуқуқлари
давлат ҳимоясида” мавзусидаги викторинамизга хуш келибсизлар.
Ҳар қандай жамият ўз фарзандларини маъсулиятни ҳис
этадиган,
муносиб фуқаролар бўлиб етишишларини ва уларнинг давлат тараққиётига,
гуллаб яшнашига ўз улушларини қўшишларига умид боғлайди. Ёшларнинг
онги ва тафаккурини шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда
ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш, юртга муҳаббат, ватанга садоқат
туйғуларини тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Афсуски, дунёнинг кўпгина мамлакатларида болалар ўз ҳуқуқларидан
маҳрум
этилганлар,
яъни
уларнинг
соғ-саломат
яшаб
тўлақонли
ривожланишлари ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари учун ҳеч қандай
имкониятлар яратилмаган.
Бутун дунё болалари индивидуал ва
глобал ривожланиш деганда
ҳуқуқнинг ўзи нима, уларнинг қандай ҳуқуқлари бор, ҳуқуқлари поймол
50
қилинаётганларга ҳайрихоҳ бўлиш лозимлиги ҳамда ўзининг ва бошқаларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга куч топа олиши лозимлигини тушунишлари
керак.
Шунинг учун ёшларимиздан юксак аҳлоқий ва ҳуқуқий маданиятли
бўлиш талаб этилади. Ҳуқуқий тарбиянинг яна бир муҳим шарти шундаки, бу
бошқаларга ўрнак бўлишдир. Сизнингча нима учун кишига ҳуқуқий билимлар
зарур? Ҳуқуқий саводхонлик нимага олиб келади?
Қонун кишининг яхши маслаҳатгўйи ва ёрдамчисига
айланиши учун
нималар қилиш керак? Шу ва бошқа саволларга бугунги викторинамиз орқали
жавоб топишингиз мумкин. Шунингдек ҳуқуқий билимингизни оширибгина
қолмай, ҳуқуқий тушунчаларга ҳам эга бўласиз.
Достарыңызбен бөлісу: