Сценарийлар тўплами 2 Кириш


Жавоб: Жаҳонгир Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо



Pdf көрінісі
бет36/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Жавоб: Жаҳонгир Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо,
Мироншоҳ МирзоУмаршайх Мирзо 

6-савол: Маълумки Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар 
даври музейи ташкил этилди. Бу музей қачон барпо этилган? 
Жавоб: 1996 йил. 

7-савол: Амир Темур Самарқанднинг ғарбида суюкли хотини Туман оға
(Хайруннисо) га атаб 1378 йили ушбу боғни қурдирган бўлиб, ёзма 
манъбаларда “Боғи жаннат” номи билан ҳам аталган. Тарихчи Шарафуддин
Али Яздийнинг ёзиши-ча, унинг ўртасидаги атрофи хандақ билан музофаза 
этилган сунъий тепалик устида Табриз оқ мармаридаги қурилган ҳашаматли 
сарой бўлган. Саройга бир неча кўтарма кўприклар орқали кирилган 
саройнинг бир тарафида ҳайвонот боғчаси ҳам бўлган. Юқорида таърифи 
берилган боғнинг номи нима? 
Жавоб: Боғи Беҳишт. 
 
8-савол: “Амир Темур” ордени 1996 йил 26 апрелда таъсис этилган 
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан биридир. Орден тилла
қопланган 925 даражали кумуш қотишмадан тайёрланиб, саккиз қиррали 
бўртма юлдуз кўринишида бўлиб, Амир Темурнинг улуғвор қиёфаси кумуш 
рангда тасвирланган. Савол: Ушбу орденнинг муаллифи ким? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининиг
Президенти Ислом Каримов. 
 
9-савол: “Соҳибқирон” сўзининг маъноси нима? 
Жавоб: Соҳибқирон сўзи арабча саодатли, зафарли ғолиб деган маънони 
англатади. 
 
10-савол: Адолатсиз, қонунсиз, урфу-одат қонунларсиз давлатни тасаввур 
қила олмайдиган Темур ҳақиқатдан ҳам уч минг йиллик ўзбек давлатчилиги 
тарихининг энг муҳим босқичига раҳбарлик қилди. Жамият ва давлат 


48 
бошқаруви учун бизга қимматли сиёсатнома ва қонуннома асарини қолдирди. 
Бу қайси асар? 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет