Сценарийлар тўплами 2 Кириш



Pdf көрінісі
бет47/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Ғиёсиддин Кичкина (кулиб): Жуда яхши, ўғлим, менга ҳам ҳаддан зиёд 
маъқул. Мавлоно Лутфий ниҳоят ҳассос, нозик тафаккурли, ҳар нечук мадҳга 
ярашуқ бир шоирдурлар. 
Кекса барлос: Ё раббим! (ёқасини ушлаб). Кўнгулларимизни нурга 
тўлдирган бу жужуқдан қандай бургут етишур? Парвардигорим ҳамиша 
паноҳ бўлғай сенга, омин! (Фотиҳа тортади) 
Шоир Мирсаид: (Алишернинг елкасига меҳр билан қоқиб) 
Баракалло, офарин жиян, пешонангда ҳамиша қуёш балқисин. 
(Меҳмонларга мурожаат ила боқиб) Форсий шеърлардан ҳам кўпини 
билади, тангрига минг қатла шукурки, ақл ҳам, ҳофиза ҳам жойида. Шеърият 
ва илм бобида камол касб этур, деган умидимиз бор.Туркийда бисёр 
маънилари бор. Мен соф туркийда ёзурмен. Аксарият шоирлар 
ғазалларини форсийда ёзурлар. Форсий бой, гўзал тил, лекин ўз туркий 
тилимизда ҳам халқ юрагини топиб, нафис шеърият яратмоқ мумкин. Мавлоно 
Лутфийнинг туркий шеърлари кўпдирки, бу шеърлар дилларга қуёш каби нур 
сочар. 
1-бошловчи: «Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, 
мутафаккир десак мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларнинг 
султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини 
Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам 
топилади», - деган эди Юртбошимиз шоир ҳақида. Дарҳақиқат, буюк шоир 
ижодида адолат, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, саховат, ишқ-муҳаббат, 
ҳалоллик, ростгуйлик, маърифатпарварлик каби энг гўзал инсоний фазилатлар 
тараннум этилади. 
 
2-бошловчи: Барчамизга ёд бўлиб кетган: 
«Одамий эрсанг, демагил одами 
Ониким йўқ ҳалқ ғамидин ғами»,
- деган ҳикматли сўзлари нафақат гўзал ташбеҳ, аксинча улуғ шоирнинг 
иймон-эътиқоди, фаолият меъзони, ҳаёт фалсафасидир. Ўзингиз бир ўйлаб 
кўринг, умр бўйи етим-есир, бева-бечора, ногирон ва мухтожларга мурувват 
кўрсатиб келган, эл-юрт учун ўз ҳисобидан мактаб-мадрасалар, шифохона ва 
ҳаммомлар, йўл ва кўприклар қурдирган, боғ-роғлар бунёд этган, илм-фан ва 
маданият аҳлининг чинакам ҳомийси бўлган бу беназир зотнинг мана шундай 
савобли ишлари ҳар биримиз учун ибрат ва сабоқ эмасми?! (Навбат яна 
ўқувчиларга берилади.Саҳнага ўқувчилар чиқиб Навоий шеърияти ҳақида 
гапирадилар). 


59 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет