Фарзандларимиз зўравонликка лойиқми?
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА
ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК
РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ
Бола билан буллинг ҳақида гаплашинг.
Ота-оналарга маслаҳат
Ташкент 2020
Аввало фарзандингизни реал ёки виртуал хаётдаги зўравонлик/буллинг ҳақида хабардор қилинг.
Болалар зўравонликнинг нима эканлигини билганларидан сўнг, улар ўзларига ёки бошқа бировга нисбатан бундай ҳолат содир бўлиши биланоқ, ушбу ҳолатни осонроқ аниқлашга қодир бўлади.
Фарзандингиз билан очиқ суҳбатлашинг. Унга зўравонликнинг ҳақида қанчалик кўп гапирсангиз, у буни кўрганида ёки бошдан кечирганида сизга айтиб бериши осонроқ бўлади.
Ҳар куни фарзандларингиз билан мулоқотда бўлинг ва улардан нафақат дарслари ва машғулотлари, балки ҳис-туйғулари ҳақида сўранг, мактабдаги вақтлари ва уларнинг интернетдаги фаолияти тўғрисида ҳам сўранг.
Фарзандингизга буллингга қарши курашда ўрнак бўлишга ёрдам беринг. Зўравонликнинг учта иштирокчиси мавжуд: жабрланувчи, тартиббузар ва гувоҳ. Болалар зўравонликни қурбони бўлишмаса ҳам, улар ўз тенгдошларига нисбатан беозор, ҳурматли ва меҳрибон бўлиш орқали зўравонликни ҳолатининг олдини олишлари мумкин.
Агар улар зўравонликнинг гувоҳи бўлса, жабрланувчини қўллаб-қувватлашлари, унга ёрдам беришлари ёки зўравонликни амалга оширувчиларини сўроққа тутишлари мумкин.
Фарзандингизга ўзига ишончни оширишда ёрдам беринг.
Фарзандингизни дарсларга қатнашишга ёки ўз жамоангизда яхши кўрган тадбирларига қўшилишга унданг.
Бу болада ўзига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ва умумий қизиқишларга эга дўстлар орттиришга ёрдам беради.
Достарыңызбен бөлісу: |