Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш
Сиз ва ўзгаларнинг мақсадлари, бошланғич маблағи, имкониятлари ва шахсий хусусиятлари турлича. Кўпинча ўзгалар билан солиштириш ўзингизга ачинишга олиб келади.
Таққослашингиз мумкин бўлган ягона инсон бу – ўтмишдаги ўзингиз. Ўз муваффақият ва мағлубиятларингизга қараб йўналиш белгиланг. Хатоларни топинг ва улар устида ишланг.
Фақат ўзгаларга ишониш
Агар сиз учун бошқалар бажаришини кутиб ўтирсангиз, бунинг якуни ёқимли бўлмаслиги тайин. Сизга ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлган кишиларнинг борлиги яхши. Бироқ баъзида ҳодисалар сизнинг фойдангизга бўлмаслиги мумкин.
Қийинчиликларни бир ўзингиз енгиб ўтишингизга тўғри келадиган вазиятларга тайёр туринг.
Достарыңызбен бөлісу: |