Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


ИБТИДОИЙ ЖАМОА ТУЗУМИНИНГ ЕМИРИЛИШ ПАЙТИДА ҚУЛЧИЛИК



бет2/16
Дата16.06.2016
өлшемі3.35 Mb.
#140835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16

ИБТИДОИЙ ЖАМОА ТУЗУМИНИНГ ЕМИРИЛИШ ПАЙТИДА ҚУЛЧИЛИК

Бунёдга келди, лекин у дархол ишлаб чикаришнинг асосий усулига айланмади. Дастлабки вақтларда қабилачилик мунособатларида ҳали халқ ҳокимлиги анъанаси сақланиб қолиб, қабила аристократияси ҳокимиятининг чекланиб турди. Лекин энди : қабилалар ўртасидаги тўқнашувлар жиддий ҳарбий ҳаракатлар тавсифини ола бошлаб, уларнинг асосий сабаби бойлик орттиришдан иборат бўлиб қолди. Ҳарбий дохий раҳбарлигида махсус қуролли кучлар пайдо бўлди : бу ҳарбий дохий диний ва дунёвий бошлиқ, устоз ва мураббий ҳам эди, кўпинча, қабиланинг йўлбошчиси, унинг топшириқларию буйруқлари жамоа аъзолари учун қонун хисобланган. Бу хол эса қабиланинг оддий аъзоларини ташкил қилишнинг махсус шақлларини келтириб чиқарди. Махсус қуролли гуруҳдан бошқаришнинг халқ кенгаши вужудга келиб, бу кенгаш қуролланган халқдан ташкил топарди. Халқ кенгашининг вазифаси жамоанинг барча аъзоларини ҳимоя қилишдан иборат эди. Овул истехкомлари пайдо бўлди ва қабиланинг бошқа қабилалар ҳужумларидан ҳарбий мудофаа қилиш маданияти ривожланди. қишлоқ ва шаҳарлар турли хилдаги хандақлар, кўтармалар, девор-говлар, кейинчалик эса, ҳарбий миноралар ва хоказолар билан ўралган мустақил қалъаларга айлана бошлайди.



Ижтимоий ходиса бўлган уруш жангчини машқ қилдиришнинг янги шақли ва услубларининг юзага келишига, янги жанговар ўйинлар ва жисмоний машқларнинг ривожланишига имкон берар эди. Жисмоний тарбия ижтимоий ҳаётда янги функциялар касб этди. Ундан патриархат аристократия қўшинларга ҳарбий ҳужумлар қилиш учун махсус ҳарбий қуролли гуруҳ аъзоларини тайёрлаш мақсадида фойдаланди. Халқ ҳам жисмоний тарбиянинг ранг баранг хилларидан фойдаланиб ўзини чиниқтирар ва душман босқичларига қарши мардонавор қаршилик кўрсатар эди. Жисмоний тарбия меҳнат ихтиёжи туфайли унинг фарзанди бўлиб пайдо бўлган. Жисмоний тарбия дастлаб меҳнат жараёнида тақлид қиладиган ва унга тайёрлайдиган машқ ҳамда ўйинлардан иборат бўлган. Жамиятда уруғчилик жамоаларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш жараёнида ўйновчиларнинг ўйинлари ва ҳаракатлари аста секин абстрактлаша борган. Ўйин учун сунъий буюмлар (жихоз ва анжомлар): коптоклар шарлар, чавговлар, ракеткалар, бакайлар, қозиқчалар ва хоказолар пайдо бўлган. Б у нарса кишилар ижтимоий фойдали фаолиятининг нисбатан мустақил соҳаси бўлган жисмоний тарбия унсурлари таркиб топиши босқичининг бошлаганлигидан далолат беради. Жисмоний машқлар, рақслар, жамоа мусобақа ўйинлари ва яккама-якка курашлар, диний маросим байрамларидаги урф-одатларнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Илк ибтидоий тузумда жисмоний тарбия тараққиётида икки марта кескин узгариш бўлиб ўтди. Биринчи ўзгариш йирик ҳайвонларни овлаш ҳаётининг отнинг меҳнат жараёнида ажралишга олиб келди, аста-секин ҳаракат тизими такомиллашиб борди ва уни ҳаётнинг бошқа соҳаларига кўчирди. Пайдо бўлган янги фаолият (жисмоний тарбия) доирасида бевосита фойдали тана машқлари дифференцияси бошланди, ракс ҳаракатлари ва ўйин элементлари. Иккинчи кескин узгариш-илк ибтидоий жамоа тузумига ажралиш-тайёргарлик ва танлашнинг жамият томонидан белгиланган меъёрлари пайдо бўлди, қайсики ижтимоий манфаатлар воситасига айланди. Ҳаракатнинг асосий элементлар шақлидан, илк афсунгарик доирасида ҳосил бўлган, ўйин ва маросимлар бизнинг кунларда жисмоний тарбия ҳаракати тизимининг юқори даражасига қўтарилди. Бу жараён мобайнида жисмоний тарбиянинг ҳаракат материали доимий стилизация, дифференциация ва интеграцияга дучор бўлди. Бироқ, хатто энг ривожланган жисмоний тарбия ва спортда ҳам фаолият турлари элементлари яширинади, инсоннинг табиатнинг забт этишга интилишини гавдалантирадиган, хатти-ҳаракатлар бўлак-бўлак ёхуд бир-бири билан биргаликда бугунги жисмоний маданиятга ўсиб келди, масалан: А) туп билан боғлик ўйинлар, оғир атлетика, ядро иткитиш ва ов оркасида ишлаб чикариш жарайнлари туради: Б) от спорти, югуриш, сакраш, автопойга, чанги ва коньки спорти, қайиқлар мусобақалари орқасида фаолият турлари, ҳаракатланиш ва тўсиқлардан ўтиш билан боғлиқ бўлганлар туради: В) даволаш гимнастикаси ва массаж оркасида табиблик тажрибаси: Г) отиш, найза ва лапак улоқтириш, кураш ва бадантарбиячиларнинг оммавий чиқишлари орқасида алоҳида жангговар фаолият ёки унинг элементлари қараб туради.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


  1. Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат, Т., «Ўзбекистон» 1992 й.

  2. Ўзбекистон Республикаси конститутцияси, Т., «Ўзбекистон» 1992 й.

  3. Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонуни», Т., «Ўзбекистон», 1992 й.

  4. Исмоилов Р., Шоломицкий Ю., Ўзбекистонда физкультура тарихи, ўқув қўлланма, Т., «Ўқитувчи», 1969 й.

  5. Ўзбекистон тарихи ва маданияти, Т., «Ўқитувчи», 1992 йил.

  6. Жисмоний тарбия тарихи, дарслик (таржима) Т., «Ўқитувчи» 1968 й.

  7. История физичиской культури и спорта, учеб. для ИФК, Н., «ФИС», 1983 г.

  8. Абдумаликов Р., Эшназаров Ж.Э., Акромов А.К., Жисмоний маданият ва спорт тарихи, дастурнома, Т., РЎММ, 1993 й.



АНАТАЦИЯ
Ушбу мавзуда ибтидоий жамоа тузуми даврида жисмоний тарбия шақлларининг пайдо бўлиши, унинг тарихий илдизлари жамият тараққиётидаги ўрни унинг методологик аҳамияти кўрсатилган жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши ҳақида бир қатор олимлар фикри берилган. Оналик уруғчилиги даврида жисмоний тарбия, оталик уруғчилиги даврида жисмоний тарбия воситалари ва шакиллари очиб берилган.

МАВЗУ: ҚАДИМГИ ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ. ЯНГИ ЭРАДАН АВВАЛГИ ГРЕЦИЯ, РИМ ВА ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.
Р Е Ж А :
1. Антик Грецияда жисмоний тарбиянинг шақлланиши.

2. Антик гимнастика.

3. Олимпиада ўйинлари.

4. Спарта тарбиявий тизими.

5. Афина тарбия тизими.

6. Марказий Осиёда жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши.

7. Қадимги Шарқ мамлакатларида жисмоний тарбия. (эрамиздан аввалги IV минг йилликдан ҳозирги эрамизгача)
1. АНТИК ГРЕЦИЯДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ШАҚЛЛАНИШИ (Э.АВ. II МИНГ ЙИЛЛИКЛАР БОШЛАБ).

Эрамиздан илгари II минг йиллик охирида, истибдод тузумидаги яқин Шарқ Мамлакатларидан шимолда, Эгай денгизи ҳудудларида жамиятда жисмоний маданият ривожлана бошлади. Дарё оралиғида кўп минг сонли аҳолиси бўлган текисликларда марказлашган тартибда уюштирилган ва бошқариладиган, табиий шароитда биргаликда меҳнат қилиш заруратини келтириб чикарди. Грециянинг ёпиқ тоғ тизмалари водийлари ва оролларида унча катта бўлмаган мустақил жамоалар жойлашган, бўлиб ҳар бир аъзосининг индивидуал қобилиятидан тўлиқ унумли фойдаланиб, ўзларининг яшаши ва фаровонлиги учун курашганлар.

Дарё оралиғи маданияти деҳқонларнинг ерга мехр қўйганликлари, подшоҳларнинг истибдоди ва қадимги рухонийларнинг анъаналарни қаттиқ туганликларидан далолат беради. Греция маънавий олами дадил бошлаб берилган номаълумни тадқиқ қилиш, инсоннинг ақлий ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш ишига стимул берган. Шарқда доимийлик, итоаткорлик, хизматга тайёрлик, юнонларда эса-ҳаётнинг барча соҳаларида мустақиллиқ, эркинлик, юқори ютуқларга эришишга интилиш-ижтимоий идеал мифологиядан олган, бу нарса жисмоний маданиятнинг ролини ижтимоий тартибга солинишини тан олишга олиб келди, хусусан бизнинг ҳозирги кунимизгача жисмоний тарбия, спорт ва рақс санъати тараққиётининг манбаи бўлиб келган.

Тарихдан маълумки, ҳозирги вақтда юнон қабилалари э.ав. 11 минг йиллик бошларида Болкон ярим оролининг жанубий қисми ва унинг атрофдаги оролларни эгаллаганлар. Бу даврда Кносдаги Крит оролида жисмоний маданият юксала бошлади, қадимги шарқдаги ўхшаш кўринишларга эга бўлди.аристократия мавқеининг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан мустаҳкамланиши, олдинги юз йиллик мобайнида шақлланган, унвон олишга бағишланган илгарги умумий турнирлар (бир қанча қариндош дамовлар иштироқидаги), миллий байрамларда.

Томошабоп-спорт тавсифини олди. Уларда қатнашганлар либосларига қараб энг маҳаллий ҳукмдорлар бўлганлиги ҳақида ҳукм чикарса бўлади. Бироқ аристократлар турнирлари фақат оммавий чиқишлар бўлиб қолмасдан, балки куч, чаққонлик ва жасурликни намойиш қилиш, улар ёрдамида ўзларининг оддий халқдан устунликларини ифодалаш ҳам эди. қадимги мусаввирлар тасвирланган намунавий ҳаракатларнинг қийинчилик даражаси (хўкизни чалиб ерга йиқитиш, курашчилар ҳаракати ва жангчилар рақси ритмикаси бош орқали ишончли умболоқ ошиш ритми, кносслик қизларнинг хўкиз орқасида ижро этаётган), яқдил гувоҳлик беради, бажарилаётган мазкур машқлар билан махсус тренировка машғулотлари ўтказилган. Турнирларда акробатика тийиксиз удумларнинг маълум қисмини ташкил қилган, яхши ҳосил олиш учун ўтказилаётган маросимий ракслар, курашлар, қурол билан югуриш, найза улоқтириш, қўш гилдирақли арава бахслашиш ва муштлашиш жанги усулидаги шундай элементлар тугалланган шақлдаги кечки юнон жисмоний маданиятида учрайди. Критдан шимолга чўзилган юнон ярим ороли ахейлар ва уларнинг уруғдош қабилалари ҳукмронлиги кўлига ўтди. Ахейлар ва эгай халқлари гуруҳлари қўшилишидан сўнг, микеи маданиятининг машҳур элементлари сифатида архитектура, снъат ва жисмоний тарбия соҳасида эришган ютуқларидан туғилди. Крит маданияти таъсири остида пайдо бўлган янги тараққиёт маркази ўзининг равнақига э.ав. XVI-XIV асрларда эришди. Хронологик тартибда бу давр эгай маданиятининг якуний тараққиёт босқичи ва шу билан бир қаторда юнон миллати тарихий шақлланишининг бошланишини англатади.

Бироқ э.ав. XIII асрда Болкон ярим ороли ва кичик Осиёни Овропадан келган янги тўлқин, жанговар қабилалар томонидан босиб олинди. Б у боскин ахейлик Пелопонисснинг якка хокимлиги ва Миқеи маданиятининг тақдирини ҳал қилди. Оломон қабилавий тараққиёт даражасида бўлган келгиндилар кўпчилик маҳаллий аҳолини кириб ташладилар. Улардан сўнг синдирилган хайкаллар ва ёниб тамом бўлган бинолар, юксак жисмоний маданиятдан эса ишлар ва деворлардаги Гомер даврига кирадиган ёзувлар қолди. Бу даврга мансуб бўлган археологик қазишлар бекорга норсал ахейлик шоир исми бўйича «гомер» га оид деб аталмаган, у томондан яратилган қахрамонлик эпоси.

«Троян қиссаси» орзулари салкам уч асрга унутилмасдан етиб келиши кишини хайратга солади. Эпос иқтисодий фаолиятда ва маданий ҳаётнинг тушкунликка юз тутганлигидан далолат беради. Хатто қадимги Олимпиада мифларини тасвирлашлар ҳам тўхтаб қолди. Аммо Х аср охирида дорийликлар томонидан вайроналик ва одамсиз хувиллаб қолган ҳудудларда одамларнинг жойлашуви натижасида янги юксалиш босқичи бошлайди. Ҳар хил қабилалар урнашган ва олдинги аҳоли яшайдиган жойларда юнон шаҳар-давлатларини ярашиш бошланди (полислар), қай зотан маданият марказлари ҳам улар ҳукмронлик қилаётган ҳудудда жойлашган эди.
2. АНТИК ГИМНАСТИКА.

Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея» поэмаларида ўша даврдаги юнон ҳаётнинг ёрқин манзаралари акс эттирилади, кахрамонлар деб аталадиган жангчилар образи чизилиб, уларни оддий халқдан ажратувчи жисмоний фазилатлар таъқидланади. «Одиссея» поэмасида талқин этилишини, «атлет» сўзи ўша вақтда «олийжаноб кахрамон», «зодагон» тушунчаларини англатган, булар ҳарбий демократия талабларига жавоб берган. Бироқ э.ав. IХ-VIII асрлар даврида юзага келган янги шароит объектив равишда жисмоний маданиятнинг қайта қурилишича олиб келди, натижада эллин жисмоний тарбия тизими ёки антик гимнастика яратилди. «гимнастика» сўзи, аниқроғи, гумнастика, юнонча «яланғоч» маъносини англатади. Яланғочлик гомер даври билан боғлиқ, чунки сой, дарё ва денгиз қирғоқларида ўтказиладиган машғулотлар мазмунини шундай вазифалар ташкил қилган, мазкур вазиўаларни амалга ошириш учун кийим тўсиқ бўлган (сувдаги тўсиқлардан ўтиш сувда курашиш). Бошқа фикрларга биноан, юнонлар, афсунгарликка ишониб, кийимлар инсоннинг жисмоний қобилиятини заифлаштириши мумкин. Деб хисоблайдилар.

Антик гимнастика, бу унинг ўргатиш максади ва машқларига тегишли бўлган уч асосий қисмдан, ҳаракатли ўйинлар, хусусан ота-оналар ва тарбиячилар назорати остида 1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қатнашдилар, яна шунингдек калестрика ва архестрикани ўргатишдан иборат.

Палестрика асосини югуриш, сакраш, найза ва лапак улоқтириш ҳамда курашишдан иборат бўлган бешкураш мусобақаси ташкил қилган. Югуришнинг ҳар хил турларидан фодаланилган: стадиодром биринчи босқичидаги масофага югуриш (192 м): диаул- иккинчи босқичдаги масофадаги югуриш (қарийб 384 м): долиходром чидамли бўлиш учун узоқ масофаларга югуриш: одатда, иккинчи босқичда ўтказиладиган қуролланган ҳолда (найза ва қалқонларни кўлга олиб, шлем ва сотувни кийган ҳолда) югуриш: машъала кўтариб югуриш. Лукианнинг хабар беришича, машқлар «қаттиқ ерларда эмас, балки чуқур қумлик жойда, ерда мустаҳкам туриш қийин бўлган ва оёқлар билан туриш осон бўлмаган, оёқлар юмшоқ ичига сирқалиб кетадиган жойда» ўтказилган. Югуришда ғоят чидамли бўлиш юнон югурувчилари учун ҳарактерли бўлган. Бунинг ёрқин мисоли шуки, эрамиздан аввалги 490 йили Марафон остонасида эронликлар билан бўлган қаттиқ жангдан кейин бир жангчи ғалаба хабарини етказиш учун жанг майдонидан Афинагача (42 км дан зиёдроқ йўл босиб) югуриб келган.

Сакраш машқларидан узунликка сакраш кўпроқ қўлланилган. Хандалақлардан ва бошқа тўсиқлардан сакраш катта амалий аҳамиятга эга бўлган. Мусобақаларда кўпинча қўлга гантеллар ушлаб сакраш машқлари кўпроқ бажарилган.

Найза улоқтириш машқи ҳарбий иш билан бевосита алоқадор бўлган Найзани маълум нишонга ва масофага улоқтирганлар.

Лапак улоқтириш тош отишдан келиб чиққан қадимги машқ бўлиб, у ҳарбий-амалий аҳамиятга эга бўлган.

Тошдан ёки металдан ясалган лапақларнинг оғирлиги 1,7 кг дан 4,7 кг гача, диаметри эса 14 см дан 21 см гача бўлган.

Кураш машқлари икки хил вариантда ёйилган.

Биринчи варианти шундан иборатки, унда қайси курашчи ўз оёқларини ердан узмагани ҳолда рақибини уч марта кўтариб урса, у ғолиб хисобланган. Курашнинг иккинчи вариантида рақибнинг елкасини ерга теккизиш мақсадида турли ҳолатларда курашилган.

у асосий машқлардан ташкари палестрика таркибига муштлашиш ва панкратион ҳам киритилган. Панкратион мураккаб машқ бўлиб, унда муштлашиш ва кураш элементлари қўшилган. Сузиш, қиличбозлик, отда юриш, ёйдан отиш ҳам палестрика таркибига кирган.

Орхестрика нафис ҳаракатларни ривожлантириш учун бажарилган турли машқлардан иборат бўлган. Бу машқлардан кўпинча палестрика машқларини ўрганиб олиш учун тайёрланиш мақсадида фойдаланилган, Грецияда диний урф-одатлар ва оммавий томошалар вақтида катта рол ўйнаб келган кўп сонли рақслар ҳам орхестрика таркибига кирган.

Ўйинлар кўпинча болалар билан ўтказиладиган машқлар вақтида фойдаланилган гимнастика қисмини ташкил этган. Копток билан ўйналадиган жуда кўп ўйинлар, бир-бири билан арғон тортиш ўйинлари, мувозанат сақлаш ўйинлари, югуриб ўйналадиган ўйинлар (тутмачоқ ўйини сингари ва х.к.) ана шундай ўйинлар жумласига кирган.
3. ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ.

Олимпиада ўйинлари қадимги юнон жисмоний тарбияси тараққиётини тавсифловчи ёрқин палла бўлди. Ушбу Олимпиада ўйинлари доимий равишда ҳар тўрт йилдан кейин ўтказилган ва Олимпиада Зевси шарафига ҳар тўрт йилдан кейин ўтказилган ва Олимпиада Зевси шарафига ўтказилган байрамлар билан боғлиқ бўлган. Хужжатларга асосланган маълумотлар бу байрамларнинг бошланиши эрамиздан аввалги 776 йилга тўғри келади деб кўрсатади, лекин у 108 йил илгарироқ бошланган, буни юнон муаррихлари Аристодам ва Полибийлар ҳам тасдиқлайдилар, чунончи фақат 27-Олимпиададан бошлаб ғолибларнинг номлари қайд қилинадиган бўлди. Эрамиздан аввалги 776 йилни мазкур байрамни юнонлар байрам сифатида тан олган йил деб хисоблаш лозим. Афсонада шу йили Олимпиада байрами ўтказилиши икки юнон давлати Элида ва Спарта давлатлари ўртасида тинчлик ўрнатилиши билан боғланади. Ўйинлар ўтказиладиган вақтда бутун Греция бўйлаб «муқаддас» тинчлик эълон қилинади.

Олимпия байрами ўйинлари дастлаб бир кун ўтказилар эди. Эрамиздан аввалги V асрга келиб, бу байрам 5 кун давом этадиган катта тантанага айланиб кетди. Байрам вужудга келган пайтида диний ҳарактерга эга эди, лекин унинг асосий мазмунини атлетика мусобақалари ташкил этар эди. Олимпиада мусобақаларнинг энг қадимги тури ! босқичга (қарийб 192 м) югуришдан иборат эди. III- ўйинлардан бошлаб, мусобақалар дастурига 2 стадияга чопиш. 15-олимпиада ўйинларидан бошлаб эса чидамлилигини синаш учун югуриш киритилди. 18-ўйинлардан бошлаб, мусобақа беш кураш мусобақаси билан тўлдирилиб, бу мусобақа кейинчалик байрамнинг марказий қисми бўлиб қолди. Бу вақтларда мусобақалар дастурига кураш ҳам киритилганди. Бироз кейинроқ муштлашиш, қўш гилдирақли аравада юриш ва панкратион (муштлашиш билан курашнинг бирлашуви) қўшилди.

Фуқаролик ҳуқуқларидан фақат эркин юнонлар-қўлдолар фойдалана олган ҳарбий-қўлдорлик давлатининг хусусиятларига асосланиб, олимпия ўйинларига фақат эркин бўлиб туғилган фуқароларгина қатнашар эди. қўллар ва варварлар (бошқа юрт одамлари) нинг ўйинларда қатнашувчи қатъиян ман этилган. Олимпия қоидалари хотин-қизларнинг мусобақаларни томоша қилишларини ҳам ман этганди.

Дастлабки вақтларда ўйинларда ҳарбий мажбуриятларини ўтаётган катта ёшдаги юнонларгина иштироқ этарди. 37-ўйинлардан бошлаб ўйинларда болалар қатнаша бошладилар. Болаларнинг чиқишлари учун байрам пайтларида алоҳида кун ажратиларди.

Ўйинларга элланодиклар (ҳакамлар, судьялар) рахбарлик қилганлар: улар элида фуқаролари орасида ўйинлар бошланишидан бир йил олдин чек ташлаш асосида (9 кишидан 18 кишигача) сайланар эдилар.

Элланодикларнинг вазифаси мусобақалар жойини тайёрлашдан, мусобақа қатнашувчиларини танлашдан, мусобақаларнинг боришини кузатиб боришдан ва ниҳоят мусобақада ғолиб чиққанларга мукофотлар беришдан иборат эди.

Асосий мукофот – муқаддас зайтун дарахти новдасидан қилинган гулчамбар беш кураш мусобақасида ғолиб келган кишига берилган. Кўпинча, навбатдаги ўйинларгача бўлган тўрт йиллик давр ана шу ғолибнинг номи билан аталган. Олимпия ўйинлари эрамизнинг 394 йилида Византия императори Феодосий 1 томонидан таъқиқланди.

Умумюнон олимпия ўйинлари билан бир қаторда Грециянинг кўпгина шаҳарларидан кичикроқ куламдаги ўйинлар ҳам ўтказилган. Лекин бу ўйинлар ҳам қўлдорлик давлатларнинг ижтимойи-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнаган. Бу ўйинларнинг ҳаммаси у ёки бу полис ичидаги қўлдорларнинг жинслашувига эришишга қаратилган бўлиб, айни бир вақтда уларнинг ҳарбий қудратини ҳам намойиш қилар эди. Маҳаллий ўйинлар қаторига истмийлар, панафинейликлар, пифейликлар, немейлик ва бошқаларнинг ўйинлари ажралиб туради.

Грецияда умумюнон ва маҳаллий ўйинларни ўтказиш учун жуда кўп сонли стадионлар мавжуд эди. Археологик қазилмалар вақтида Олимпиада, Дельфада, Пиреяда, Милетда ва бир қанча жойларда стадионларнинг қолдиғи топилган.

Турли давлатларда бўлажак жангчиларни тайёрлаш мақсадида Махсус Тарбия Тизимлари пайдо бўла бошлади. Бу тизимлар асосини жисмоний тарбия ташкил этар эди. Спарта ва Афинада вужудга келган тарбия тизимлари ўзига хос тавсифга эга бўлган тарбия тизимларидан эди.

Б у давлатларнинг ўзига хос ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти муайян тарбия тизимининг вужудга келишига сабаб бўлди.




  1. СПАРТА ТАРБИЯ ТИЗИМИ.

Эрамиздан аввалги IX асрнинг ўрталарида дорийликларнинг Лаконияда босиб олиши натижасида вужудга келган Спарта давлати дастлаб ҳарбий жиҳатдан уюшган уруғчилик иттифоқи кўринишига эга эди. Спарта бу иттифоқнинг кўпгина хусусиятларини деярли бутун тарихи давомида сақлаб келди. Босиб олинган маҳаллий аҳоли боскинчилар-дорийлар томонидан жуда қаттиқ эксплуатация қилиш объектига айланди. Маҳаллий аҳоли боскинчиларни барча қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик махсулотлари билан таъминлашга мажбур эди: ҳарбий жамоаларга уюшган боскинчиларнинг ўзлари эса фақат ҳарбий иш билан банд эдилар. Ўз золимларига қарши тез-тез қўзғолон кўтариб турадиган периэклар ва итоатлар оммаси устидан хокимликни қўллаб қувватлаш зарурлиги спарталикларни доим жанговар ҳолатда туришга мажбур қилди ва жамоанинг шунга мувофиқ ҳарбий лагерь уюшмасининг юзага келишига сабаб бўлди. Спартанинг 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳар бир фуқароси армия сафида бўлар, бунинг устига у кўп вақтини оиласидан узоқда, ҳар куни бирор маълум бўлинманинг жангчилари йиғиладиган жамоат ошхоналарида ўтказишга мажбур бўлар эди. Ҳарбий лагерь ҳаёти шароитида ўзига хос тарбия тизими ҳам ривожланиб борар эди.

Спарталиклар тарбия соҳасида ўз эътиборини асосан кучлилик, чидамлилик ва эпчилликнинг ўсишига қаратар эдилар, чунки спарталикларнинг қуролланиш ҳарактери ва тактикаси шуни талаб қиларди. Тарбия мақсади бўлажак жангчилардан қанотларнинг ҳамжиҳатлигини, кучини ва чидамлилигини таъминлайдиган жисмоний сифатларни камол топтиришдан иборатдир. Спартада тарбия масалаларига катта эътибор берилар эди. Чақалоқ туғилган кунидан бошлаб унинг ҳаёти давлат назорати остига олинарди. Плутархнинг айтишига қараганда, бирор жисмоний камчилик билан туғилган барча болаларни ўлдирганлар, қолган болаларни 7 ёшга киргунча қадар оилада қолдирганлар, сўнгра эса махсус ташкил этилган ижтимоий интернат ўйларида ўқитганлар. 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил болалар жамоат ўйларида яшаб, асосан жисмоний жиҳатдан тарбия олар эдилар. Улар жисмоний машқлар (югуриш курашиш, иргитиш, сакраш ва бошқалар) ёрдамида ҳар қандай қийинчиликларни енгишга ўрганар, ўз кучлари ва чидамлиликларини устирардилар.

Уларнинг мураббийлари ва рахбарлари давлат томонидан белгиланган бўлиб, педаномлар деб аталган. Ҳар йили шу ёшдаги гуруҳга кирувчи болалар учун синов (агон) лар ташкил этилиб, бу синовларда ўғил болалар ўзларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш борасида бир йил ичида эришган натижаларини намойиш қилганлар. 14 ёшга етган ўсмирлар учун синов йили деб аталувчи алоҳида йил белгиланган бўлиб, бу ўсмирлар қўлига қурол олиб махсус отрядларга гуруҳлаштирилгган, улар ўз мураббийлари рахбарлигида полиция хизмати ва ҳарбий хизматни ўтаганлар. Синов йили давомида улар тунги юришлар уюштирганлар, бундай тунги юришлар вақтида уларга йўлда учраган ҳар бир илотни ўлдиришга, илотларнинг қишлоқларига ҳужум қилишга, бу қишлоқларни вайрон қилиб ташлаш ҳуқуқи берилган. Юришлардан мақсад илотларни қўрқитиш ва ёш спарталикларни юриш вақтида жанговар ҳолатга, илотларнинг қўзғолон ларини бостиришга ўргатишдан иборат эди.

Синов йили тугаши билан ўсмирлар эйнерлар рарядига ўтказилган, эйренлар (15 ёшдан 20 ёшгача бўлган йигитлар) мунтазам ва тизимли жисмоний тайёргарлик билан шуқўлланар ва айни бир вақтда кичик ёшдаги ўғил болаларни тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатганлар.

Ёш спарталик 20 ёшга тўлиши билан яна синовдан ўтган ва эфеблар разрядига ўтказилиб, улар қаторига 30 ёшгача бўлган. Эфеблар қўшинлар таркибига киритилар, юришларда қатнашганлар. Улар мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиб, ўзларига сипох учун зарур бўлган сифатларни таркиб топтирганлар.

Спарта ёшларининг эрлар жинси жисмоний тарбиясининг қаттиқлиги спарталик қизларнинг бундан қаттиқ тарбиясига мос келган. қизлар йигитлар билан бир қаторда жамоат байрамларида иштироқ этиб, мусобақа ва рақсларда қатнашганлар: югуриш, сакраш, иргитиш ва хатто курашишга доир машқлар билан кўпроқ шуғулланганлар. қадимги манбаларнинг шоҳидлик беришича, қизларни бундай тарбиялашдан мақсад « бу қизлардан туғиладиган болларнинг бақувват ва кучли бўлиши учун, уларнинг танаси кучли ва бақувват қилиш» дан иборатдир.

Қўлдорларнинг Афинада вужудга келган тарбия тизими Спартанинг қаттиқ, бир томонлама тизимидан ( бу ерда ақлий таълим-тарбияга эътибор берилмасди) фарқ қилади.


  1. АФИНА ТАРБИЯ ТИЗИМИ.

Афина давлатлари ҳам, худди Спарта сингари, ҳарбий қўлдорлик полислари кўринишида эди. Шу билан бир вақтда, бу давлатлар консерватик-деҳқончилик Спартасидан савда-сотик ва ҳунармандчилик тараққиётининг юксак даражаси ҳамда қўллар меҳнатнинг уюшганлиги билан фарқ қилган.қўллар меҳнатнинг ўсиши Афина давлатларида эркин фуқаролар (қўлдорлар) нинг мулкий табакаланишига сабаб бўлди: бу хол Солоннинг (эрамизда ав. 594 йил) Афина жамиятининг синфларга ажралиши тўғрисидаги қонунларида ўз ифодасини топди.

Ҳарбий қўлдорлик полисининг ҳарактерига мувофиқ, қўлдорлик жамоасининг барча аъзолари ҳарбий хизмат ўташи лозим бўлган, Солон қонунига кўра тамомила мулкка эга бўлмай, тўртинчи синфга ажратилган фуқароларгина ҳарбий хизматдан озод қилинган. Эркин бўлиб тўғирлаган аксарият кишилар оммасининг қўшинга жалб этилиши сабаби давлат тузилишининг ўзига хослиги бўлиб, бу давлат тузилишида ҳарбий мажбуриятни ўтайдиган демоснинг барча табакалари фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланганлар.

Афина иқтисодий қудратининг ўсиши шароитида маданиятнинг барча соҳалари равнақ топди, бунинг натижасида Афина давлатлари Грециянинг маданий ҳаётида асосий мавқени эгаллади. Афина давлатининг бу хусусиятлари шу ерда таркиб топган тарбия тизимида ҳам ўз ифодасини топди. Афина тарбиясининг мақсади ҳам, айнан Спартадаги сингари қўлдор жангчини тайёрлашдан иборат эди.

Афинанинг юксак иқтисодий ва маданий ривожланиши шароитида жангчини тайёрлаш мақсадига жисмоний тарбиядангина эмас, балки ҳам ақлий, ҳам эстетик тарбиядан кенг фойдаланиш йўли билан эришилган. Афиналикларнинг гувоҳлик беришича, жангчини тайёрлаш «ташқи ва ички гўзалликка» эришишдан иборат эди.

Афинадаги ўғил болалар 7 ёшгача уйда тарбияланган. Уй тарбиясининг асосий вазифаси турли ўйинлар ёрдамида болани жисмоний жиҳатдан чиниқтиришдан иборат бўлган. Болалар 7 ёшдан 14-16 ёшгача хусусий мактабларда ўқитилган. Грамматика мактабларида болаларга савод, мусиқа ва ашула: гимнастика мактабларида жисмоний машқлар ўтгатилган. Палестрада жисмоний тарбиянинг асосий воситаси сифатида юнонларнинг бешкураш мусобақаси (югуриш, сакраш, лапак ва найза улоқтириш, ҳамда кураш) дан фойдаланилган. Палестраларнинг асисий мақсади жисмоний жиҳатдан тайёрллашдан, жангчига зарур бўлган мардлик ва қатъий иродани тарбиялашдан иборатдир. Айни бир вақтда палестралар ўз олдига хушбичим гавдани таркиб топтириш, эпчил ва чиройли ҳаракатларни ҳосил қилиш вазифасини куяр эди. Лукваннинг сўзига кўра, гимнастика машқлари натижасида «йигитлар ўз билимларини жангда қўллашга мажбур бўлганларида, қутилмаганда зарур бўладиган кўникмаларни ҳосил қиладилар». Палестралар эса шу мақсадда «энг яхши машқлардан фойдаланиб, яланғоч аъзо-ю баданларини чиниқтирар, уни соғлом, бақувват, чаққон, хушбичим ва душман зарбига чидамли қилар» эдилар. Палестраларда педотриблар таълим берарди, улар машқларнинг барча турлари юзасидан машғулотлар ўтказганлар: лекин ҳар бир педотриб унчалик кўп бўлмаган ўқувчилар гуруҳи билан машғулот олиб борган.

Қўлдор йигитлар 14-16 ёшдан 18 ёшгача гимназияларда таълим олганлар. Бу муассасалар биринчи навбатда ёшларни гимнастика соҳасида камол топтиришга мўлжалланган эди. Таълим олувчиларга анча малакали рахбарлик қилган. Ҳар бир педотриб машқларнинг барча турлари юзасидан машғулотлар ўтказадиган палестралардан фарқли равишда гимнасиялардаги педотриблар машқларнинг айрим турлари юзасидан мутахассис хисоблаган. Педотрибларнинг ишига табобатга доир айрим билимлардан хабардор бўлган гимнастикачилар рахбарлик қилардилар. Аристотелнинг сўзига кўра гимнастикачилар ўғил болалар организмини тегишли ҳолатга келтиришлари, педотриблар эса уларни гимнастика машғулотлари билан ривожлантириши лозим эди.

Афинадаги қўлдор ёшларни тарбиялашнинг охирги босқичи эфебия ўзига хос ҳарбий давлат ташкилоти бўлиб, бу ташкилотга биринчи(анча бадавлат) уч синфлардан икки йил муддат билан (18 ёшдан 20 ёшгача) йигитлар киритилган. Эфебияда қиличбозликка, ёйбозликка, найза улоқтиришга ва манжаникдан отишга ўргатадиган ўқитувчилар таълим берган. Биринчи йил давомида эфеблар гимнасия билан алоқасини узмай, унга қатнашиб турар ва ўзининг умумий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириб борган. Бир вақтнинг ўзида улар отда юришни, қўш ғилдирақли аравада юришни, сувда сузишни ва хоказоларни машқ қилар эдилар.

Эфебияда таълим олишнинг иккинчи йили бошларида ёш жангчилар ўзларининг бир йиллик ҳарбий тайёргарлик соҳасида олган билимларини халқ олдида намойиш қилар эдилар, уларга қалқон ва найза берилиб, ҳарбий хизматни ўташ учун чегарадош гарнизонларга жўнатилган. Ёш афиналикни тарбиялаш шу билан тугалланган. Лекин кейинчалик ҳам, катта ёшга кириб қолган чоғларида ҳам афиналиклар ўз жисмоний тайёргарлигининг сақланиб туриши ва ривожланиб бориши тўғрисида ғамхурлик қилганлар. Улар одатда эрталабдан кечгача очиқ бўлган гимнасияларга тез-тез келиб туришлар ва бу ерда ёшларнинг машғулотларини томоша қилибгина қолмасдан, машқларда ўзлари ҳам қатнашганлар.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет