Вербал тафаккурни ривожлантириш бўйича тавсиялар -
Диққатингизни фикрларингизнинг сифатига қаратинг. Фикрий ифодалрингизни ривожлантиринг, тафаккурингизни ўзаро уйғунлаштиринг. Секин фикрлашга ҳаракат қилиб кўринг. Фикрлашни тезлаштиришга ҳаракат қилинг.
-
Ўқиш учун доимо вақт топинг. Ўқиш ақлий ривожланишни ўстиришнинг энг мақбул йўли, хаёлий тимсоллар ва диққатни тўплашни жонлантиради.
-
Фикрларингизни қоғозда баён этишга ҳаракат қилинг. Фикрларни ёзма баён этиш уларни саралашга, ҳар хил нуқтаи назарларни қиёслашга, фикрларни шакллантириш ва текширишга, нимани ҳис этаётганингиз ва ўйлаётганингизни аниқ тасаввур қилиш имконият туғдиради.
-
Сиз ўзингизнинг гапираётган гапларингизга қулоқ солинг. Ўзингизни фикрий монологингизга қулоқ тутинг, кун давомида қандай маълумотлар сизни ўй-хаёлингиздан ўтаётганлиги уларнинг ҳаётий позициянгизга таъсирини ойдинлаштиришга эришинг.
Шахсий тарихингизни баён этишга ўрганинг.
Машқ: Тафаккур кучи.
Навбатдаги машғулотда тафаккур кучини оширишга қаратилган машқлар мужассамлаштирилган бўлиб, бунда иштирокчилар муаммолар устида тўхталадилар ва уларнинг турли вазиятларда ечишга ҳаракат қиладилар.
Машғулот мақсади: Тафаккур кучини ошириш, муаммоларни мустақил ва қонуниятларга асосланиб топиш малакасини шакллантириш.
Машғулот учун зарур жиҳозлар: ҳар хил вазиятли масалалар, қоғоз ва қалам
Бошловчи иштирокчиларга муаммолар тўғрисида сўз юритиб, уларнинг ечимини топишда зарур кўникма ва малакалар тўғрисида тушунча беради: масалани ечиш малакасини ҳар қандай муаммони ҳал этишда, у абстракт муаммоми, шахслараро муносабат муаммосими, молиявий муаммоми, ўқиш ёки ишдаги муаммоми уларга зарурат бор. Бу малакаларга қуйидаги йўллар билан борилади.
* Муаммога тўғри ёндашув. Муаммога дуч келганингизда нима қиласиз? Унга рўбару келасизми ёки уни четга суриб қўясизми? Унинг битта ечими билан чекланасизми ёки бир неча ечимларини топишга ҳаракат қиласизми? Сиз муаммога чап беришга уринасизми ёки уларнинг ечимини топишга жазм этасизми?
* Муаммони ечимини топиш жараёнини ташкил этиш. Сиз муаммони ечиш учун энг содда, тушунарли ва асосий омилларни ажратишга ҳаракат қиласиз, ортиқча ва кераксиз жиҳатларни четга суриб қўясиз. Муаммога аниқлик киритиб оласиз ва уни ечишга киришасиз.
Муаммони ечишга киришиш ва ундаги хатти-ҳаракатлар. Баъзи муаммолар аниқ кетма-кетликда, қадамма-қадам ҳал этилади. Бошқалари тажриба-синов йўли билан, «Синаш ва хато» методи ёрдамида ечими топилади. Шундай муаммолар бўладики уларни ҳал этишда узоқ мулоҳазалаш ва ечим тасодифий пайдо бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз ахборотларни бошқаришингиз керак. Бунинг учун муаммога доир тушунчаларни гуруҳлашингиз, намуналарни кўздан кечиришингиз, умумлаштириб мулоҳазалашингиз ёки ўзингизнинг ички интуициянгизга қулоқ солишингиз керак бўлади.
* Текшириш. Сиз муаммонинг ечимини топдингиз, унинг тўғрилигини текшириб кўрасиз. Бажарилган ишларни кўздан кечиринг ва янгидан мулоҳазарингиздаги мантиқий занжирни назардан ўтказинг. Ўзингизга масаланинг яна бошқа ечими борми ёки йўқлигини сўраб кўринг.
Кейинги босқичда бошловчи психотренинг машғулотлари учун муаммоларни иштирокчиларга тақдим этади. Бунинг учун дастлаб, бир нечта бошқотирмалар тақдим этилади. Ҳар бир иштирокчи ушбу бош қотирмаларни ечишда юқорида санаб ўтилган босқич ва ёндашувларга таянган ҳолда топшириқларни шакллантирадилар ва унинг ечимини топишга киришадилар.
Топшириқлар:
-
Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғида юз бош ва йигирма оёқ бор. Ҳайвонот боғида нечта ҳайвон ва нечта қушлар бор?
-
Учта миссионер ва учта каннибал қайиқ ёрдамида дарёнинг бир қирғоғидан иккинчисига ўтишлари лозим. Миссеонерлар эҳтиёт бўлишлари керакки, канибаллар бирор қирғоқда сони ортиқча бўлиб қолмаслиги керак. Уларнинг барчаси қандай қилиб бир қирғоқдан иккинчисига ўтиб оладилар?
-
«Ташла» номли ўйинда уч киши танга ташлашаяптилар. Ўйин шартига кўра ютқизган одам ғолибларга олдинги ютуқнинг икки баробарича ҳақ тўлаши керак. Уч маротаба ўйин бўлди. Ҳар бир ўйинчи бир маротабадан ютуққа эришди. Ютуқлар эса икки баробар ошган эди. Ўйин охирида ҳаммалари ўттиз олти доллардан олганлари маълум бўлди. Улар қандай миқдордаги пул билан ўйинни бошлаганлар?
-
Янги-Гвения-Папуа оролида беш юз аёл яшайди. Улардан олти фоизи битта қулоқда зирак тақадилар. Қолган тўқсон тўрт фоиз аёлларнинг ярми икки қўлоғига зирак тақади. Қолган қисми эса зирак тақмайди. Оролда яшайдиган нечта аёл зирак тақади?
-
Ҳалим билан Салим кафега киришди. Ҳалим ўзига кофе, Салим эса сут буюртма берди. Сўнгра Ҳалим билан Салим таъбларига кўра ичимлик тайёрлаш учун қуйидагича иш тутдилар. Дастлаб Ҳалим Салимнинг пиёласидаги сутдан бир қошиқ олиб ўзининг кофесига аралаштирди. Сўнгра Салим ҳам Ҳалимнинг пиёласидаги аралашмадан бир қошиқ олиб ўзининг пиёласига солди ва аралаштирди. Айтингчи, сутдаги кофе кўпми ёки кофедаги сутми ёки бир хил тенгликдами?
Ақлий ўйинлар
Юқоридаги машғулотларни амалга оширишда иштирокчилардан маълум толиқиш ҳолати пайдо бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун бошловчи кейинги машғулотларига ўтишда уларнинг руҳий енгиллашиб олишига имкон беради:
Марҳамат қилиб бир неча дақиқа енгилашиб олинг. Турган хонамизни кўздан кечириб чиқинг. Бутун руҳий қувватингизни тўпланг, бутун кучингизни ҳар хил таъсирларга сарфлаб қўйманг.
Машғулотнинг мақсади: Интеллектни ўстириш.
Машғулот учун зарур жиҳоз: ручка, қоғоз, топшириқлар тўплами.
Бошловчи иштирокчиларни давра бўлиб ўтиришга таклиф этади ва уларни фикрларини бирон бир йўналишга бошқариш учун «Агар …..бўлганда нима бўларди.» саволини ўзларига беришларини сўрайди. Шу орқали фаразий характердаги топшириқларни ўртага ташлайди:
-
Агар осмон доимо қора бўлганда нима бўларди?
-
Агар вақт тўхтаб қолса нима бўларди?
-
Агар биз олти юз йил яшасак нима бўларди?
-
Агар битта эмас учта жинс бўлса нима бўларди?
-
Агар ҳазиллашиш қонун билан тақиқланса нима бўларди? Ушбу тарздаги фаразий саволлар гуруҳ ўртасида муҳокама этилади. Гуруҳ аъзоларининг ушбу саволларга нисбатан жавоб вариантлари қайд этилади ва уларнинг энг мақбуллари иштирокчилар томонидан баҳоланади.
Тенги йўқ Насриддин: баъзида пародоксал, ғайри-табиий ва мантиқсиз фикрларда ҳам ўзига хос жиҳатлар акс этиб туради. Бундай ҳолатнинг яққол гувоҳи сифатида Яқин Шарқдаги машҳур ва таниқли Насриддин Афанди тўғрисидаги латифаларда ҳам интеллектнинг ажойиб қирралари кузатилади. Машғулотда Насриддин Афандининг латифалари билан танишилади. Аслида ушбу латифаларда ҳеч қандай мантиқийлик йўқдек туюлади. Аксинча уни ҳар бир шахс ўзида ўйлаб кўрса пурмаънолиги ва донишмандлик синганлигининг гувоҳи бўлинади. Шу тарзда тренинг иштирокчиларига бир нечта латифалар тақдим этилади:
* Насриддин Афанди уйига бозордан бир бўлак жигар ва ундан овқат тайёрлаш йўриқномасини олиб келаётган экан. Бирдан осмонда бургут пайдо бўлиб, жигарни олиб учиб кетибди. Шунда Афанди бургутга қараб, ахмоқ, жигар яхши бўлгани билан, йўриқнома менда қолди-ку, деб унинг устидан кулиб қолибди.
* Насриддин туннинг ярмида кўчада юрса, қоровул уни кўриб қолиб, «Мулла нима қилиб юрибсиз?», деб сўраб қолибди. Шунда Афанди, «мен тушумни йўқотиб қўйдим, уни излаб юрибман» деб жавоб берибди.
* Афандининг хотини уйга югуриб кириб, унга бақира бошлабди: «Ҳой мулла эшагингиз йўқолиб қолибди». Афанди хотинига бамайлихотир қараб, «Худога шукур, яхши ҳам уни устида эмас эканман. Унда мен ҳам бирга йўқолиб қолган бўлардим» деб айтибди.
Шу тарзда Афанди латифаларининг мазмуни иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади ва маъноси нимани англатиши таҳлил қилинади.
Машқ. Қисқа муддатли хотира
Қаршингиздаги дўстингизга рўпара ўтириб олиб, бирон-бир матндан бир нечта гапни ўзингиз учун ўқинг. Кейин шеригингизга қараб гапни аниқ ифодалаб айтинг. Шеригингиз сиз айтган гапни такрорлаши керак. Агар у гапни айтишда хатога йўл қўйса яна қайтадан сиз тўғрилаб айтинг. Шеригингиз уни тўғри айтгач навбатдагисига ўтасиз. Бунда дастлаб қисқа гаплардан бошлаб, анча узун ва мураккаб гапларга ўтиб боринг.
Визуал хотира. Бир неча дақиқа давомида қуйида келтирилган шаклларни кўздан кечиринг. Сўнгра уларни юқори аниқликда чизишга ҳаракат қилинг.
Машқ. Кундалик хотира.
Сиз ҳар куни ухлашга ётишга ҳозирлик кўраркансиз тимсоллар орқали кундалик воқеа-ҳодисаларни кўз олдингизга жонлантиринг. Бунинг учун эрталаб турганингизда то кечга қадар кечган воқеа-ҳодисаларни ва бир кунлик босиб ўтган йўлингизни изчилликда тикланг. Сиз бир кунлик хатти-ҳаракатларингиз яширин камера орқали назорат қилинган деб тасаввур қилинг.
Ушбу машғулотда иштирокчилар хотирани ўстиришга доир машқларни бажариш билан бирга ўзларига маълум бўлган машқлар ва усуллар билан ўртоқлашишлари эътиборга олинади.
Машқ: Қарор қабул қилиш
Машғулот мақсади: қарор қабул қилишга ўргатиш.
Машғулот учун зарур жиҳозлар: машқлар, ручка ва қоғоз
Машғулотни бошловчи томонидан кириш-йўналтирувчи машқ билан бошланади: Тасаввур қилинг дарё қирғоғи бўйлаб кета туриб қум ичидан ярми чиқиб турган оғзи маҳкамланган шиша идишни кўриб қолдингиз. Сиз идишни олдингиз ва уни очдингиз. Идиш ичидан булут каби тутун кўтарилиб, жодуланган жин гавдаланди. Бошқа жинлардан фарқ қилган ҳолда бу жин уч тилагингизни бажо келтирмайди. Балки сизни учта танловингизни амалга оширишга тайёр.
Биринчиси:
Иккинчиси:
Учинчиси:
Иштирокчиларга машғулот давомида амалга оширилган машқларни уйда мустақил бажариш вазифаси топширилади.
Хулоса ва тавсиялар
Бугунги кунда таълим жараёнида билимлар тизимини ўзлаштириш шахснинг барча психологик хусусиятлари ривожланган бўлишни талаб этади. Шундай экан таълим олувчиларнинг ўзлаштиришига таъсир кўрсатувчи психологик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг ролини эътироф этиш орқали таълим технологияларини мувофиқлаштириш яхши самара беради.
Касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларнинг ижодий ривожланиши, умумтаълим фанлари, касбий фанлар ва махсус фанлардан берилаётган билимларни ўзлаштиришларида хотира ва тафаккурнинг ўзига хос ўрни мавжуд. Шу сабабли ҳам таълим жараёнида ўқитувчилар ўз шогирдлари билан ҳамкорликда ишлаётган вақтларида машғулотни ташқил этиш билан бир қаторда таълим олувчиларнинг хотира ва тафаккурини ривожлантириш бўйича ҳам баъзи бир тадбирларни инобатга олиб ўтишлари ва психологик тавсияларга амал қилишлари лозим бўлади.
Билимларни осон ўзлаштириш, таълим самарадорлигини таъминлаш ва ижодий изланишга йўл очиш муаммонинг туб моҳиятини англаб етишни тақозо этади. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг таълим жараёнида психологик имкониятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш учун ўзига хос таълим методларини жорий этиш, оқилона йўллар орқали муаммоларни ечишга ўргатиш, уларнинг тафаккури ва хотирасини ривожлантириш орқали мустақил фикрлашга ва ижодий изланишлар олиб боришга тайёрлаш лозим.
Битирув малакавий ишда тафаккур ва хотира жараёнининг ўзаро боғлиқлиги муаммси назарий ва амалий жиҳатдан ўргандик ва қуйидаги муҳим хулосаларга келдик:
-
тафаккур ва хотира ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш орқали ўқувчилар тафаккури ва хотирасининг ривожланганлик даражасини билиб олиш мумкин.
- коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятлари таълим самарадорлигини белгиловчи муҳим омил бўлиши мумкин.
-
ўқувчилар тафаккури ва хотирасини ўзаро боғлиқликда ўстириш мумкин.
Битирув малакавий ишда чиқарилган хулосалар асосида тавсияларни ишлаб чиқдик:
-
Таълим жараёнида ўқувчилар тафаккури ва хотирасини ривожлантириш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим.
-
ўқувчилар тафаккури ва хотирасини диагностика қилишнинг психологик усуллари юзасидан амалиётчи психологлар фаолиятини кучайтириш.
-
ўқувчилар тафаккури ва хотирасини ривожлантиришнинг психологик ва педагогик воситаларини ишлаб чиқиш.
-
хотира ва тафаккурни ривожлантириш тренинг дастурларини ишлаб чиыиш ва оммалаштириш
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
-
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни. Тошкент, 1997.
-
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” Тошкент, 1997.
-
И.А.Каримов. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида. Тошкент, 1998.
-
И.А.Каримов. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент, 1997.
-
И.А Каримов. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари-Т.: Ўзбекистон, 1997
-
И.А Каримов. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир - Т.: Ўзбекистон, 2000
-
Р.М.Грановская. Элементы практической психологии. Ленинград, 1988, с.338-353.
-
М.В.Гамезо, И.А.Домашенко. Атлас по психологии. Москва, 1986.
-
Курс общей, возрастной и педагогической психологии. Под редактции проф. В.М.Гамезо. Москва, 1982, с.143-155.
-
П.И.Иванов. Умумий психология. Тошкент, 1967
-
В.Каримова. Психология. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2002.
-
Виготский Л.С Умственние развитие детей и процесс обучения М.1935
-
6. Давлетшин М.Г. Таълимнинг психологик асослари. Т.Ўқитувчи. 1978
-
7. Тихомиров О.К Психология мушления. М: Изд-во Моск.ун-та 1984.270с
-
8. Торндайк Э.В. Процесс учения у человека М: Учпедгиз, 1932. 235с
-
9. Усмонова Э.З Ўқувчиларда мустақил таффакурни қандай шакллантириш мумкин? Т.ТДПУ 2000. 23с
-
10. Қодиров.Б.Р Истеъдодли болалар ва уларни танлаш методикаси.
-
Т: 1992. 32 б
-
11. Ғозиев Э.Г. Таълим жараёнида ўсмирлар тарбиясига комплекс ёндашиш. Т.1981
-
12. Қодиров.Б.Р Ақлий истеъдод XXI асрнинг энг қимматли мулкидир. Т. Ўзбекистон .1999-16б
-
. Э.Ғозиев. Умумий психология. 1,2-китоб, Тошкент, 2002.
-
Ғозиев Э.Ғ. Олий мактаб психологияси. Т. “Ўқитувчи”, 1997.
-
Ғозиев Э.Ғ. Психология муаммолари. Т. “Университет”, 1999.
-
Ғозиев Э.Ғ., Азизова Ш.В. Ташкилий психология Т. “Университет”, 1999.
-
Ғозиев.Э.Г . Таълим жараёнида ўсмирлар тарбияси комплекс ёндашиш. Т.1981. 37б
-
Ғозиев.Э.Г .Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш. Т. Ўкитувчи. 1988. 101б
-
Ғозиев.Э.Г . Психология муаммолари. Т.Универс 1997.
-
Ғозиев.Э.Г . Ҳасанов К. Методология. 2002
-
Ғозиев.Э.Г .Умумий психология. Т.Универ.2002.
-
Панибратиева З.М. Методика преподавания псологии. М. Просвеҳение, 1971.
-
Тальзина Н.Ф. и др. Педагогическая психология. М., 1987.
-
Қ.Турғунов. Психология терминларининг русча-ўзбекча изохли луғати. Тошкент, 1975.
-
Тошимов Р.Ю., /озиев Э./. Замонавий индивидуал ва гуруҳий психология. Т. Университет, 1999.
-
Формирование учебной деятельности студентов. Под.ред. В.Я. Лаудис М. Изд. МГУ, 1988.
-
www.expert.psycqology.ru
-
www.psycqology.net.ru
-
www.psy.piter.com
-
www.psycho.all.ru
Достарыңызбен бөлісу: |