Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш



бет13/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

100. Тиббиётда умумий фаолият нима?
- ёши, оилавий гурухи, ижтимоий келиб чиқишидан қаътий назар чекланмаган нозологик бирликдагикўрсатган тиббий фаолияти ва жамият олдидаги бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини кўрсатувчи тиббий фаолият шакли.
101. Бирламчи тиббий санитария ёрдами фаолияти нима?
— умумий тиббий ёрдам бўлиб, кенг тарқалган касалликлар, жарохатлар, захарланишлар, ахоли яшайдиган участкадаги кечиктириб бўлмайдиган бошқа холатларда санитар эпидемияга қарши профилактика тадбирлари, гигиена ўқув машғулотларни саломатлигини мухофаза қилищдаги фаолият.
102. Поликлиника кандай муассаса?
- маълум хажмдаги бириктирилган ахолига умумий ва ихтисослаштирилган тиббий профилактик-даволаш фаолиятининг амбулатор ёрдамини бериш.
103. Реабилитация нима?
- комплекс тиббий рухий, чекланган хаёт фаолиятини бирмунча тиклаш ва мустахкамлашга ёки бутунлай тиклашга қаратилган хизмат.
104. Санаторияга таъриф беринг.
- табиат ресурсларидан фойдаланиб (хаво, минерал сувлар, балчиқ, қум) физиотерапия, даволаш физкультураси, овқатланиш режими, умумий режим билан умумлаштириб профилактик -даволаш шифохона муассасаси.
105. Тез тиббий ёрдам нима?
- хаётий зарурият юзасидан бирламчи ёки ихтисослаштирилган кўчма тиббий ёрдам кўрсатиши.
106. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга таъриф беринг.
- ихтисослаштирилган бўлимларда, шифохоналарда ва тиббий муассасаларда, тиббий асбоб - ускуналар ва техника билан таъминланган ва буларни ишлата биладиган шифокор мутахассислар томонидан олий даража малакасида тиббиёт ёрдам кўрсатиш.
107. Уйда шифохонада кандай беморлар даволанади ва каерларда ташкил этилади?
- шифохонага ётқизилмаса хам бўладиган беморларга сурункали ёки ўткир касалланиши даврида тиббий - ижтимоий ёрдамни уйда кўрсатиш шакли.
108. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам қандай ёрдам?
- чуқур (тор) ихтисослаштирилган, чуқур ихтисосланган муассасанинг малакали шифокорлари, янги замонавий аппаратураларидан фойдаланган ҳолатдаги ёрдам.
109. Хусусий тиббий амалиёти кандай амалга оширилади?
- тиббиёт сохасида фаолият кўрсатувчи тадбиркор шахс тиббий маълумотга эга бўлмасада, иш бошқарувчи бўлиб, соғликни сақлаш борасидаги тиббий амалиётларни бажарувчи олий ва ўрта махсус тиббий маълумотга эга бўлган бошқа фуқаро томонидан тиббий амалиётини амалга ошириши.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет