Тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими 5A232501 – “Агрологистика” мутахассислиги магистранти Ҳайдоров Сардор Комил ўғлининг “Логистик корхоналарда



Дата12.10.2022
өлшемі17.5 Kb.
#462535
түріДиссертация
Ички тақриз


Тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими 5A232501 – “Агрологистика” мутахассислиги магистранти Ҳайдоров Сардор Комил ўғлининг “Логистик корхоналарда хизматлар ва сифат самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида ёзган магистирлик диссертацияси ишига


ИЧКИ ТАҚРИЗ

Талаба С.К.Ҳайдаровнинг магистирлик диссертация иши жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви шароитида мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини логистик инфратузилмасини ривожлантириш, логистика тизимини замонавий бозор воситалари орқали такомиллаштириш, уларни амалиётга тадбиқ этиш, логистика механизмларининг бозор муносабатлари талабларига муносиб равишда амалга ошириш, миллий логистик тизимнинг амалдаги эришган ҳолатини баҳолаш ва таҳлил асосида логистик инфратузилмаси олдига қўйган стратегияга тўла эришиш ҳамда келажакдаги ривожланиш йўлларини ишлаб чиқиш, ягона инфратузилма ташкил этишнинг қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини такомиллаштириш бўйича ёзилган бўлиб, тадқиқот объекти сифатида “GRANO AQUO ORIGOМЧЖ логистик корхонаси белгилаб олинган.


С.К.Ҳайдаров томонидан ёзилган магистирлик диссертациянинг таркиби кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда адабиётлар рўйхатидан иборат. Талаба томонидан ёзилган магистирлик диссертация иши мавзуси жуда долзарб бўлиб, унда Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини логистик хизматларини ривожлантиришнинг илмий-амалий асослари келтирилган.
С.К.Ҳайдоров томонидан магистирлик диссертация ишининг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги асослаб берилган муаммонинг ўрганилганлик даражасида эса ша соҳада илмий изланишлар олиб борган хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар илмий изланувчиларнинг фикр мулоҳазалари, илмий қарашлари атрофлича ёритилган ва талаба томонидан ўз қарашлари баён қилинган. Танлаб олинган магистирлик диссертация ишида ёритилган учта боб атрофлича ўрганиб чиқилган ҳамда таҳлил жараёнлари баён этилган.
С.К.Ҳайдоров томонидан бажарилган “Логистик корхоналарда хизматлар ва сифат самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусидаги магистирлик диссертация иши мустақил бажарилган, назарий ва амалий материалларга бой, тугалланган иш деб ҳисобланади. Муаллиф томонидан олиб борилган таҳлил ҳамда хулосалар илмий асосланган ва уни “Агрологистика” мутахассислиги бўйича Давлат Аттестацияси Комиссиясида ҳимоя қилиш учун тавсия қиламан.


Тошкент давлат аграр университети
Агроиқтисодиёт ва туризм” кафедраси
профессори и.ф.д., А.А.Мадалиев

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет