Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Давлатни тартибга солиш органлари



Pdf көрінісі
бет103/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   124
Menejment

12-расм. Давлатни тартибга солиш органлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Давлатни тартибга солиш органлари 
Кўчмас мулк бозори субъектлари 
 
Юридик ва жисмоний шахслар
 
Кўчмас мулк бозори объектлари
 
Фойдаланув чи, 
сотувчи ва 
харидорлар 
КМБ мутахассислари 
(бошқарувчи, бахоловчи, 
брокерлар ва щ.к.) 
мисолида воситачи 
фирмалар 
Махсус фойдаланиладиган 
Мулк шакли бўйича  
С
от
иш 
уч
ун
 
С
авд
о 
ва б
из
нес
 у
чу
н 
К
ап
ит
ал
 =ы
йи
лм
ал
ар
 
уч
ун
 
С
авд
о 
ва б
из
нес
 у
чу
н 
Давлат 
мулки 
Нодавлат 
мулки 
Аралаш 
Махаллий тартибга солиш органлари 
Ташқи мущит 


109 
 
 
70-савол. Тармоқ менежменти хусусиятлари 
 
1.Мамлакат иқтисодиётининг тармоқ тузилмаси 
2.Бозор  муносабатларига  ўтиш  шароитларида  тармоқ 
менежментининг хусусиятлари 
 
1.Тармоқ 
бу  –  мулкчилик  шакли  ва  қайси  идорага 
мансублигидан  қатъи  назар,  қондирилаётган  эҳтиёжлар  ва 
технологиялар  умумийлигига  эга  бўлган  бир  хил  турдаги 
маҳсулотлар  ишлаб  чиқарувчи  (ишлар  бажарувчи  ва  хизматлар 
кўрсатувчи) хўжалик фаолияти субъектлари йиғиндисидир. 
Мамлакат хўжалик комплексининг (ишлаб чиқариш ва ноишлаб 
чиқариш  соҳасининг)  асосий  таркибий  қисмлари  саноат,  қишлоқ 
хўжалиги,  қурилиш,  транспорт  ва  бошқалар  ҳисобланади.  Ўз 
навбатида,  санаб  ўтилган  комплексларнинг  ҳар  бири  чиқарилаётган 
маҳсулотлар бўйича тармоқларга тақсимланади. Бутун саноат иккита 
катта  гуруҳга  тақсимланади:  ишлаб  чиқариш  воситалари  чиқарувчи 
тармоқлар  («А»  гуруҳи)  ва  истеъмол  предметлари  чиқарувчи 
тармоқлар («Б» гуруҳи). 
Бозор  муносабатларига  ўтиш  даврида  мамлакат  хўжалик 
комплексини  такомиллаштириш  ва  иқтисодиёт  самарадорлигини 
ошириш менежментнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. 
2.Саноат мисолида тармоқ менежменти хусусиятларини кўриб 
чиқамиз: 
 тармоқ  менежменти  ўн  йилликлар  давомида  шаклланган, 
маъмурий-буйруқбозлик 
усулларига 
асосланган 
бошқарувнинг  ташкилий  тузилмасидан  ўтиш  шароитларида 
фаолият  кўрсатмоқда,  бу  эса  янги  авлод  техникалари  ишлаб 
чиқаришга  ўтиш,  замонавий  технологиялар  жорий  қилишга 
тез ўтишда қийинчиликлар туғдиради; 
 тармоқ  менежментининг  шаклланиши  ўтиш  иқтисодиёти 
шароитларида рўй бераётган бўлиб, у  кучли давлат сектори, 
кичик  бизнес  ва  хусусий  тадбиркорлик  улушининг 
кичиклиги,  молия  капиталининг  саноат  капиталидан 
устунлиги, турли минтақа ва тармоқларда ўтишнинг бир хил 
эмаслиги каби қатор жиҳатлар билан тавсифланади; 
 тармоқ  менежменти  фаолият  кўрсатишининг  муҳим 
хусусияти (шунингдек, асосий мақсадларидан бири) тармоқни 


110 
 
самарали,  рақобатбардош  ва  ҳаракатчан  иқтисодиёт  томон  
ижтимоий қайта йўналтириш ҳисобланади. 
Бозор шароитларида бошқарилаётган тармоққа таъсир этишнинг 
асосий  усуллари  бошқарувнинг  иқтисодий  ва  ҳуқуқий  усуллари 
ҳисобланади.  Иқтисодий  усулларни  амалга  оширишнинг  муайян 
воситалари  солиқлар,  давлат  буюртмалари,  нарх,  лицензиялар, 
квоталар,  бюджетдан  молиялаштириш  (марказлашган  капитал 
қўйилмалар, дотациялар, субсидиялар, лизинг) ҳисобланади. Ҳуқуқий 
усуллар  қаторига  уларни  бажариш  мажбурий  бўлган  ва  давлат 
томонидан  кафолатланадиган  ҳуқуқий  меъёрлар,  қоидалар,  қонун 
ҳужжатлари, стандартлар киради. 
Тармоқларни  бошқариш  доимий  органлари  (вазирликлар, 
идоралар,  қўмиталар  ва  ҳ.к.)  мамлакат  иқтисодиётини  бошқариш 
тузилмасига  киритилган.  Доимий  бошқарув  органлари  тармоқнинг 
ривожланишини башорат қилиш, мақсадли дастурларни тайёрлаш ва 
амалга  ошириш  бўйича  ишларга  ташкилий-услубий  раҳбарлик 
қилиш,  инвестицияларни  жалб  қилиш,  нарх  сиёсати  бўйича 
таклифлар ишлаб чиқиш  ва бошқа функцияларни бажаради. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет