Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Кўчмас мулк бозорида менежмент



Pdf көрінісі
бет102/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   124
Menejment

69-савол. Кўчмас мулк бозорида менежмент  
 
1. Бошланғич тушунча ва таърифлар 
2. Кўчмас мулк бозорини бошқаришда тизимли модель  
 
1.Кўчмас  мулк  бозори  деганда  белгиланган  қоида  ва  меъёрлар 
тўплами  тушунилиб,  уларнинг  воситасида  мулк  ҳуқуқи  ва  у  билан 
боғлиқ  манфаатлар  берилади,  нарх  белгиланади  ва  ердан 
фойдаланувчиларнинг  турли  рақобатлашувчи  вариантлари  ўртасида 
жойлар тақсимланади. 
Мамлакатимизда  кўчмас  мулк  анъанавий  равишда  уч  гуруҳга 
тақсимланади:  турар-жой  фонди,  турар-жой  учун  мўлжалланмаган 
фонд,  ер.  Гуруҳларнинг  ҳар  бири  мустақил  ривожланиб,  ўз 
қонунчилик  базасига  эга  бўлади.  Ҳозирги  пайтда  турар-жой  бозори 
кўчмас мулк бозорининг энг ривожланаётган соҳаси ҳисобланади. 
Барча  даражаларда  менежментнинг  асосий  функцияси  турар-
жой  бозорининг  самарали  иқтисодий  ва  ижтимоий  ривожланиши 


108 
 
учун  максимал  даражада  қулай  шароитлар  яратиш  ҳисобланади. 
Турар-жой  бозорини  тартибга  солиш  функцияларини  амалга 
оширувчи  маҳаллий  ҳокимликларнинг  асосий  вазифаси  минтақавий 
кўчмас  мулк  бозорининг  самарали  ривожланиши  учун  қулай 
шароитлар  яратиш,  бозор  субъектлари  сифатида  уларнинг  мақсади 
эса  — бир  қисми бирламчи кўчмас мулк бозорини  фаоллаштиришга 
йўналтириладиган  маҳаллий  бюджетни  тўлдиришга  борадиган 
фойдани максималлаштириш ҳисобланади. 
2.Кўчмас мулк миллий бозори (дунё бозори ва минтақавий бозор 
каби) қуйидаги сегментлардан иборат: турар-жой, тижорат бинолари, 
ер 
майдонлари, 
саноат 
объектлари, 
қишлоқ 
хўжалигида 
фойдаланиладиган  объектлар.  Ҳар  бир  бошқарув  сегменти  12-
расмдаги  соддалаштирилган  схема  ёрдамида  бошқарилади  (тартибга 
солинади). 
Минтақавий  кўчмас  мулк  бозорлари  бошқарув  жараёнида 
ҳисобга  олиш  лозим  бўлган  қатор  омиллар  таъсири  остида  фаолият 
кўрсатади. Бу – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий, демографик, 
шунингдек,  табиий-географик  омиллар  (иқлим)  ва  илмий-техник 
(қурилиш технологияси) омиллардир.
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет