Тошкент давлат иқтисодиёт университети


ТЕЙЛОР  Фредерик  Уинслоу



Pdf көрінісі
бет110/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   124
Menejment

ТЕЙЛОР  Фредерик  Уинслоу  (1856-1915)  –  илмий  менежмент 
мактабининг асосчиси, америкалик муҳандис-амалиётчи ва менежер. 
1875  йил  Тейлор  Филадельфияда  устахонага  ишга  кириб,  у  ерда 
механик  ва  моделчи  мажбуриятларини  бажарди.  Уч  йилдан  сўнг  у 
Мидвейл пўлат қуйиш компаниясига ишга кириб, оддий механикдан 
бош  муҳандисгача  бўлган  йўлни  босиб  ўтди.  1883  йилда  сиртқи 
таълим олиш йўли билан Тейлор муҳандис-механик дипломини олди. 
У  машҳур  ихтирочи  бўлиб,  ҳаёти  давомида  100  дан  ортиқ  патент 
олган. Унинг Уайт билан яратган энг машҳур ихтироси тез кесадиган 
пўлат ҳисобланади.  
Мидвейлда ишлаган пайтидаёқ, Тейлор меҳнатни ташкил қилиш 
ва  ишлаб  чиқариш  жараёнларини  бошқаришга  кирита  бошлаган 
тамойиллар  кейинчалик  илмий  менежмент  тизимидан  ўрин  олди. 
1890 йилда Тейлор қоғоз толаси ишлаб чиқарадиган компанияда бош 
бошқарувчи,  1893  йилдан  эса  бир  вақтнинг  ўзида  бир  нечта 
корхонада  муҳандис-маслаҳатчи  бўлиб  ишлади.  1898-1901  йилларда 
Тейлор фақат Бетлехем пўлат қуйиш компаниясида ишлади ва у ерда 
фаоллик билан ўз янгиликларини киритди. 
Машҳурлик  Тейлорга  1912  йилда,  унинг  цех  менежмент 
тизимларини 
ўрганиш 
бўйича 
вакиллар 
палатаси 
махсус 
қўмитасидаги чиқишларидн сўнг келди. 
Тейлоргача  менежмент  деганда  бирон-бир  муайян  маҳсулот 
тайёрлаш технологиясигача бўлган энг кутилмаган нарсалар тушуниб 
келинган. У менежментга биринчи бўлиб «ишлаб чиқаришни ташкил 
қилиш» ёки кенгроқ маънода «умуман оқилона ташкил қилиш» сифат 
таърифини берди. 


119 
 
«Меҳнатни  илмий  ташкил  қилиш»  (1911)  асарида  Тейлор 
«тейлоризм»  номини  олган  қатор  постулатларни  ифодалаб  берди. 
Мужмал  ва  қарама-қарши  бошарув  тамойиллари  ўрнига  Тейлор 
таннархни  математик  усулда  ҳисоблаб  чиқиш,  меҳнатга  ҳақ 
тўлашнинг  дифференциал  тизими,  вақт  ва  ҳаракатни  ўлчаш  усули 
(хронометраж),  меҳнат  усулларини  ажратиш  ва  рационаллаштириш 
усули,  йўриқнома  карточкалари  ва  ҳоказолардан  иборат  бўлган 
меҳнатни  оқилона  ташкил  қилиш  қонунлари  ҳақидаги  илмий 
билимлар тизимини илгари сурди. Ўз тизимидан хулоса чиқарар эакн, 
Тейлор:  «Фан  анъанавий  кўникмалар  ўрнига;  уйғунлик  қарама-
қаршиликлар  ўнига;  ҳамкорлик  якка  тартибда  ишлаш  ўрнига; 
максимал  маҳсулдорлик  чекланган  маҳсулдорлик  ўрнига;  ҳар  бир 
ходимни  унинг  максимал  маҳсулдорлик  билан  ишлаши  ва  максимал 
фаровонлигигача ривожлантириш» деб ёзиб қолдирди. 
Тейлоризм асосида тўртта тамойил (бошқарув қоидаси) ётади:  
1)эски,  фақат  амалий  иш  усулларини  алмаштирувчи  илмий 
фундамент  яратиш,  меҳнат  фаолиятининг  ҳар  бир  турини  илмий 
тадқиқ этиш;  
2) ишчилар ва менежерларни илмий мезонлар асосида танлаш;  
3)  маъмуриятнинг  ишчилар  билан  меҳнатни  илмий  ташкил 
қилишни амалий татбиқ этиш жараёнида ҳамкорлик қилиши;  
4)  мажбуриятларни  (жавобгарликни)  ишчилар  ва  менежерлар 
ўртасида бир хил ва адолатли равишда тақсимлаш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет